262
Киноси. 1970-й.ларнинг ўрталаригача
асосан, қисқа метражли ҳужжатли
фильмлар ишлаб чиқарилган. Хусусан,
реж. С.Бекеленинг «Қизил мавжудот»
(1968), «Ижтимоий мажмуа» (1970),
«Африка киносининг ҳозирги ҳолати»
ҳужжатли фильмларида муҳим ижти-
моий муаммолар кўтарилди. 1974 йил
биринчи қисқа метражли бадиий фильм
— «Гума» (реж. М.Папатакис) яра-
тилди. «Кураш давом этмоқда» (1975,
реж. М.Папатакис) номидаги бирин-
чи тўлиқ метражли ҳужжатли фильм
жиддий муаммо — аграр ислоҳотларга
бағишланди. Реж. М.Папатакиснинг
«Ўтмиш ғамташвишлари, келажакка
йўл» ҳужжатли фильми (1977)да жаб-
рланган халқнинг кўп асрлик тарихи акс
эттирилди. «Уч минг йиллик ҳосили»
бадиий фильми (1976, реж. Хайле Гир-
ма), «Кураш — ғалаба, ғалаба—кураш»
(1978, реж. М.Папатакис), «Ғалабага
йўл» (1981, реж.лар Тасезе Жарра, Гета-
чоу Тарекеген) ҳужжатли фильмлари яра-
тилди. 1979 йил Миллий кинематогра-
фия маркази тузилди. Мамлакатда 40 га
яқин кинотеатр бор. Йилига ўртача 3—4
ҳужжатли фильм ишлаб чиқарилади.
ЭФИОПИЯ ЗООГЕОГРАФИЯ ОБ-
ЛАСТИ — қуруқлик зоогеография об-
ластларидан бири. Африканинг Саҳрои
Кабирдан жан.даги қисми, Арабистон я.
о. жануби, Мадагаскар, Маскарен, Ка-
мар, Сейшель ва бошқалар бир қанча
оролларни ўз ичига олади. Э.з.о. майдо-
нининг асосий қисми саваннадан иборат;
тропик ўрмонлар, бутазорлар, чўл ҳамда
тоғ ўсимликлари ҳам кўп учрайди. Сут
эмизувчилар ва қушлардан найтишлилар,
сичқонқушлар, туяқушлар туркумлари,
тиллакротлар, қундузсимон ерқазарлар,
тенреклар, тикандумли кўршапалаклар,
узуноёқлилар, жирафлар, бегемотлар,
цесаркалар, мирзақушлар, китбошлар,
оққўтонлар, бананхўрлар ва бошқалар
оилалар эндемик ҳисобланади. Э.з.о.да
ҳаммаси бўлиб сут эмизувчиларнинг 38
оиласига мансуб турлар учрайди; улар-
дан 6 оила: одамсимон маймунлар, ле-
мурлар, буғучалар, каркидонлар, филлар,
панголинлар Эфиопия ва ҲиндМалай
зоогеография области учун умумий.
Э.з.о.га, айниқса, антилопалар, ҳар хил
тўнғизлар (айниқса, сўгалли чўчқа) хос;
кротлар, буғулар, айиқлар учрамайди.
Э.з.о.да қушларнинг 89 оиласи уч-
райди; улардан 12 оила, жумладан, тро-
пик ва экваториал ўрмонларда тарқалган
дронголар, асал кўрсатувчилар, пит-
талар, каркидонқушлар ҲиндМалай
зоогеография областида ҳам учрайди.
Чумчуқсимонлар
туркумидан
Э.з.о.
учун тўқимачилар ва нектархўрлар хос.
Тўтиқушлар кам учрайди.
Судралиб юрувчилардан калтакеса-
клар — хамелеонлар, агамалар, геккон-
лар, эчкемарлар кўп ва хилмахил; кобра-
лар, қора илонлар, питонлар, ёнбошбўйин
тошбақалар, тимсоҳлар Э.з.о. учун хос.
Сувда ва қуруқликда яшовчилардан
қурбақалар, пихли бақалар, ҳақиқий
бақалар, чегравалар, балиқлардан чу-
чук сув ҳавзаларида карпсимонлар кенг
тарқалган; протоптерус, кўпсузгичлилар
ва узунтумшуқлилар шу зоогеография
области учун хос. Ҳашаротлардан тер-
митлар кўп учрайди; уларнинг конусси-
мон инларида саванналар яшайди. Мовий
капалаклар ва чигирткалар ҳам кенг тар-
калган. Э.з.о. Ғарбий Африка, Шарқий
Африка, Кап ва Мадагаскар кичик зооге-
ография областларига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |