O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭРХАРД 
РЕЖАСИ 
— 
немис 
иқтисодчиси, ГФРнинг давлат ва сиёсий 
арбоби Людвиг Эрхард (1897—1977) 
томонидан олға сурилган ижтимоий бо-
зор хўжалиги концепцияси ва неолибе-
рализм ғояларига асосланган иқтисодий 
ислоҳотлар дастури. Э.р. Ғарбий Герма-
ниянинг «немис мўъжизаси»га эришиш 
имконини берган иқтисодий ислоҳотлар 
мажмуи бўлиб, унда 2жаҳрн урушида 
вайронага айланган мамлакатни, из-
дан чиққан иқтисодиётни қайта тиклаш 
омиллари белгилаб берилган. Бу режа 
1948 йилдан бошлаб ГФР канцлери 
К.Аденауэр ва Л.Эрхард ҳамкорлигида 
мамлакат иқгисодий сиёсатининг асо-
сий вазифаси сифатида қабул қилинган 
ва амалга оширилган. Э.р.га кўра, 1948 
йил 21 июнда мамлакатда асосий муам-
мо бўлган юқори инфляцияни жиловлаш 
учун ўта кескин пул ислоҳоти амалга 
оширилди, эски рейхсмарка (РМ) ўрнига 
янги дойчмарка (ДМ) жорий қилинди. 
Бунда киши бошига 40 ДМ 1/1 нисбатда, 
қолган маблағлар эса янги валютага 1/10 
нисбатда алмаштирилди. Шунингдек, 
тижорат банклардаги жамғармаларнинг 
катта қисми музлатиб қўйилди (1948 
йилда 30% ва 1949 йилда 70%). Айни 
пайтда ГФР ҳукумати ишлаб чиқаришни 
қўллабқувватлаш мақсадида амалдаги 
солиқ ставкаларини кескин пасайтирди, 
Немис ерлари банки (ГФР Давлат банки) 
эса мажбурий захиралар меъёрини па-
сайтирди. Мазкур чоралар иқтисодиётни 
кенг миқёсда арзон кредитлар билан таъ-
минлаб берди. 2-жаҳон урушидан кейин 
АҚШнинг Ғарбий Европани қайта ти-
клашга қаратилган Маршалл режаси до-


www.ziyouz.com кутубхонаси
212
ирасида ГФРга ажратилган 2,422 млрд. 
АҚШ доллари миқдоридаги ёрдам ҳам 
Э.р. нинг муваффақиятини таъминлади. 
Ижтимоий бозор хўжалиги моделида 
тоталитар марказдан бошқариладиган 
иқтисодиётдан кескин фарқланадиган 
усуллар қўлланилди. Натижада қисқа 
муддатда ГФР да иқтисодий юксалиш 
жараёнлари бошланди. Жумладан, 1948 
йил ГФРда саноат ишлаб чиқариш 50%, 
1949 йилда эса 25% ўсди. 1953 йилга ке-
либ ГФР ялпи ички маҳсулот, саноат иш-
лаб чиқариш бўйича Ғарбий Европанинг 
иқтисодий жиҳатдан энг кучли мамла-
катига айланди, немис дойчмаркаси эса 
дунёнинг қадрли валюталари қаторидан 
жой олди. Э.р. босқичмабосқич (1босқич 
1948— 56 йилларда, 2босқич 1957—64 
йилларда) амалга оширилди. 1963—
67 йилларда ГФР канцлери бўлган 
Л.Эрхард 1965 йилда ГФРда «ижтимоий 
бозор хўжалиги»ни барпо этиш дасту-
ри ниҳоясига етганлигини эълон қилди. 
Э.р. ва унинг асосий ғоялари ГФРда ўз 
ҳаётийлигини кўрсатди ва бошқалар бир 
қанча мамлакатлар (Швеция, Финляндия 
ва бошқалар)да кенг қўлланди.
Қаҳрамон Ҳақбердиев. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish