Назорат саволлари Сахароза қандай ўсимликларнинг қайси органида ўчрайди?
Ўсимлик ҳужайраси таркибида ўчрайдиган сахароза қандай йўл билан аниқланад?
Глюкоза ва сахароза бир–биридан қандай фарқ қилади ва улар ўсимликларнинг қайси органларида ўчрайди?
Фелинг суюқлиги нима ва у қандай шакар турларини аниқлаш учун ишлатилади?
Узум шакарини аниқлаш учун олиб бориладиган микро ва макроскопик реакциялари бир–биридан қандай фарқ қилади?
Ўсимликларнинг илдиз ҳўжайраларида инумин Умумий маълумот Инумин ўсимликлар таркибида глюкоза ва сахароза сингари кенг тарқалган карбон сувлардан эмас. Бошлаб у мураккаб йўлдошлар оиласи (Asteracead masley) доривор ўсимлик андиз (Jnula helenium) таркибида мавжудлиги аниқланган. Унинг номи ҳам ўсимликни лотинча номи Jnulin атамасидан олинган. Бу кўп йиллик илдиз пояли ўсимлик республикамизнинг тоғ зонасида тарқалган. Инулин билан танишиш қоқи (Taraxacum officinalis) энг қулай материал бўлолади.
Амалий машғулот учун зарур материаллар Қоқи илдизи георгинанинг илдиз туганаги, узоқ ва спиртда сақланган илдиз пояси.
Инуминга ўсимлик гербарийси.
Устара (поки)
Топшириқ. Юқорида номлари келтирилган ўсимликларнинг илдиз, илдизпоя ёки илдиз туганагини бир неча кун спирга ивитиб қўйинг.
Устара ёрдамида илдиз ёки илдиз поядан юпқа препарат тайёрланг.
Тайёрланган ёки агар бўлса, тайёр препаратдан фойдаланиб ўсимлик илдизи (илдизпояси) ҳўжайрасида мавжуд инуминни кузатинг.
Ишнинг бориши Юқорида такидланганидек олдиндан илдиз (илдизпоя ёки туганак) бир неча ой 96о ли спиртда сақланади. Спиртда инулин эримайди балки сферокристаллар шаклида кристализацияланади.
Препарат тайёрлаш учун поки ёрдамида илдиз ёки илдизпоянинг қўйдаги кесимидан бир неча юпқа кесмалар тайёрланади. Кесмалардан юпқасини танлаб олибустига сув томизилади ва кейин эса катталаштириб курсатадиган окуляр ёрдамида кесманинг тузилиши кузатилади. Поянинг сирти томони (пўстли ва унинг ички қисмида жойлашган тўқима –ёғочлик) да паренхима тўқималари куринади. Бу ҳўжайралар жуда ингичка пўстли бўлиб инулин билан тўла. Ёғочликда бундай ҳўжайралар барча ўтказувчи найларни ўраб туради. Инулиннинг сферокристаллари (расм) шарсимон шаклга эга бўлиб, сферокристаллар радиуси бўйлаб жойлашган. Ингичка нинасимон кристаллардан иборат.
Аммо айрим ҳолларда инулин кристаллари ярим сферокристаллар шаклида ёки унинг бир қисми шаклида жойлашган.
Катталаштириб кўрсатадиган окулярда қараганда сферокристаллар радиал чизмалардек туюлади. Сферокристаллар устма–уст ўсиб қалинлашади ҳам. Шунинг учун кристалларда концентрлик қатламлар борлиги кузатилади.
Инулин углеводлар (полисахаридлар) таълуқли мураккаб органик модда. Унинг формуласи С5 H10 O5 крахмал ва клетчаткадан группа (C6 H10 O5) лар сонининг кўплиги ҳамда физик ва кимёвий хоссалари билан фарқ қилади. У жамғарма холдаги озиқа моддалардан ҳисобланиб ер остки органларда крахмал бўлмаганда уни ўрнини эгаллайди.