ЭКСПРЕССИВЛИК
(тилшунос-
ликда) — тил бирлигининг семантик-
стилистик белгилари мажмуи; тил бир-
лигининг алоқасўзлашув жараёнида
сўзловчининг нутқ мазмунига ёки нутқ
қаратилган шахсга нисбатан субъектив
(ижобий ёки салбий) муносабатининг
ифода воситаси бўла олишини таъмин-
лайди. Э. тилнинг барча сатҳлари бир-
ликлари учун хосдир. Фонетик экспрес-
сив воситалар сифатида сўз таркибидаги
ундошлардан бирининг қўшалоқ ҳолда
ёки бирор унлининг чўзиқ талаффуз
этилиши, урғунинг ўрнини ўзгартириш
кабиларни кўрсатиш мумкин. Морфоло-
гик воситалар сифатида кенг миқёсдаги
эркалашкичрайтиш қўшимчалари (субъ-
ектив баҳо ифодаловчи қўшимчалар)
ни кўрсатиш мумкин (ойиойижон, укау-
кагинам ва бошқалар). Лексик экспрес-
сив воситаларга ўз ҳақиқий маъносидан
ташқари услубий (салбий ёки ижобий)
бўёққа эга бўлган сўзлар, ундов сўзлар
ва кучайтирув юкламалари киради
(мас, «қилтириқ» сўзи озғинликни сал-
бий жиҳатдан ифодалайди, баҳолайди).
Синтактик сатҳда эса Э. одатдаги сўз
тартибини ўзгартириш, эллиптик тузил-
малардан фойдаланиш, сўз такрорлари
орқали таъминланади. Алоқасўзлашув
жараёнида лисоний экспрессив восита-
лар билан параллел равишда, нутқ экс-
прессивлигини кучайтиришга кўмак бе-
рувчи кўплаб паралингвистик (нолисо-
ний) воситалар (товушнинг баландлиги
ва тембри, нутқ суръати, мимика, имои-
шора) ҳам қўлланади. Э. бевосита инсон
ҳистуйғуларини ифодалаш билан боғлиқ
бўлганлиги учун уни эмоционаллик
(ҳиссиёт, эмоцияни ифодаловчи сўзлар ва
улардан фойдаланиш)дан ажратиб тасав-
вур этиш қийин. Ҳатто баъзи тилшунос-
ларнинг асарларида Э. ва эмоционаллик
категориялари бир хил ҳодиса деб талқин
қилинади.
Неъмат Маҳкамов.
ЭКСПРЕССИОНИЗМ (лот. ехр-
гекю — ифодалаш, изҳор қилиш) —
1900— 20-й.ларда адабиёт ва санъатда
юзага келган йўналиш; даврнинг ўткир
инқирозларининг акс садоси сифатида
юзага келган. Э. асарларидаги ижтимоий
танқидий руҳи билан параллел мавжуд
бўлган ёки кейин юзага келган авангард
санъатидан фарқ қилади. Унинг асар-
ларида замонавий цивилизациянинг
инқирози табиат ва инсониятга ёпири-
либ келаётган ҳалокат кўриниши тарзи-
да намоён бўлади. «Э.» термини илк бор
X. Валден томонидан қўлланган (1911).
Э.да, асосан, ижодкорнинг субъектив
www.ziyouz.com кутубхонаси
52
тасаввурлари, ҳистуйғулари ифодалан-
ди, улардаги эҳтирослилик ва жиддий-
лик асарларга жўшқинлик бахш этди.
Э. тараққиёти қарама-қаршиликларга
эга бўлди, бир томондан, модернистик
анъаналарнинг ривожланишига таъсир
кўрсатса, бошқа томондан, ижтимоий
танқидий йўналишнинг қарор топишини
таъминлади.
Бадиий адабиётда — Э. ўзининг ти-
пик характерга эга бўлмаган асарлари
билан намоён бўлди. Экспрессионистик
адабиётнинг асосий жанри лирик по-
эзия ва публицистик драма бўлганлиги
ҳам бежиз эмас. Бу тахлит асарларда
муаллифнинг узунданузоқ ва ҳиссиётли
монологлари ўрин оларди. Э. адабиёти-
нинг пайдо бўлиши Г. Тракль (Австрия),
Г. Хейм ва Э. Штадлер (Германия) ном-
лари билан боғлиқ. Уларнинг трагизмга
бой лирикасида ҳаёт ўша давр тамадду-
нининг шиддатли одимини тутиш тарзи-
дагина эмас, балки яқинлашиб келаётган
тарихий бурилишларни сезиш, шахснинг
ижтимоий мавжудотга шаксиз боғлиқлик
ҳисси билан туғилган гирдибод ҳаракати
йўсини тарзида талқин қилинган. Бу тах-
лит асарларни Г. Бенн, И. Бехер, Я. Ван-
Годдис, Ф. Верфель ва Э. ЛаскерШюлер
лирикасида, В. Газенклевер, Г Кайзер, Л.
Рубинер, Э. Толлер, Ф. фон Унру, К.Х.
Янн драмаларида, А. Дёблин, Г. Мей-
ринк, Л. Франк, К. Эдшмид ва қисман
Ф. Кафканинг насрий асарларида ҳам
кўриш мумкин.
Тасвирий санъатда Э. ўтмишдошлари
(турли даражада символизмга яқин
бўлган) голланд рассоми Ван Гог, нор-
вегиялик Э. Мунк, бельгиялик Ж. Энсор
ижодидан таъсирландилар. Э. тамойил-
лари кўпроқ немис ва австриялик рас-
сомлар ижодида ўзини тўлиқ намоён
қилди. «Кўприк» уюшмаси аъзолари (Э.
Кирхнер, М. Пехштейн, Э. Хеккель ва
бошқалар) Э. руҳида асарлар яратдилар;
«Мовий суворий» жамияти аъзолари
(В.Кандинский, Ф. Марк ва бошқалар)
нинг асарлари образ қурилишига кўра
бирмунча етук бўлган; рассом О. Кокош-
ка, М. Бекман, ҳайкалтарош В. Лембрук
ва бошқалар эркин ижод қилдилар ҳамда
тасвирий ифодалилик масалаларига эъ-
тиборни кўпроқ қаратдилар. Инқилобий
мафқура таъсирида бир қатор рассомлар
ижодида Э. уруш ва инсон ҳуқуқларини
поймол этилишига қарши бўёқларга эга
бўлди. Э. графика (дастгоҳ ва китоб гра-
фикаси)да ҳам сезиларли ўрин тутди.
Оққора бўёқларнинг кескинлиги, тас-
вирларда эркин шаклларни ишлатилиши
график асарларга жўшқинлик бахш этиш
билан бирга унинг ички моҳиятини ёри-
тишга хизмат қилди (мас, бельгиялик Ф.
Мазарель асарлари).
Ўзбекистон тасвирий санъатида Э.
таъсири 20-асрнинг 20—30-й.ларида М.
Курзин, В. Еремян, В. Уфимцевларнинг
айрим асарларида сезилади. Н. Кашина-
нинг илк ижодида шу таъсирни кўриш
мумкин.
Мусиқада Э.нинг илк кўринишлари Г.
Малер (етук симфониялари ва «Ер ҳақида
қўшиқ» туркуми) Р. Штраус («Саломея»
ва «Электра» опералари) ижодида намо-
ён бўлган. Мусиқий Э. тўлалигича Янги
Вена мактаби вакиллари асарларида,
кейинчалик унинг услубий тамойиллари
бошқа композиторлар ижодида ҳам ўз ак-
сини топган (П. Хиндемитнинг «Қотил—
аёллар умиди» ва «Авлиё Сусанна», Э.
Кшенекнинг «Соя устидан сакраш», Б.
Бартокнинг «Ажойиб мандарин» опера-
лари, А. Онеггернинг 3 ва 5симфонияла-
ри ва бошқалар). Э.га хос ўта ҳаяжонли,
кескин кайфият қарама-қарши (оғир
қайғули, ғамгин ёки хаёлий, осойишта
бўлган) образлар тўқнашуви орқали юза-
га келади. Ифода воситалари атоналлик,
додекафонията хос унсурларнинг кенг
татбиқ этилиши, гармониянинг ўткир
ҳамоҳангсизлиги, куй тузилмалари ўзаро
боғланмаганлиги, вокал партиянинг нутқ
интонацияларига асосланганлиги билан
ажралиб туради. Узбекистон композитор-
ларидан Ф. ва Д. ЯновЯновскийларнинг
турли жанрдаги асарлари, Н.Зокировнинг
опералари, М.Тожиев ва Т.Қурбоновнинг
айрим симфонияларида Э. хусусиятлари
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |