www.ziyouz.com кутубхонаси
27
лан бирга хусусий мактаблар ҳам фаоли-
ят юритади. Ўрта махсус ўқув юртлари,
20 олий ўқув юрти бор. Йириклари: Кито
шаҳрида Марказий ва Католик унтлар,
Куэнка шаҳридаги унт. Э. академияси,
Кито шаҳридаги тиббиёт фанлари ака-
демияси ва 20 дан ортиқ илмий муас-
саса ва жамиятларда илмий текшириш
ишлари олиб борилади. Кутубхоналари:
Марказий унт, Кито шаҳридаги миллий
ва муниципал, Куэнка шаҳридаги ун-т
ва муниципал кутубхоналар. Музейла-
ри: Мустамлака санъати музейи, шаҳар
‘санъат ва тарих музейи, археология ва
этн. музейи, антропология музейи, геол.
музейи (ҳаммаси Кито шаҳрида).
Матбуоти, радиоэшиттириши ва
телекўрсатуви Э.да бир қанча газ. ва
жур. нашр этилади. Йириклари: «Банде-
ра роха» («Қизил байроқ», назарий жур.,
1940-й.ларда асос солинган), «Вистасо»
(«Шарқ», 1 ойда 2 марта чиқадиган жур.,
1957 йдан), «Комерсио» («Савдо», кунда-
лик газ., 1906 йдан), «Летрас дель Эку-
адор» («Эквадор адабиёти», ойлик ада-
бий жур., 1944 йилдан), «Ой» («Бугун»,
кундалик газ., 1982 йилдан), «Пуэбло»
(«Халқ», ҳафталик газ., 1946 йилдан),
«Ультимас нотисиас» («Сўнгги хабар-
лар», кундалик оқшом газ., 1938 йилдан),
«Универсо» («Коинот», кундалик газ.,
1921 йилдан), «Экспресо» («Экспресс»,
кундалик газ., 1973 йдан). Экуапресс,
давлат ахборот агентлиги, 1982 йил таш-
кил этилган. «Асосиасьон экуаториана де
радиодифусьон», радиостялар уюшмаси.
300 га яқин тижорат радио ст-я фаолият
юритади. Бир қанча тижорат телевиде-
ние хизмати, жумладан, «Корпорасьон
экуаториана де телевисьон» (1967 йил
тузилган) хизмати мавжуд.
Адабиёти
испан
тилида
ривожланмоқда. Мустамлакачилик даври
(16-аср боши — 19-аср боши)да тарихий
ва диний асар ҳамда шеърлар яратилди.
Мустақиллик учун уруш йиллари «Ху-
нин давридаги ғалаба. Боливарга қўшиқ»
одаси муаллифи Х.Х.Ольмедо самарали
ижод қидди. 19-асрнинг 30-й.ларидан аср
охиригача насрда романтизм ҳукмронлик
қилди (Х.Л.Мерининг «Куманда» рома-
ни, 1825). 19-аср охири — 20-аср бошла-
рида шеърият модернизм руҳида ривож-
ланди, насрда натурализм таъсири сезил-
ди. Х.Икас ва 20-асрнинг бошқа ёзувчи-
лари ирқий камситиш шароитида индейс
ва метисларнинг ижтимоий фожиасини
акс этгирдилар. X. дела Куадра, X. Галье-
гос Лара, Э.Хиль Хильберт, А.Пареха Ди-
ескансеко, Д.Агилера Мальта, П.Х.Вера
ва бошқалар ёзувчилар, Х.Каррера Ан-
драде, Х.Э.Адоум ва бошқалар шоирлар
ўз асарларида халқнинг ҳаққоний турму-
шини, унинг ижтимоий зиддиятларини
кенг ёритдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: