Термокондуктометрик газоанализатор ТКГ-5
Азот ва водород аралашмаси таркибидаги аммиакни аниқлашда ишлатилади. Бу газоанализаторнинг ишлаши дифференциал усул ёрдамида газ аралашмаси иссиқлик ўтказувчанлигини шу газ аралашмасидан аммиакни ювиб ташлангандан кейинги иссиқлик ўтказувчанлиги билан солиштириб аниқлашга асосланган.
Термокондуктометрик газоанализатор ТКГ-5 электр чизмаси ТКГ-4 га ўхшаш, фақат, ТКГ-5 да моноблокнинг ҳамма ячейкалар проточный.
Ўлчаш чегараси 0-25% NH3; Асосий хатолиги ўлчаш диапозонининг ±5% миқдорида.
Термокондуктометрик газоанализатор ТП 1110
Хаво таркибидаги ёки СО, СО2 , СH4 , N и О2 аралашма таркибидаги водород миқдорини аниқлашда ишлатилади. Газ схемаси ТКГ-4 га ўхшаш, электр чизмасида эса, автоматик кучланиш компораторидан фойдаланилган. ТП 1120 нинг метрологик кўрсаткичлари ТП 1110 га нисбатан яхшиланган бўлиб, унинг асосий хатолиги ±2,5% (ТП 1110 да эса ±5%).
Термокондуктометрик газоанализатор ГАХ-239 газ аралашмаларидаги хлор миқдорини ўлчашда ишлатилади. Ўлчаш чегараси 0-80%.
МАГНИТ ГАЗОАНАЛИЗАТОРЛАРИ
Кислород парамагнит хусусиятларга эга бўлиб, унинг юқори магнит хусусиятларини магнитланиш интенсивлиги – I, хажмий магнит қабул қилиш кўрсаткичи – kм ва солиштирма магнит ўтказувчанли – μ белгилайди.
Хажмий магнит қабул қилиш кўрсаткичи:
kм=
бу ерда, kм- хажмий магнит қабул қилиш кўрсаткичи;
I – магнитланиш интенсивлиги;
H – магнит майдони кучланганлиги.
Шунингдек, хажмий магнит қабул қилиш кўрсаткичини қуйидагича ифодалаш мумкин,
kм=
где, -Солиштирма магнит қабул қилиш;
- газнинг зичлиги.
= 1 + 4 kм
- магнит ўтказувчанлиги.
Бу катталикларни тўғридан-тўғри ўлчаш жуда мураккаб бўлганлиги сабабли, газ аралашмаларидаги кислород миқдорини ўлчашда кислороднинг магнит хусусиятлари таъсирида рўй берадиган билвосита ходисалардан фойдаланилади. Кислороддан (k n(O ) = 146 •10-9) ташқари парамагнит хусусиятларга азот оксиди (kn(NO) = + 53 •10-9) ва азот икки оксиди (kn(NO ) = +9-10-9) эга.
Парамагнит хусусиятларга эга бўлган компонент миқдорини ўлчашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1.Магнито-физик газоанализаторлар:
а) магнито-вискозиметрик;
б) магнито-термокондуктометрик.
2. Магнито-механик газоанализаторлар;
3. Термомагнит газоанализаторлар.
Ушбу газоанализаторларда қуйидаги физик ходисалардан фойдаланилади:
1. Парамагнит газлар қовушқоқлиги магнит майдонида ўзгаради;
2. Парамагнит газлар иссиқлик ўтказувчанлиги магнит майдонида ўзгаради;
3. Хар хил қутбли магнит майдонида жойлаштирилган жисмга, унинг атрофидаги мухит магнит хусусиятларининг ўзгариши билан, тортувчи ёки итарувчи куч таъсир қилади.
4. Парамагнит газ мухитида температура градиенти ва магнит майдони мавжуд бўлса, конвектив оқимлар пайдо бўлади.
Бу газоанализаторлар қуйидаги мақсадларда қўлланилади:
1. Олинаётган кислороднинг тозалигини ёки хар хил газлар таркибида кислороднинг мавжудлигини назорат қилиш учун;
2. Сув ости кемаларида ва самолетларда кислород миқдорини ўлчашда;
3. Газлар таркибидаги кислород миқдорини ёниш ёки портлаш олдини олиш мақсадида назорат қилиш;
4. Печлардаги ёниш жараёнининг назорат қилишда;
5. Кимёвий саноатининг хар хил жараёнларида кислород миқдорини назорат қилишда;
6. Медицинада, кислородни инсон ўпкасида фаол ўзлаштиришини назорат қилишда ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |