O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛАСТИК ТЎЛҚИНЛАР — эла-
стик муҳит (газ, суюклик ва қаттиқ 
жисмлар)да тарқаладиган механик те-
бранишлар. Тўлқинлар тарқалаётган 
муҳитнинг зарралари тўлқинлар билан 
бирга кўчмайди, улар фақат ўз мувоза-
нат ҳолатлари атрофида тебраниб ту-
ради. Э.т.нинг бўйлама ва кўндаланг 
хиллари бор. Бўйлама Э.т.да муҳитнинг 
зарралари 
тўлқинлар 
тарқалаётган 
йўналиши бўйлаб, кўндаланг Э.т.да 
эса тарқалаётган йўналишга перпен-
дикуляр йўналишда тебранади. Меха-
ник кўндаланг тўлқинлар фақат сил-
жиш қаршилигига эга муҳитда ҳосил 
бўлиши мумкин. Суюқ ва газ ҳолатдаги 
муҳитларда фақат бўйлама тўлқинлар; 
қаттиқ муҳитда ҳам бўйлама, ҳам 
кўндаланг тўлқинлар вужудга келади. Ис-
талган вақтда тебранишлар етиб келган 
эластик муҳит нуқтадарининг геометрик 
ўрни тўлқин фронти деб, бир хил фаза-
да тебранувчи нуқталарнинг геометрик 
ўрни тўлқин сирти деб аталади. Тўлқин 
сиртлари исталган шаклда бўлиши мум-
кин. Энг содда ҳолда улар текис (ясси) 
ёки сфера (сферик) шаклида бўлади. Э.т. 
эластик муҳит зарраларининг тебраниш 
амплитудаси ва частотаси, тўлқин узун-
лиги, фаза ҳамда гуруҳ тезликлари ва 
бошқалар кўрсаткичлар билан ифодала-
нади. Э.т. частотаси Гц улушларидан 10
13
Ги гача. Э.т.дан сейсмология ва гидроло-
кацияда, океанларни ўрганишда, қаттиқ, 
суюқ ҳамда газ ҳолатдаги моддаларнинг 
тузилишини ўрганишда, тиббиёт ва 
бошқалар соҳаларда кенг фойдаланилади 
(яна қ. Тўлқинлар). 
ЭЛАСТИКЛИК — жисмга таъ-
сир этувчи кучлар олинганда унинг ав-
валги геометрик ўлчамларини тиклаш 
хусусияти. Жисмларнинг Э.ги уларни 
ташкил қиладиган атомлар (молекула-
лар) нинг таъсир кучлари (ички кучлар) 
маҳсулидир. Ички кучлар нормал ва 
уринма кучларга бўлинади. Нормал куч-
лар атомлар орасидаги масофага боғлиқ. 
Улар атомларни яқинлаштирувчи ёки 
узоқлаштирувчи бўлади. Уринма кучлар 
атомни бошқа атомлар билан туташти-
рувчи тўғри чизиқлар орасидаги бурча-
кларга, жисмнинг энергияси атомлари 
орасидаги масофаларга ва юқорида ай-
тилган бурчакларга боғлиқ. Ташқи кучлар 
таъсир этмаса, қаттиқ жисмларда мутлақ 
ноль трада атомлар мувозанат ҳолатини 
эгаллайди, яъни ҳар бир атомга таъсир 
этувчи кучларнинг йиғиндиси нолга тенг, 
атомнинг потенциал энергияси минимум 
қийматда бўлади. Ташқи кучлар таъсири-
да атомлар мувозанат ҳолатидан чиқиб, 
жисмнинг потенциал энергияси ортади 
(расмга қ.). Бу ортиш миқдори жисмнинг 
ҳажми ва шакли ўзгариши (деформа-
ция) учун ташқи кучлар бажарган ишга 
тенг. Ташқи кучлар олиб ташланганидан 
кейин атомлари мувозанат ҳолатидан 
чиқиб, эластик деформацияланган жисм-
нинг ҳажми ва шакли нобарқарор бўлиб 
қолади ва ўз-ўзидан аввалги мувозанат 
ҳолатига қайта бошлайди (атомлар му-
возанат ҳолати атрофида тебранади). 
Жисмда тўпланган ортиқча потенциал 
энергия тебранувчи атомларнинг кине-
тик энергиясига, яъни иссиқликка ай-
ланади. Атомлар орасидаги масофа ва 
бурчакларнинг ўзгариши уларнинг муво-
занат ҳолатларидагидан кам фарқ қилса, 
бу ўзгаришлар атомлар орасидаги таъсир 
этувчи кучларга мутаносиб (пропорцио-
нал) бўлади. Бу ҳол худди пружинанинг 
қанчалик кўп ёки кам чўзилиши ёки 
сиқилиши унга қўйилган кучга мутано-
сиб эканлигига ўхшайди. Шу сабабли, 
жисмни шартли равишда пружиналар 


www.ziyouz.com кутубхонаси
60
билан атомлар тўплами деб фараз қилиш 
мумкин. Жисмнинг Э.лигини ифодалов-
чи константа материалнинг эластиклик 
модулини акс эттиради. Жисмнинг эла-
стик деформацияси унга таъсир этувчи 
кучга боғлиқ бўлиб, эластиклик назария-
си фанининг асоси бўлган Гук қонунита. 
бўйсунади.
Ташқи кучларни таъсир эттириш ва 
олиш ўрнига фақат трани (эриш трасидан 
паст трагача) ўзгартирсак ҳам жисмнинг 
атомлари мувозанат ҳолати атрофида 
кичик амплитуда билан тебрана бошлай-
ди, яъни иссиқлик атомларнинг кинетик 
энергиясига айланади. Бу ҳол матери-
алнинг эластиклик модули ўзгаришига 
олиб келади, аммо жараёнларнинг асл 
моҳиятига таъсир этмайди.
Суюқликларда 
атомларнинг 
иссиқликдан тебраниш амплитудаси 
мувозанатдаги атомлар орасидаги масо-
фаларга тенг бўлади, натижада атомлар 
ўз жойларини осонгина алмаштиради 
ва иссиқликдан тебраниш тезлигига 
қараганда анча кам тезлик билан таъ-
сир қилаётган уринма кучга қаршилик 
кўрсатмайди. Шу сабабли, суюкликлар 
ва газлар шакл Э.лиги хусусиятига эга 
эмас.
Газ ҳолатидаги моддаларнинг атомла-
ри ёки молекулалари орасидаги масофа 
уларнинг сиқилган (яъни суюлтирилган) 
ҳолатидагидан анча катта бўлади. Газлар 
(буғлар)нинг Э.лиги газ молукулалари-
нинг газ ҳажмини чегаралаган идиш де-
ворига урилиши билан аниқланади.
Жисмлар ва материалларнинг Э. хос-
сасини билиш уларнинг хусусиятларини 
ўрганишда, улардан маҳсулотлар тайёр-
лашда, кийимбошлар тикишда, уларни 
бинолар ва иншоотлар қуришда ишла-
тишда жуда муҳим ҳисобланади.
Ғоибназар Ҳожиметов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish