O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Т.А.Эдисон, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
91
Т.Герц, 
Ғ.В.Рентген, 
Ж.Томсон, 
Х.К.Лорентцятлш 
ишлари 20-аср 
бошида Э.нинг фан сифатида шак-
лланишига асос бўлди. Рус олим-
лари 
А.Г.Столетов, 
А.БончБруевич, 
Н.Г.Басов, А.М.Прохоров, С.В.Вавилов, 
А.А.Чернишев ва бошқалар, америка 
олимлари Ч.Таунс, Л.Де Форест,
З.Варван, Р.Варман, Р.Компфнер ва 
бошқалар бу фан тараққиётига муҳим 
ҳисса қўшишди.
Э. 3 бўлим: физик Э., техник Э. ва 
Э. технологияси бўлимларидан иборат. 
Физик Э. вакуумда, электромагнит май-
донлар ва бошқалар ҳар хил муҳитларда 
атом зарралари, ионлар ва нейтрал атом-
ларнинг ҳаракати ва улар билан боғлиқ 
бўлган физик қонуниятларни, электрон 
ва ион асбоблар, қурилмаларни ясаш, 
электрон асбоб ва қурилмалар ёрдамида 
электромагнит энергиясини олиш, уза-
тиш ва қўлланиш принципларини, атом 
зарралари оқимларини, ионлар, квант-
лар, электромагнит майдоннинг мод-
даларга таъсирини назарий ва амалий 
ўрганиш билан шуғулланади; электрон 
эмиссия, ионлашиш, энергетик сатҳлар, 
яримўтказгичларда туннель эффекти, 
электрон оқимларни фокуслаш каби 
ҳодисаларни ўрганади.
Техник Э.да электрон ва ион асбо-
блар, қурилмалар ва тизимларни фан, са-
ноат, алоқа, халқ хўжалиги, транспорт ва 
бошқалар соҳаларда қўллаш назарияси ва 
амалий ҳал қилиш масалалари кўрилади. 
Техник Э.га электроннурли трубка, ос-
циллограф, рентген қурилмалари, ЭҲМ, 
симобли ток ўзгартиргичлар, радиолока-
торлар, интеграл схемалар ва бошқалар 
киради. 
Электрон 
аппаратларнинг 
қўлланишига қараб, техник Э. мустақил 
радиоэлектроника, саноат, ядро Э.си 
каби йўналишларга бўлинади.
Электрон асбоблар ишлаб чиқариш 
технологияси ушбу босқичлар ишчи эле-
менти материалларини олиш, уларнинг 
электрофизик, оптик, эмиссион парамет-
рларини ўрганиш, уларга керакли шакл, 
ўлчам ва сирт хоссалари бериш учун ме-
ханик, кимёвий ва электрокимёвий қайта 
ишлаш, яримўтказгич материаллардан 
рп ўтиш қисмларини олишда пластик ва 
кристалларни қайта ишлаш, асбобларни 
йиғиш ва бошқалар ўта нозик ва мурак-
каб босқичлардан ташкил топади.
Э. электрон ва ионли ҳодисаларнинг 
табиати ва қандай муҳит ҳамда модда-
да бораётганлигига қараб, вакуум Э.си, 
қаттиқ жисм Э.си ва квант Э. соҳаларига 
бўлинади. Ҳар бир соҳа бир неча 
йўналишларни ўз ичига олади.
Вакуум Э.си қуйидаги қисмлардан 
иборат: 1) эмиссион Э., 2) электронлар ва 
ионлар оқимини ҳосил қилиш ва уларни 
бошқариш; 3) электрон люминесценция; 
4) юқори вакуум физикаси ва техникаси; 
сирт ҳодисалари; 6) газ разрядли асбоблар 
физикаси ва бошқалар Вакуум Э.нинг 
асосий йўналишлари: электрон лампа-
лар, юқори частотали электронвакуум ас-
боблар (магнетронлар, клистронлар, югу-
рувчи тўлқин лампалари ва бошқалар), 
электрон нурли асбоблар (кинескоплар, 
осциллограф трубкалари ва бошқалар); 
фотоэлектрон асбоблар (фотоэлектрон 
кўпайтиргичлар ва бошқалар); рентген 
трубкалари, газ разрядли асбоблар (куч-
ли ток ўзгартиргичлари, ёруғлик манба-
лари, индикаторлар).
Қаттиқ жисм Э.сининг асосий 
қисмлари: 1) яримўтказгич материаллар 
хоссаларини ва уларга аралашмаларнинг 
таъсирини ўрганиш; 2) кристаллда ҳар 
хил ўтказувчанлик хоссаларига эга бўлган 
соҳаларни ҳосил қилиш; 3) зарур хосса ва 
шаклга эга бўлган металляримўтказгич, 
д и э л е к т р и к я р и м ў т к а з г и ч , 
яримўтказгичконтактли 
материаллар-
ни олиш ва уларнинг технологиясини 
ишлаб чиқиш; 4) металл, диэлектрик, 
яримўтказгич ва қотишмалар сиртидаги 
физиккимёвий ҳодисаларни ўрганиш ва 
уларни бошқариш усулларини топиш; 5) 
ўта кичик ўлчамдаги асбоб элементла-
рини олиш ва фундаментал масалалар-
ни ўрганиш. Қаттиқ жисм Э.си, асосан, 
яримўтказгичлар Э.си билан боғлиқ. 
Қаттиқ жисм Э.си яримўтказгичли ас-


www.ziyouz.com кутубхонаси
92
боблар (диодлар, транзисторлар) яратиш 
ва диэлектрик электроника, магнето-
электроника, акустоэлектроника, пье-
зоэлектроника, криоэлектроника каби 
йўналишларга эга.
Квант Э.нинг асосий йўналишлари 
лазер ва мазерлар яратиш, бу асбобларни 
турли амалий масалаларни ҳал қилишга 
(масофани аниқ ўлчаш, вақт ва частота 
эталонларини яратиш, энергияни узатиш, 
узоқ космик алоқа, тиббиёт ва ишлаб 
чиқаришнинг баъзи соҳаларида маълум 
вазифаларни бажаришга) жорий этишдан 
иборат.
Э. асбоблари материалларини олиш 
ва тайёрлаш масалаларини материалшу-
нослик фани ҳал қилади. Электрон асбо-
блар технологияси мураккаб бўлганлиги 
учун барча технологик жараёнларни 
автоматлаштириш 
талаб 
қилинади. 
Электрон асбоблар технологияси билан 
боғлиқ бўлган масалалар машинасоз-
лик саноатида электрон машинасозлиги 
тармоғининг пайдо бўлишига олиб кел-
ди. Э. олдида бошқарув, ҳисоблаш, алоқа 
ва ўлчаш электрон тизимларида қайта 
ишланувчи маълумотлар миқдорини, ин-
теграл схемалар самарадорлигини оши-
риш, стереотелевидение принциплари ва 
воситаларини ишлаб чиқиш, амалга оши-
риш, миллиметрли ва сантиметрли диа-
пазонда ишловчи ўта юқори частотали 
Э. асбобларини яратиш, мукаммаллаш-
тириш, кристалл панжара бўшлиқлари 
— каналларида ҳаракатланувчи зарралар 
хоссаларидан фойдаланиб генераторлар, 
кучайтиргичлар каби турли Э. асбоблари 
яратиш, электрон асбоблар технологи-
ясини мукаммаллаштириш масалалари 
турибди. Э. меҳнат унумдорлигини оши-
ришда жуда қўл келади. Э. асбоблари 
фан, техника ва ишлаб чиқаришда кенг 
қўлланилади.
Э. фани ва техникасининг ютуқлари 
инсон фаолиятининг деярли ҳамма 
соҳаларида қўлланилмоқда. Электрон 
техника воситалари кенг кўламли асбоб 
ва қурилмаларнинг ажралмас қисмига 
айланди. Улар орасида катта интеграл 
схемалар (КИС) асосида яратилган ми-
кропроцессорлар алоҳида ўринни эгал-
лайди. Сўнгги вақтларда ўта катта инте-
грал схемалар (ЎКИС) ишлаб чиқилди; 
улар асосида микро ЭҲМ лар яратидди. 
Улар халқ хўжалигини бошқаришда, са-
ноатнинг турли соҳаларида, тиббиётда, 
инсон ҳаёти ва фаолиятининг кўпгина 
соҳаларида кенг қўлланилади. Э. фани 
ва техникаси асосан икки йўналиш: 
информацияҳисоблаш таъминоти му-
аммолари ҳамда энергия олиш ва ун-
дан фойдаланиш йўналишлари бўйича 
ривожланмоқда.
Ўзбекистонда Э.нинг ривожланиши 
Г.Н. Шуппе, С.В. Стародубцев ва У.О. 
Орифовлэфнинг физик Э. соҳасидаги 
и.т.лари билан бошланган. Узбекистон-
да Э. бўйича илмий текшириш ишлари 
Ўзбекистон ФА Электроника институ-
ти, Физикатехника институти, Тош-
кент техника университети, Ўзбекистон 
миллий университети ва бошқа илмий 
текшириш муассасаларида М.С. Саидов, 
Ў.Х.Расулов, Н.Й. Тўраев, Т.Д. Ражабов, 
Р. А. Мўминов, А. Т. Мамадалимов ва 
бошқалар олимлар раҳбарлигида олиб 
борилмоқда.
Абдурауф Жўрахолов, Суннат Ғоипов. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish