O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЕКТР СИҒИМИ — ўтказгичнинг 
электр заряд тўплаш хусусиятини ифо-
даловчи электр катталик. Миқцор 
жиҳатидан яккаланган ўтказгичнинг по-
тенциалини бир бирликка ўзгартириш 
учун зарур заряд миқдорига тенг. Амалда 
конденсаторларни параллел, кетма-кет 
ёки аралаш улаш йўли билан зарур Э.с. 
олинади. 
ЭЛЕКТР СОАТ — электромагнит 
механизм билан юрадиган соат. Бирин-
чи марта соатга электр қурилмаларини 
қўллаш 19-аср 30—40-й.ларидан бошлан-
ган. Дастлаб, Э.с. электромагнит, электр 
двигатель ва бошқалар ёрдамида юрган. 
20-аср 50-й.ларигача электромагнит со-
атлар йирик габаритли, маятникли, ба-
лансирли бўлган. Кейинчалик ихчамроқ 
Э.с.лар ҳам яратилган. Э.с.лар инди-
видуал (якка) ва гуруҳ (группа) бўлиб 
ишлайдиган хилларга бўлинади. Их-
чам (индивидуал) Э.с.лар 120 ёки 220 В 
қучланишли ўзгарувчан ток тармоғидан 
ҳаракатланувчи магнит маятникли асин-
хрон ёки синхрон электр двигатели ёрда-
мида ишлайди. Гуруҳ бўлиб ишлайдиган 
Э.с. бир жойдан бошқариб турилади. 
Булар, асосан, шаҳар кўчалари, идора-
лар, корхоналар, ўқув юртлари, аэро-
порт ва вокзалларда ишлатилади. Қўлга 
тақиладиган, стол устига қўйиладиган ва 
деворга осиладиган батареяли Э.с.лари 
кенг тарқалган. Электрон схемали ва 
циферблатда рақамлар ўзгариб туради-
ган бундай соатлар электрон соатлар деб 
аталади. Тошкент курантидат соат Э. с. 
ҳисобланади.
ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ — электр 
энергияси 
ишлаб 
чиқариш 
учун 
мўлжалланган ускуналар, жиҳозлар ва 
аппаратлар, бунинг учун зарур иншоот-
лар ва бинолар мажмуи; электр энерги-
яси ишлаб чиқарувчи корхона. Энергия 
манбаларига қараб, иссиқлик электр 
станциялари (ИЭС, буғ турбинали, газ 
турбинали, дизелли), гидроэлектр стан-
ция, шамол электр станцияси, гидро-
аккумуляцияловчи электр станцияси, 
кўтарилиш сув электр станцияси ва 
магнитогидродинамик генераторли ст-
яларга бўлинади. Атом электр станци-
яси, геотермал (ер иссиқлигидан фойда-
ланувчи) электр ст-ялари ва гелиоэнерге-
тика ст-ялари (қ. Гелиотехнша) иссиқлик 
электр ст-яси жумласига киради.
Геотермал 
Э.с. 
ер 
остидаги 
иссиқликни электр энергиясига айлан-
тирадиган буғ турбинали Э. с. дир. Вул-
канли ҳудудларда 2000—3000 м ер ости-
даги сувларнинг т-раси 100° дан юқори 
бўлади (қ. Геотермал ресурслар). Гео-
термал Э. с.да сувбуғ аралашмаси ер сир-
тига чиқарилиб, сепаратор қурилмасига 
берилади ва сувдан буғ ажратилади. Буғ 
турбинага, иссиқ сув истеъмолчиларга 
берилади. Бундай ст-ялар Россия, Ита-
лия, Янги Зеландия, АҚШ ва Японияда 
ишлатилади.
Иссиқлик Э. с. электр энергетиканинг 
асоси ҳисобланади. Биринчи қудратли 
электр ст-я бирламчи энергия манбала-
ри яқинига қуриш ва ишлаб чиқарилган 
электр энергиясини узоқ истеъмолчилар-
га фақат уч фазали ўзгарувчан ток асоси-
дагина узатиш мумкин. Шундай электр 
ст-яларнинг биринчиси 1891 йил М. О. 
Доливо-Доброволъский томонидан Лау-
фен шаҳри (Германия)да қурилган. У сув 
турбинасининг қуввати 300 о.к.га тенг ги-
дроэлектр ст-я бўлган. Ўзбекистонда 20-
аср 10-й.ларида барча электр ст-яларнинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
75
умумий қуввати 3000 кВт дан ошиқроқ 
эди. 1920—30-й.ларда Тошкент, Бухо-
ро, Самарқанд ва бошқалар шаҳарларда 
йирик дизель электр ст-ялари қурилди. 
Ўзбекистонда қурилган биринчи гидроэ-
лектр ст-я — Бўзсув 1 1926 йил 1 майда 
ишга туширилган. Кейинчалик биринке-
тин ГЭСлар ва ИЭС лари қурилган.
Ўзбекистонда 20 та иссиқлик ва 27 та 
гидроэлектр ст-ялари бор; улар йилига 52 
млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб 
чиқаради (2005) (қ. Энергетика).

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish