Основные понятия об измерениях и измерительных приборах



Download 27,52 Mb.
bet24/86
Sana20.03.2022
Hajmi27,52 Mb.
#502130
TuriПротокол
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86
Bog'liq
НЎУ ва А маъруза матни 15.04.13

Фотоэлектрик пирометрлар
Бу пирометрларнинг ишлаш принципи ҳам температурани монохраматик нурланишлар интенсивлигига қараб ўлчашга асосланган. Бунда нур оқимига пропорционал равишда фототок миқдори ўзгаради. Температурани 500-40000С чегарада ўлчашга мўлжалланган. Визуал равишда қисман нурланиш пирометрларига нисбатан улар қуйидаги афзалликларга эга: ўлчашнинг узлуксизлиги, нисбатан инерциясизлиги ва ўлчашнинг объективлиги.

Расм.31.
800-13000С чегарада температурани ўлчовчи ФЭП-4 фотоэлектрик пирометри (расм 31) нурларни йўналтирувчи фокусловчи объектив 1 ва қизил ёруғлик фильтри кассетасининг юқори тирқиши орқали фотоэлемент 3 га йўналтиради. Пастки тирқиш орқали эса, ёруғлик оқими бўйича акс таъсир сигналини ҳосил қилиш мақсадида куч блокининг чиқиш каскадининг анод занжирига уланиб қиздирилаётган лампадан чиқаётган нурлар берилади. Ўзгарувчан ток манбаидан ўрамга берилаётган манбаа таъсирида кассета тирқиши 50 гц частота билан нурларни узиб тебранади.
Кассета тирқишининг танланган формасига қараб, фотоэлементга синусоидал равишда ўзгарувчи ёруғлик оқими юборилади. Натижада, электрон кучайтиргичга, фотоэлементга келаётган нурлар фарқига мос равишда, ҳосил бўлаётган фототоклар фарқига мос амплитудали ўзгарувчан кучланиш берилади. Шу сабабли, лампа занжиридаги ток автоматик равишда фотоэлементнинг иккала ёруғлик манбаидан берилаётган нурлар тенглашгунча ўзгаради. Ушбу токнинг ўзгармас қаршиликда ҳосил қилган кучланишлар тушиши, ўлчанаётган температурага мос бўлади.
Бу ўлчов асбобларининг аниқлик синфи 1.
ФЭП-3 фотоэлектрик пирометрларида, температурани фототок қийматига қараб тўғридан-тўғри ўлчанади.


Тўла нурланиш пирометрлари. Радиацион пирометрлар. Бу пирометрлар ёрдамида температурани ўлчаш иситилган жисмларни иссиқлик нурланишларидан фойдаланишга асосланган. Пирометр (расм 32) ёрдамида ушлаб қолинаётган иссиқлик нурлари йиғувчи линза 1 ёрдамида термобатарея кўринишидаги термо сезгир элемент (4) да (кетма-кет уланган термопаралар) концентрлашади. Нур оқими йиғувчи линза ёрдамида термопаралар ишчи ковшарларига йўналтирилади ва уларни иситилиш даражасига қараб нур таратувчи жисм теператураси аниқланади. Иккиламчи ўлчов асбоби сифатида пирометрик милливольтметрлар ёки автоматик потенциометрлар ишлатилади.
Тўла нурланиш пирометрларининг афзаллиги ўлчаш усулининг объективлиги, алохида манбаанинг керакмаслиги, ҳамда ўлчаш натижаларини масофага узатиш имконининг мавжудлиги. Аммо уларнинг аниқлиги олдинги пирометрлардан пастроқ. Шкаласи бир текис эмас.




Расм.32.

Радиацион пирометр РАПИР телескоп-объектив линза 1, рангли шишали (5) окуляр 2 ва нурларни камерада жойлашган тармобатарея 4 га йўналтирувчи диафрагма 3 дан ташкил топган. Термобатарея ишчи ковшарларига йўналтирилган нур оқими электр сигналига айлантирилиб, иккиламчи ўлчов асбобига узатилади.


Ушбу ўлчов асбоби ўлчаш чегараси 400 - 25000С.

Download 27,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish