O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭРГАШИШ 
— 
синтактик 
боғланишнинг бир тури, гапда бир 
сўзнинг иккинчисига бўйсуниши, яъни 
тобеланиш йўли билан боғланиши. 
Э.сўз бирикмаси таркибидаги бўлаклар 
орасида ҳам, гап таркибидаги бўлаклар 
орасида ҳам учрайди. Бунда бир бўлак 
иккинчисига нисбатан эргаш (тобе) 
сўз вазиятида бўлади. Мас: китобни 
ўқимоқ (китобни — эргаш сўз, ўқимоқ 
— бош сўз). Сўзларнинг Э. йўли билан 
боғланиши 3 хил бўлади: бошқарув, 
мослашув ва битишув (сўзларнинг ҳеч 
қандай қўшимчаларсиз, оҳанг ёрдамида 
бирикиши). Эга ва кесим орасидаги Э. 
(тобеланиш), бошқа бўлаклардан фарқли 
равишда сўз бирикмасини эмас, балки 
гапни ҳосил қилади.
Э. қўшма гаплар доирасида ҳам ку-
затилади. Бу ҳол бири иккинчисини 
аниқлаш, тўлдириш каби вазифаларни 
бажарадиган қўшма гап қисмлари доира-
сида юз беради. Бундай қўшма гаплар эр-
гашган қўшма гаплар деб юритилиб, улар 
мазмун ва вазифаларига кўра 14 турга 
бўлинади (яна қ. Кўшма гап). 
ЭРГОНОМИКА (юн. — иш, меҳнат 
ва — қонун) — киши (кишилар гуруҳи)
ни ишлаб чиқариш фаолияти шаро-
итлари билан боғлиқ ҳолда комплекс 
ўрганадиган фан; меҳнат қуроллари, 
шароитлари ва жараёнларини такомил-
лаштириш мақсадларида инсон, техни-
ка, ишлаб чиқариш муҳитининг ўзаро 
таъсири ва алоқаларини тадқиқ этади. 
Қадимдан мукаммал меҳнат қуролини 
ихтиро қилиш, меҳнат жараёнида ин-
сон организми ҳолатини ўрганиш би-
рор ишини бажариш учун энг мақбул 
шароитлар яратиш мақсадлари билан 


www.ziyouz.com кутубхонаси
179
боғлиқ бўлган. Инсоннинг меҳнат фао-
лията учун энт ўнғай меҳнат қуроллари, 
энг қулай меҳнат шароитлари яратиш 
йўлидаги дастлабки қадамлар 20-аср 
бўсағасида бошланди. Бу соҳада бирин-
чи кенг миқёсдаги амалий тадқиқотлар 
америкалик амалиетчимуҳандис ва мене-
жер, илмий бошқариш мактаби асосчиси 
У.Ф.Тейлор (қ. Тейлоризм) томонидан 
бажарилди. Э. ишлаб чиқаришнинг ама-
лиёт эҳтиёжлари таъсирида, корхоналар 
фаолиятида инсон омили ролининг ортиб 
бориши, фантехника тараққиёти натижа-
сида илмийамалий фан сифатида пайдо 
бўлди. Экспериментал психология, фи-
зиология ва меҳнат гигиенаси таъсирида 
шаклланди; тиббиёт, биол., биомеханика, 
антропометрия, психофизиология, соци-
ология, мат., инженерлик ва технологик 
фанлар маълумотлари ва методология-
сидан, меҳнатни ташкил этиш ва нор-
малаш тамойилларидан фойдаланади, 
умумий ва ижтимоий психология, меҳнат 
иқтисодиёти, иқтисодийматематик мо-
деллаштириш билан боғлиқ.
Эргономик 
тадқиқотларининг 
мақсади — ходимнинг 
ишлаб 
чиқаришдаги табиий, ижтимоийпсихо-
логик ва техникташкилий шароитларга 
мослашувини осонлаштиришдан иборат. 
Э. диққат марказида ишлаб чиқаришдаги 
аниқ шароитларда инсон фаолияти, иш-
лаб чиқариш муҳитини инсон организ-
ми хусусиятлари ва имкониятларига 
мослаштириш йўллари ва усулларини 
топиш туради. Э. ўз тадқиқотлари асо-
сида меҳнат шароитларини яхшилаш ва 
меҳнат жараёнини қайта ташкил этиш 
бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.
«Э.» термини 1949 йил Англияда 
шу соҳа бўйича тадқиқот ишлари олиб 
борувчи жамият томонидан амалиётга 
киритилган. Э.да яна иккита тамойил 
бўлиб, улар инсонни ишга, ишни инсонга 
мослаштириш омилларидан иборат. Би-
ринчисида самарадорликни таъминлаш, 
иккинчисида инсонга қулайлик яратиш 
кўзда тутилади.
Э. кишининг бутун иш куни давомида 
юқори ишчанлик қобилиятини таъмин-
лаш учун меҳнат ва дам олиш режимини 
ҳам ўрганади.
Э. бўйича барча амалга ошириладиган 
ишлар ишлаб чиқариш самарадорлигинй 
ошириш, ишловчилар учун қулайликлар 
яратиш ва айни пайтда уларнинг сало-
матлигини таъминлашга қаратилади. 
Шунинг учун барча меҳнат воситалари, 
қуроллари, машиналар Э. талабларини 
ҳисобга олиб лойиҳалаштирилади ва иш-
лаб чиқарилади. Э. билан фирма ва компа-
нияларда дизайнерлар шуғулланадилар.
Ўзбекистоннинг 
барча 
техника 
соҳасидаги олий ўқув юртларида Э. 
фани ўқитилади. Тошкент техника унти, 
Тошкент архитектурақурилиш, Тошкент 
тўқимачилик ва енгил саноат, Тошкент 
санъат интларида Э. бўйича мутахассис-
лар тайёрланади.
Садир Салимов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish