O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЭЙК ЯН ВАН — қ. Ван Эйк. ЭЙКМАН



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЙК ЯН ВАН — қ. Ван Эйк.
ЭЙКМАН Христиан (1858.11.8, Ней-
керк, Гелдерланд — 1930.5.11, Утрехт) 
— голландиялик бактериолог ва шифо-
кор. Амстердам ун-тини тугатган, тиб-
биёт д-ри (1883). Берлинда Р.Кох билан 
бирга тадқиқотчи шогирд сифатида фа-
олият кўрсатган. 1886 йилдан Индоне-
зияда ҳарбий шифокор бўлиб ишлаган; 
1888 йилда Жакартадаги патологик лаб. 
директори (1888—98), Голландия Утрехт 
ун-ти проф. (1898—1928). Асосий ил-
мий ишлари витаминларни ўрганишга 
бағишланган. Витамин танқислиги ай-
рим касалликлар пайдо қилишини кашф 
этган. Нобель мукофоти лауреати (1929; 
Ф.Г. Хопкинс билан ҳамкорликда). 
ЭЙЛАТОН, Шаҳри Хайбар — илк 
темир даврига оид археологик ёдгорлик 
(мил. ав. 6—3-асрлар). Андижон ви-
лояти Избоскан туманидаги шу номли 
қишлоқ ҳудудида жойлашган. Ёдгорлик 
1932 йил аникланган бўлиб, шу кунга-
ча Б.А.Латинин, Ю.А. Заднепровский, 
Т.Г.Ободдуева, С. Кудратовлар архео-
логик қазишмалар ўтказганлар. Текши-
ришларга кўра, Э. майдони 200 га бўлиб, 
ташқи мудофаа деворлари билан ўраб 
олинган. Ташқи Э. атрофидаги дала ва 
тўқайзорлардаги деҳқонлар ҳамда чор-
вадорлар учун хавфхатар пайдо бўлганда 
бир панагоҳ вазифасини бажарган. 20 
гектарга тенг бўлган арк майдони ҳам 
кучли девор билан ҳимояланган. Му-
дофаа деворлари маълум режа асосида 
ғишт ва гувалалардан қурилган. Девор-
ларнинг сақланган эни 4 м га, бал. 2,5 
м.га боради. Мудофаа деворлари бўйлаб 
ҳар 55— 60 м да бурис (мўла) бўлган. 
Буржлар тўртбурчак шаклда бўлиб 
(ўлчамлари 10,5x10 м), умумий девордан 
олдинга чиқиб туради. Бу эса улардан ту-
риб ҳар қандай шароитда шаҳарга ҳужум 
қилаётган душманни аниқ мўлжалга 
олишга имкон беради. Уйжойлар пахса-
дан, баъзида хом ғиштлардан тикланган 


www.ziyouz.com кутубхонаси
22
ва битта оила яшаши учун мўлжалланган. 
Яшаш хонасидан ташқари ёрдамчи 
хўжалик мажмуаси: ўралар, майдонлар 
ва ўчоқлар топилган.
Э.ни маълум режа асосида, жуда му-
каммал қурилган илк шаҳар ва ўз замо-
насининг йирик меъморий муҳандислик 
обидаси дейиш мумкин. Э. ҳунармандлар 
шаҳри 
бўлган. 
Унда 
кулолчилик, 
тўқимачилик ва қисман темирчилик ри-
вожланган. Қазишмалар пайтида сопол 
идишлар пиширадиган 2 хумдон ( 3,3x3,5 
м) топилган. Идишлар хиллари, тошқол 
ва кўплаб сопол идишлар парчаларига 
қараганда улар кулолчиликда чарҳцан 
фойдалана бошлаган.
Э. Фарғона водийсида ушбу даврнинг 
иқтисодий, савдо ва маъмурий бошқарув 
маркази бўлган.
Боқижон Матбобоев. 
ЭЙЛЕР Леонард [1707.4(15)4, Ба-
зель, Швейцария — 1783.7(18).9, Петер-
бург] — математик, механик ва физик 
олим, Петербург ФА аъзоси. Берлин ФА 
президенти (1759 йилдан). 1720—24 
йилларда Базель (Швейцария) унтида 
ўқиб, математикадан И. Бернулли маъ-
рузаларини тинглаган. Петербург ФА 
да ишлаб, ФА билан илмий ало қаларни 
узмай Берлин ФАда ишлаган. Асосий ил-
мий ишлари ўша давр математикасининг 
барча соҳаларига, механика, эластиклик 
назарияси, математик физика, оптика, 
музика назарияси, машиналар назарияси, 
баллистика, денгиз фани ва бошқаларга 
оид. Э.нинг осмон механикаси, туташ 
муҳитлар механикаси ва оптикадаги каш-
фиётлари салмоқли ўрин эгаллайди. Э. 
вариацион ҳисоб, сонлар назарияси, ана-
литик ва махсус функциялар назарияси, 
дифференциал тенгламалар назарияси ва 
сиртлар назарияси каби соҳаларга асос 
солган. У киритган «Эйлер бурчаклари» 
механикада муҳим ўрин тутади. Қатор 
илмий ишлари аналитик геометрия, 
қаторлар назарияси ва топологияга оид 
(қ. Эйлер формулалари). 
ЭЙЛБР Ульф Сванте фон (1905.7.2, 
Стокгольм 1983.8.3,) швед физиологи. 
Стокгольмдаги Каролин интини тугатган 
(1929), фармакология кафедраси асси-
стенти (1930 йилдан), физиология проф. 
(1939 йилдан). У ичак тўқимасида «Р 
субстанция» номли биологик фаол модда 
кашф этган. Илмий фаолияти адренер-
гик нерв охирларининг физиологиясига 
бағишланган. Э. норадреналин симпатик 
нерв системасининг медиатори экан-
лигини аниқлади ва унинг физиологик 
ва патологик ҳолатлардаги алмашину-
вини ўрганди. У простагландинларни 
ҳам кашф этиб, уларнинг организмдаги 
аҳамиятини текширди. Лондон Кироллик 
жамияти аъзоси (1973), Нобель мукофо-
ти лауреати (1970; ҳамкорликда). 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish