ЭЛЕКТРОН
ҲИСОБЛАШ
МАШИНАСИ
(ЭҲМ) — асосий
функционал
элементлари
(мантиқ,
хотира ва бошқалар) электрон лампалар
ёки
яримўтказгичли
асбоблар,
интеграл микросхемалардан тузилган
ҳисоблаш машинаси. Биринчи ЭҲМ
— аналограқамли ҳисоблаш машинаси,
рақамли ҳисоблаш машинаси 20-аср 40-й.
ларида пайдо бўлган. 70-й.лардан бошлаб
компьютер кенг расм бўла бошлади.
ЭҲМ нинг бошқа типдаги ҳисоблаш
машиналарига
нисбатан
афзаллиги
(тез ишлаши, ихчамлиги, пухталиги,
жараёнларнинг
автоматлаштирилишй
ва бошқалар) туфайли илмийтехника
ҳисобларида, ахборотларни ишлашда,
автоматик
бошқаришларда
кенг
қўлланилмоқда (яна қ. Кибернетика,
Ҳисоблаш техникаси).
ЭЛЕКТРОНВОЛЬТ (ЭВ) — халқаро
бирликлар тизимига кирмаган, аммо
қўлланиб келинаётган энергия бирлиги;
битта элементар заряд (электрон заряд)
нинг электр майдонида потенциаллар
фарқи 1 В га тенг бўлган икки
нуқтаси орасидан ўтганда оладиган
энергияга тенг: 1эВ=1,6021910” Ж.
1 кило электронвольт (кэВ)=10
3
эВ; 1
мегаэлектронвольт (МэВ)=10
6
эВ; 1
гигаэлектронвольт (ГэВ)=10
9
эВ.
ЭЛЕКТРОНИКА
—
фан
ва
техниканинг электронлар ва бошқалар
зарядланган зарраларнинг электромагнит
майдон ҳамда турли жисмлар билан ўзаро
таъсири қонуниятларини ўрганиш, бу
ўзаро таъсирдан фойдаланиб энергияни
ўзгартирадиган электрон асбоб ва
қурилмаларни
яратиш
усулларини
ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган
соҳаси. Математика, физика, назарий
электроника каби фанлар Э.нинг назарий
асосини ташкил қилади. Э.да ахборотни
дискрет ва узлуксиз электромагнит
сигналлар кўринишида олиш ва уларни
ўзгартириш, алмаштириш масаласи ҳам
ўрганилади.
Электронларнинг
жуда
кичик инерцион хоссага эга эканлиги
уларнинг
электрон
асбоблар
иш
ҳажмидаги макромайдонлар билан ҳам,
атом, молекула ёки кристалл панжара
ичидаги микромайдонлар билан ҳам
ўзаро таъсиридан частотаси 10
12
Гц гача
бўлган электромагнит тербанишларни,
шунингдек, частотаси 10
12
— 10
20
Гц бўлган
инфрақизил,
оптик,
ультрабинафша
ва рентген нурланишларни самарали
генерациялаш, ўзгартириш ва қабул
қилиш имконини беради. Электрон
жараёнлар ва ҳодисаларни, шунингдек,
электрон асбоб ва қурилмалар яратиш
усулларини тадқиқ қилиш натижалари
электрон
техниканинг
турлитуман
асбобускуналарини, ҳисоблаш техникаси,
информатика, алоқа, радиолокация,
телевидение, телемеханика ва бошқалар
соҳалардаги мураккаб масалаларни ҳал
қилишга мўлжалланган турли тизимлар
ва комплексларни яратишда ўз аксини
топган.
Э.нинг асосий илмий масаласи
вакуум, электромагнит майдон ва бир
жинсли бўлмаган муҳитда зарядланган
атом зарраларининг ҳаракати ва бу билан
боғлиқ физик ҳодисаларни ўрганиш
ва амалий йўналишини белгилаш,
амалий масаласи эса ахборотни ҳосил
қилувчи, ўзгартирувчи ва узатувчи
тизимларда, ҳисоблаш техникасида,
энергетик қурилмаларда, ишлаб чиқариш
технологиясида ҳар хил вазифаларни
бажарувчи электрон асбоб ва қурилмалар
яратишдан иборат.
Э.
ютукдари
радиотехника
тараққиёти, транзисторлар, узатувчи
телевизион трубкалар яратилиши билан
узвий боғлиқ.
Олимлар
Ж.К.Максвем,
О.У.Ричардсон,
Do'stlaringiz bilan baham: |