O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭНЦИКЛОПЕДИЯ (юн.— билим-
лар доираси), қомус — муайян тизим-
га солинган кенг қамровли билимлар 
тўплами, илмий ёки илмий оммабоп 
нашр. «Э.» терминининг маъноси тари-
хан ўзгариб турган. Антик даврда у «эр-
кин санъат» деб аталган 7 илм (грамма-
тика, риторика, диалектика ёки логика, 
геом., арифметика, мусиқа ва астроно-
мия)ни англатган. 16-асрда Ғарбий Евро-
пада Э. янги маънода — турли билимлар 
мажмуи маъносида ишлатилган. Айни 
вақтда билимлар таснифи маъносини 
ҳам билдирган; бу маънода «Э.» термини 
18-асрда ҳам қўлланган. Ҳоз. пайтда «Э.» 
термини фаннинг барча соҳалари бўйича 
(универсал Э.) ёки бирор тармоғи (соҳа 
Э.си) ёхуд амалий фаолият бўйича энг 
муҳим маълумотларни ўз ичига олувчи 
нашрни англатади.
Э. материаллари, асосан, алифбо 
тартибида ёки мавзуси бўйича берила-
ди. Универсал Э., одатда, муайян давлат 
миқёсида тузилиб, шу давлатда эри-
шилган фантехника, маданият ютуқлари 
даражасини кўрсатади. Унда ўша дав-
латнинг мафкураси озмикўпми акс эта-
ди. Шу маънода ҳам универсал Э. мил-
лий Э. ҳисобланиб, унга «давлатнинг 
шаҳодатномаси», «маънавий кўзгуси» 
деган сифатлар ҳам берилади. Универсал 
Э.ларда турли фан соҳаларидаги муҳим 
тушунчалар билан бир қаторда тарихий 
воқеа ва жараёнлар, инсоният цивили-
зациясининг муҳим ютуқлари акс этади. 
Соҳа Э.си муайян фан соҳасидаги тушун-
ча ва бошқалар маълумотларни универ-
сал Э.га қараганда батафсилроқ ёритади. 
Ҳажмига кўра, Э.лар кўп жилдли ва 1—2 
жилдли бўлиши мумкин.
Э. мақолаларида сўзларнинг эти-
мологияси, транскрипцияси, дефини-
цияси муайян тартиб билан берилади. 
Ёритилаётган тушунча ҳақида кўпроқ 
маълумот олиш учун муҳим адабиётлар 
рўйхати (библиография) кўрсатилади. Э. 
ҳажмининг муайян қисмини безак мате-
риаллар (оққора, рангли суратлар, хари-
та, чизмасхемалар ва бошқалар) ташкил 
этади. Э. мақолаларида ортиқча тафси-
лотларга, қайтариқларга йўл қўйилмайди 
(бунинг учун тегишли мақолага ҳавола 
қилишдан фойдаланилади). Э. тайёр-
лашда факт ва маълумотлар аниқлигига, 
атама ва терминлар ўз ўрнида, тўғри иш-
латилишига аҳамият берилади. Унинг ба-
ёнида илмийлик, оммабоплик, қисқалик, 
лўндаликка эътибор берилади.
Энциклопедик 
тарздаги 
асарлар 
қадимий Шумер давлатида, Хитой, 
Юнонистон, қадимий Римда, кейинча-
лик араб ёзувидаги мамлакатларда, ху-
сусан, Мовароуннаҳрда пайдо бўлган. 
Юнонистонда Демокрит ва Аристо-


www.ziyouz.com кутубхонаси
153
тель асарлари энциклопедик асарлар 
ҳисобланган. Ўрта Осиё мутафаккир-
лари — Муҳаммад Мусо Хоразмий, 
Аҳмад алФарғоний, Абу Наср Форобий, 
Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, 
Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер 
Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур 
асарлари ҳам ўз давридаги билимларни 
атрофлича қамраб олган. Имом Бухо-
рийнинг «Саҳиҳи Бухорий»си, Форобий-
нинг «Фанлар таснифи», Берунийнинг 
«Қадимги халқлардан қолган ёдгорли-
клар», Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», 
«Донишнома»си, Юсуф Хос Ҳожибнинг 
«Қутадғу билиг», Маҳмуд Кошғарийнинг 
«Девону луғотит турк», Алишер Навоий-
нинг «Мажолис уннафоис», Давлатшоҳ 
Самарқандийнинг «Тазкират ушшуаро», 
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бо-
бурнома» асарлари қомусчилик тарихига 
қимматбаҳо ҳисса бўлиб қўшилган.
Византия 
тилшуноси 
Свиданинг 
«Лексикон»и (10-аср) дан бошлаб муайян 
тизимга солинган билимлар луғатларт 
ифодалана бошлади. 17-аср охири ва 
18-асрда Англияда П. Бейлнинг «Тари-
хий ва танқидий луғат»и катта аҳамиятга 
эга бўлган. 1704 йил Ж. Харрис «Тех-
ник лексикон ёки Умумий инглиз санъ-
ат ва фан луғати»нинг биринчи нашри-
ни чиқарган. «Энциклопедия ёки фан, 
санъат ва касб-ҳунарларнинг изоҳли 
луғати» (1751—80 йиллар, 35 ж.)нинг 
юзага келиши Франция тарихида йирик 
ижтимоий-сиёсий воқеа бўлди. Бу Э.ни 
тайёрлашда машҳур файласуф Д. Дидро 
асосий роль ўйнади; уни нашр этишда 
Ш.Л. Монтескьё, Вольтер, Ж.Ж. Руссо, 
Ж.Д,’Аламбер ҳам қатнашган. 1768—71 
йилларда шотланд матбаачиси У. Смелли 
3 жилдли «Британия энциклопедияси»ни 
чиқарди. Бир неча марта қайта нашр 
этилган ушбу Э. Англиянинг энг йирик 
миллий Э.си бўлиб қолди.
19-аср ва 20-асрнинг 1-ярмида Фран-
ция, Россия, АҚШ, Германия, Италия, 
Испания, Туркия ва бошқалар мамла-
катларда ҳам универсал ва соҳа Э.лари 
чиқарилди. Булар ичида «Лмерика энци-
клопедияси», «Катта Брокгауз» (Герма-
ния), «Катта Ларусс» (Франция), «Ислом 
энциклопедияси», Брокгауз ва Ефрон эн-
циклопедик луғати, Гранатлар энцикло-
педик луғати алоҳида ўрин эгаллайди.
СССРда 1925 йилдан Катта Совет 
Энциклопедиясииит уч нашри, 1928 йил-
дан Кичик Совет Энциклопедиясининг 
уч нашри, «Энциклопедик луғат»нинг 
бир неча нашри чиқди. Ушбу универсал 
Э.лардан ташқари, турли даврларда бир 
неча фан тармоқларидан ва амалиётдан 
соҳа Э.лари нашр этилди.
60-й.ларнинг 
охиридан 
собиқ 
иттифоқдош республикаларда универсал 
Э.лар нашр этишга киришилди. Жумла-
дан, Ўзбекистонда 1971—80 йилларда 14 
жилдли «Ўзбек совет энциклопедияси» 
(ЎзСЭ)нашр этилди. 1бош муҳаррири 
акад. И.М.Мўминов; 10ж. дан акад. 
КА.Зуфаров. Унда жами 40000 дан ортиқ 
мақола берилган. ЎзСЭ мақолаларининг 
илмийназарий 
ва 
ғоявий-сиёсий 
йўналиши марксчаленинча мафкура би-
лан белгиланган.
СССР парчаланиб кетгандан кейин 
ундан ажралиб чиққан мустақил мам-
лакатлар ичида биринчилардан бўлиб 
Ўзбекистон Республикасида универсал 
миллий энциклопедия тайёрлашга кири-
шилди. 1997 йил 20 мартда Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» 
Давлат илмий нашриётини ташкил этиш 
тўғрисида» қарор қабул қилиб, нашри-
ёт зиммасига 12 жилдли «Ўзбекистон 
миллий энциклопедияси»ни тайёрлаш ва 
нашр этишни топширди. Сўнгги йиллар-
да Ўзбекистонда, шунингдек, «Тошкент» 
энциклопедияси, 1 жилдли Болалар эн-
циклопедияси, Хотин-қизлар энциклопе-
дияси, «Ислом» энциклопедияси ва баъ-
зи фан тармоқларидан соҳа Э.лари нашр 
этилди.
Муроджон Аминов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish