O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva


Нок мевасининг склероид (тош) ҳужайралари



Download 1,07 Mb.
bet36/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Нок мевасининг склероид (тош) ҳужайралари. Тошсимон склероид ҳужайраларни микроскопда кузатиш учун нок меваси этидан нафис кесма тайёрлаймиз ёки игна ёрдамида мева этидан юпқа қатлам олиб, уни бироз эзамиз. Устига бир томчи сув томизиб, қоплағич ойна билан ёпамиз ва микроскопда кузатами. Препаратга флороглюцин ёки HCl томизсак.микроскопда кесма марказида 2-3 склероид ҳужайралар борлигини кўрши мумкин. Кузатилганларни суратини чиқамиз ва тавсифини ёзамиз.
Назорат саволлари
1. Механик тўқималарнинг характерли белгиси намада?
2. Колленхима ҳужайраларининг склеренхима ҳужайраларидан қандай фарқи бор?
3. Нима сабабдан колленхима ўсимликни ёш органлари учун ҳос?
4. Луб толалари ёғочлик ўтказувчи най боғламларидан қандай фарқ қилади?
5. Склероид қандай тузилган ва ўсимликнинг қайси органларида учрайди?
Машғулот 20
Ўтказувчи тўқималар
Умумий маълумот
Маълумки, яшил ўсимликлар олами иккита озиқланиш органига эга. Улардан бири ердан сув ва унда эриган минерал (мураккаб озиқа) моддаларни шимиб оладиган илдиз ва иккинчиси мураккаб органик моддаларни синтез қилиш қобилиятига эга бўлган барг. Баргда фотосинтез жараёни натижасида сув ва CO2 дан қуёш нурининг таъсирида хлорофилл деб номланувчи пигмент иштирокида мураккаб органик модда– шакар синтез қилинади. Бу озуқа моддаларнинг алмашинуви учун икки типдаги тўқима мавжуд. Улардан бири орқали сув ва унда эриган озуқ моддалари илдизидан баргларга кўтарилади (юқорига кўтарилувчи оқим) ва иккинчи, яъни пастга тушувчи оқим орқали (ҳамма вақт ҳам пастга тушмасада) баргда ситезланган мураккаб органик моддалар ўсимликнинг бошқа барча органларига (илдиз, поя, гул ва меваларига) тарқалади. Суюқ модда ҳаракати содир бўладиган ҳужайралар прозенхима типидаги тўқималардир. Улар узун най шаклида бўлиб, вертикал қатор ҳосил қилади. Сув ва унда эриган моддалар юқорига қараб ҳаракат қиладиган найлар трахея ва трахеидлар деб юритилади.
Трахеяда кўндаланг тўсиқлар йўқ. Улар узун–бир неча сантиметрдан бир неча метргача (дарахтлар, лиана ўсимликларида) бўлади. Трахеидлар калта, ёпиқ ҳужайралардан иборат бўлиб, бир–биридан қийшиқ тўсиқлар билан ажралиб туради. Пастга тушувчи, ўсимликнинг органлари бўйлаб тарқалувчи оқим элаксимон найлар орқали содир бўлади.
Ўтказувчи тўқималар ўсимлик органларида трахея, трахеидлар ва элаксимон найлар шаклидаги гуруҳлар ҳолида жойлашган. Механик, жамғарма сақловчи ва ҳосил қилувчи тўқималар ҳам улар қаторида бўлиши мумкин. Ўтказувчи тўқималар элементлари мажмуаси ўтказувчи най–тола боғламалари деб юритилади. Марказий ўқ органларида (илдиз, поя) улар бутун орган бўйлаб жойлашган тасмалар шаклида, баргда эса томирлар шаклида мужассамланган. Ўтказувчи най боғламалари икки қисмдан иборат: луб ёки флоэма (унинг таркибида элаксимон номлар ва туқиманинг бошқа элементлари) ва ксилема ёғочлик (унинг таркибига трахид най боғламларига тааллуқли) ўтказувчи тўқималар.
Ўтказувчи най–толалари бирламчи тўқималардан иборат бўлиб, ўсиш нуқтасидаги бирламчи метистемадан ташкил топган прокамбайидан ҳосил бўлади. Прокамбий, ўз навбатида узунчоқ, энига бўлинувчи меристема тўқималари таркибидаги ҳужайралардан бунёдга келади. Прокамбий флоэма ва ксилеманинг най–тола боғламларидан ҳосил бўлади. Аммо бу жараён икки кўринишда содир бўлииши мумкин. Агар прокамбий ҳужайралари ксилема ва флоэманинг ҳосил бўлиши учун сарфланса, унда ўтказувчи най–тола боғламлари энига, яъни йўғонлашиш қобилиятига эга бўлмайди. Агар ксилема ва флоэма ҳосил бўлгач, улар орасида прокамбий қатламидан бир қисми сақланиб қолса ва сақланиб қолган меристема ҳужайралари бўлинса, унда ўтказувчи най боғламлари янги ҳосил бўладиган ҳужайралар ҳисобига йўғонлашади. Ҳамда ксилема ва флоэманинг янги қатлами шаклланади. Янги ҳосил бўлган ксилема ва флоэма орасидаги прокамбий қатлами камбийнинг иккиламчи ҳосил қилувчи тўқимаси деб юритилади.
Шундай қилиб, ўтказувчи най–тола боғламлари бирламчи ҳосил қилувчи тўқима прокамбий боғламининг иштироки билан боғлиқ равишда турли хил тузилишига эга бўлади. Камбийнинг иштирок бўлмаган ёки камбий қатлами бўлмаган ўтказувчи най–толалари ёпиқ най–тола боғламлари деб юритилади ва улар йўғонланиш қобилятига эга эмас. Бундай ўтказувчи най–тола боғламлари бир паллали ўсимликлар учун хос.
Ксилема ва флоэма орасида камбий қатлами билан мавжуд бўлган ўтказувчи най–тола боғламлари очиқ ва улар камбий туфайли энига йўғонланиш кобилятига эга. Бундай най боғламлари икки паллали ўсимликлар учун хос.
Ўтказувчи най–тола боғламлари флоэма ва ксилеманинг ўзаро жойланиши билан ҳам фарқланадилар. Кўпчилик ҳолларда ўтказувчи най боғламларида флоэма фақат бир томонда ксилеманинг сирт томонида жойлашганлиги кўзатилади. Бундай ўтказувчи най–тола боғламлари ён ёки коллотерал боғлам деб юритилади (25–26 расм).
Айрим ўсимликларда флоэма икки қават бўлиб, яъний ксилеманинг ташқи ва ички томонидан, ўсимликнинг бўйи бўйлаб тасма шаклида жойлашган. Бундай ўтказувчи толалар икки ёқлама ёки биколотерал най боғламлари деб юритилади. (27–расм).
Биколотерал боғлам ҳам бир паллали, ҳам икки паллали ўсимликлар учун хос. Флоэма ва ксилема боғламларида бир–бирини ўзаро ўраб турган ҳоллар ҳам кўзатилади. Бундай ўтказувчи боғламлар концентрик боғлам деб юритилади.
Ниҳоят, илдизларда мураккаб радиал жойлашган боғламлар ҳам учрайди. Булар, одатда флоэма ва ксилема кўп қиррали юлдуз шаклида жойлашган бўлиб, ксилеманинг қирралари орасида флоэма жойлашган. Радиал ва концентрик ўтказувчи най боғламлари илдиз анатомияси бўйича ўтадиган амалий машғулотларда батафсил ўрганилади.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish