O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Давлат тузуми. Э. — республика. 
Амалдаги конституцияси 1998 йил 10 
авг.да қабул қилинган. Давлат бошлиғи 
— президент (2005 йил апр.дан Альфре-
до Паласио), у 4 йил муддатга сайлана-
ди ва қайта сайланиши мумкин эмас. 
Қонўн чиқарувчи ҳокимиятни Миллий 
конгресс (1 палатали парламент), ижрочи 
ҳокимиятни президент ва у томонидан 
тайинланадиган ҳукумат амалга ошира-
ди; президент ҳукуматга ҳам бошчилик 
қилади.
Табиати. Э. экватордажойлашган. 
Шим. да Колумбия, жан. ва шарқда Перу 
билан чегарадош. Ғарбда Тинч океан 
сувларига туташ. Тинч океандаги Гала-
пагос о.лари ҳам Э.га қарайди. Э. ҳудуди 
табиий жиҳатдан 3 қисмга бўлинади: 
Орьенте (тоғ одди текисликлар), Сьерра 
(Анд тоғлиги) ва Коста (тоғ этаги ва Гу-
аяс водийси пасттекисликлари). Корди-
льера тоғларининг ички ён бағирларида 
сўнган (Чимборасо — Э. нинг энг баланд 
нуқтаси, 6262 м) ва ҳаракатдаги (Котопа-
хи ва бошқалар) вулканлар бор. Асосий 
фойдали қазилмалари: нефть, табиий газ, 
олтин, кумуш, олтингугурт, тошқўмир, 
марганец, мис ва полиметалл рудалари. 
Иқлими Орьентеда экваториал, Сьерра-
да тоғэкваториал, Костада субэқваториал 
Иқлим. Ўртача ойлик т-ра Кито (2800 
м баландлик)да 13°, жан.да 23° дан 27° 
гача. Йиллик ёғин 100 мм дан (жан.да) 
6000 мм гача (Анд тоғларининг шарқий 
ён бағирларида). Йирик дарёлари: Гуа-
яс, Путумайо, Напо, Тигро. Ҳудудининг 
75% ўдшон (асосан, нам тропик ўрмон). 
Урмонларда айиқ, ягуар, ёввойи мушук 
ваб. сут эмизувчи ҳайвонлар яшайди. 
Илон, тошбақа, эчкемар, денгиз игуана-
си, тимсоҳ, қуш кўп. Тупроқлари под-
золлашган қизил, тоғўтлоқ ва аллювиал 
тупроқ. Галапагос, Котопахи, Сангай ва 
бошқалар миллий боғлари бор.
Аҳолисининг 40% индейслар (асо-
сан, кечуа) ва 40% га яқини испаниндейс 
метислари, қолганлари оқ танлилар. Рас-
мий тил — испан тили. Диндорларнинг 
аксарияти католиклар. Шаҳар аҳолиси 
62%. Муҳим шаҳарлари: Кито, Гуаякиль, 
Куэнка.
Тарихи. Э. ҳудудида қадимдан 16-аср 
бошларига қадар индейс қабилалари яша-
ган. 15-аср охирида инклар забт этган. 
1526 йил Э. соҳилига испан конкистадор-
лари келиб ўрнашди. 1531—33 йилларда 
Ф. Писарро бошчилигидаги конкистадор-
лар экспедицияси Э. ҳудудини эгаллаб 


www.ziyouz.com кутубхонаси
26
олди. 16-асрнинг 40-й.ларида аҳолининг 
испанларга 
қарши 
қўзголонлари 
бўлиб ўтди. 1563— 1739 йил ларда 
Э. Кито ауденсияси номи билан Перу 
вицеқироллиги, 1739—1822 йил ларда 
Янги Гранада вицеқироллиги таркибида. 
1809 йил аҳолининг мустақиллик учун 
ҳаракати авж одди. 1822 йил Испания 
мустамлакачилиги тугатилди. 1830 йил 
майгача Кито вилояти номи билан Буюк 
Колумбия таркибида бўдди. 1830 йил 
мустақил давлатга айланди ва Э. Респу-
бликаси деб номланди. 2-жаҳон уруши 
йиллари (1939—45) Э. фашистик блок-
даги давлатлар билан муносабатларни 
узди. 1944— 46 йиллар ҳокимиятга турли 
партия ва жамоат ташкилотлари вакилла-
ридан иборат ҳукумат бошчилик қилди. 
1972 йилдаги давлат тўнтаришидан сўнг 
ҳарбий ҳукумат мамлакат суверените-
тини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда дав-
лат секторини мустаҳкамлаш сиёсатини 
олиб борди. 1979 йилдан ҳокимиятга 
фуқаролик ҳукумати бошчилик қилиб 
келмоқда. 1945 йилдан БМТ аъзоси. ЎзР 
суверенитетини 1992 йил 2 янв.да тан 
олган. Миллий байрами — 10 авг. — 
Мустақиллик эълон қилинган кун (1809).

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish