O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭДИФИКАТОРЛАР 
(лот. — 
қурувчи) — фитоценозларяа кўп уч-
райдиган, муҳит ҳосил қилиш хусуси-
ятига эга бўлган ўсимликлар. Э. фи-
тоценозларнинг асосий хусусиятлари: 
таркиби, сутруктураси, фитомуҳити 
ва маҳсулдорлигини белгилайди. Мас, 
жан. чўлларда бетага, чалов; пастқам 
ботқоқликларда — илоқ; ўрмонларда — 
қора қарағай, эман Э. ҳисобланади. 
ЭДМОНТОН 
— 
Канаданинг 
жан.ғарбий қисмидаги шаҳар, Норт-
Саскачеван дарёси бўйида. Альберта 
провинциясининг маъмурий маркази. 
Аҳолиси 937,8 минг киши (2001, шаҳар 
атрофи билан). Мамлакатнинг муҳим 
савдотақсимот, саноат маркази. Транс-
порт йўлларининг йирик чорраҳаси.
Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. 
Нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси ри-
вожланган. Нефть қудуқлари пармалай-
диган ускуналар ишлаб чиқарилади. Қ.х. 
хом ашёси қайта ишланади. ун-т бор. 
Шаҳарга 1795 йилда мўйна савдоси би-
лан шуғулланадиган компаниялар факто-
рияси сифатида асос солинган. 
ЭДРИАН Эдгар Дуглас (1889.30.11, 
Лондон 1977.4.8) инглиз физиологи. 
Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1923 
йилдан; президенти 1950—55). Кембриж 
ун-тини, Тринити коллежини тугатган 
(1915) ва шу коллежда физиологиядан 


www.ziyouz.com кутубхонаси
19
лекция ўқиган (1937 йилдан проф.; 1951 
йилдан ректор). Илмий фаолияти сезги 
аъзолари ва нерв ўтказувчанлиги элек-
трофизиологиясига оид. Э. биринчилар-
дан бўлиб электроникани физиологик 
тадқиқотларда қўллаган. Нобель мукофо-
ти лауреати (1932; Ч. Шеррингтон билан 
ҳамкорликда).
ЭДУАРД — инглиз қироллари номи:
Эдуард I (1239.17.6 1307.7.7) 1272 
йилдан қирол. Плантагенетлар суло-
ласидан. Отаси қирол Генрих III вафо-
тидан сўнг тахтга чиққан. Э.1 даврида 
парламентни мунтазам чақириб туриш 
амалиёти жорий қилинган, бу Англияда 
табақавийвакиллик монархияси шаклла-
наётганидан дарак берган. Э.1 даврида 
Уэльс зўрлик билан Англияга қўшиб 
олинган (1284). Э.1 нинг Шотландияни 
босиб олиш учун қилган ҳаракатлари 
(1286 
йилдан 
бошлаб) 
шотланд 
халқининг қаттиқ қаршилигига дуч кел-
ган. Э.1 Шотландияга навбатдаги юриши 
чоғида вафот этган.
Эдуард III (1312.13.11-1377.21.6) 
— 1327 йилдан қирол. Плантагенетлар 
сулоласидан. Дастлабки йилларда бар-
ча ҳокимият бева қиролича Изабелла ва 
унинг жазмани Мортимер қўлида бўлган. 
1330 йилдан мустақил ҳукмрон. 1337 йил 
Францияга уруш эълон қилган (қ. Юз 
йиллик уруш).
 Эдуард IV (1442.28.1-483.9.4) 1461—
83 йилларда қирол (1470 йил октябр — 
1471 йил апр.дан ташқари). Йорклар 
сулоласининг 1-вакили. Қизил ва Оқ 
гуллар уруши жараёнида Генрих VI Лан-
кастерни тахтдан ағдариб ҳокимиятни 
эгаллаб олган. Қироллигининг даст-
лабки даврида давлат ишларида граф 
Уорвикнинг роли катта бўлган. Бироқ 
Э.IVнинг мулкдор зодагонлар мавқеини 
пасайтиришга бўлган ҳаракати натижа-
сида Уорвик ва бошқалар ланкастерлар 
томонига ўтиб кетган. 1470 йил октяб-
рда Э.IV тахтдан туширилган. 1471 йил 
апр.да Барнет ва май ойида Тьюксбери 
ёнида ланкастерлар қўшинини енгиб 
тахтни қайта эгаллаган. Э.IV сиёсатида, 
асосан, ўрта дворянларга таянган. йирик 
мулкдорларнинг ерларини мусодара 
қилган. Инглиз саноати (асосан. жун 
тўқиш ва савдо)ни қўллаб-қувватлаш 
сиёсатини юргизган.
Эдуард VI (1537.12.10-1553.6.7) — 
1547 йилдан қирол. Тюдорлар сулола-
сидан. Генрих VIII ва унинг 3хотини 
Жейн Сеймурнинг ўғли. Тахтга 9 ёшида 
ўтирган. Болалиги туфайли давлат иш-
ларига мутлақо аралашмаган, асосан, 
илоҳиёт ва қадимий тилларни ўрганиш 
билан шуғулланган. Давлатни бошқариш 
протекторлар (васийлар) — Э.VI нинг 
тоғаси герцог Сомерсет, сўнгра (1549 
йилдан) — граф Уорвик қўлида бўлган.
Эдуард VII (1841.9.11-1910.5.5)1901—
10 йилларда қирол. Онаси қиролича Вик-
тория вафотидан сўнг тахтга ўтирган. 
Антантани тузишда фаол қатнашган. 
Ички сиёсатда сезиларли роль ўйнамаган.
Эдуард VIII (1894.16.7-1972.28.5)1936 
йил 20 янв. — 11 дек.да қирол. Отаси 
қирол Георг V вафотидан кейин тахтга 
чиққан. Бир неча ойдан сўнг тахтдан воз 
кечган. Э.VIII нинг тахтдан воз кечиши 
билан боғлиқ «сарой кризиси» Буюк 
Британия ҳукмдор доиралари орасидаги 
зиддиятларни акс эттирган. 1936 йил 
12 дек.да Виндзор герцоги унвонини 
олган. 1940—45 йилларда Багама о.лари 
генерал-губернатори. Ҳаётининг сўнгги 
даврини Францияда ўтказган. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish