Юк поршенли манометрларнинг (расм 47) ишлаши, цилиндрда эркин харакатланаётган поршенга, ўлчанаётган босим ҳосил қилаётган кучни колибрланган юклар ҳосил қилаётган куч билан мувозанатланишига асосланган. Бу юкнинг оғирлигига қараб, поршенга таъсир этаётган босим қиймати аниқланади. Бу ўлчов асбоблари аниқлиги ва сезгирлиги жуда юқори бўлиб, бу манометрлар ёрдамида 2500 кгс/см2 гача босимни ўлчаш мумкин. Асосан техник манометрлар градуировкасини текшириш учун ишлатилади.
Уловчи штуцер ёрдамида ўлчанаётган мухит билан уланган, ёғ билан тўлдирилган цилиндр колонкали (2) идишга (1) вертикал равишда кичик бўшлиқ билан (3-5мкм) пўлат поршень (плунжер) 4 ўрнатилган.
Расм 47.
Ташқи томонидан поршень тарелка 5 билан уланган бўлиб, унга ўлчанаётган босим қийматига қараб колибрланган юклар 6 ўлчанаётган босим билан мувозанатлангунча қўйиб борилади.
P =
бунда, Р – ўлчанаётган босим;
G1 ва G2 –тарелка билан поршень ва юкларнинг массаси;
F – поршень юзаси;.
g – нормаль эркин тушиш тезланиши.
Юк поршенли манометрларнинг қуйидаги турлари мавжуд: МП-2,5; МП-6; МП-60; МП-600; МП-2500. Уларнинг аниқлик синфи 0,05.
Электр манометрлари ва вакуумметрлари
Бу гурух ўлчов асбобларининг ишлаши, ўлчанаётган босимни бевосита ёки билвосита равишда босим билан функционал боғлиқ бўлган қандайдир электр катталикга айлантиришга асосланган. Бундай ўлчов асбобларига қаршилик манометрлари, сиғим манометрлари, пъезоэлектрик манометрлар, иссиқлик ўтказиш манометрлари ва ионизацион манометрлар киради.
Қаршилик манометрлари
Ушбу ўлчов асбобларининг ишлаши ташқи босим таъсирида ўтказгич электр қаршилигининг ўзгаришига асосланган. Электр ўтказгич сифатида одатда манганин олинади. Бу ўлчов асбобларида қаршиликнинг ўзгариши чизиқли қонуниятга бўйсинади, яъни,
∆R =k R P
∆R- қаршиликнинг ўзгариши;
R- ўтказгич қаршилиги;
Р – ўлчанаётган босим;
пъезокоэффициент, унинг қиймати ўтказгич материалига боғлиқ.
Расм.48.
Ўлчанаётган босим ўлчов асбобига (расм 48) патрубок 3 орқали берилади. Бунда ўлчов асбоби корпуси 2 да жойлашган ўтказгич 1 қаршилиги ўзгаради. Ўтказгич бифиляр равишда ўралган бўлиб, бу катушканинг бир учи қисқичи (6) бор гайка 4 га ковшарланган, иккинчи учи эса, мис стержен 5 га уланган. Ушбу сезгир элемент, кўприк схемасининг бир елкасига уланиб ўлчаниши мумкин. Босимни ўлчашда шунингдек тензометрлар ҳам ишлатилиши мумкин. Бу асбобларда ҳам, қаршиликнинг босимга боғлиқ ўзгариши шу қонуниятга бўйсинади,яъни,
∆R =k R P
K - тензосезгирлик коэффициенти.
Расм. 49.
Тензометрнинг ишлаш принципи (Расм.49.), кучни ёки унга пропорционал бўлган деформацияни, деформацияланаётган жисм юзасига клейланган ўтказгич қаршилигига айланишига асосланган (сим диаметри d=0,02-0,05мм).
Do'stlaringiz bilan baham: |