Основные понятия об измерениях и измерительных приборах


ТЭЮК ни пирометрик милливольтметрлар билан ўлчашдаги хатоликлар



Download 27,52 Mb.
bet21/86
Sana20.03.2022
Hajmi27,52 Mb.
#502130
TuriПротокол
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   86
Bog'liq
НЎУ ва А маъруза матни 15.04.13

ТЭЮК ни пирометрик милливольтметрлар билан ўлчашдаги хатоликлар:
Занжирдан ўтаётган токнинг қиймати
I =
RМ, RП, RТ – мос равишда, милливольтметр, уловчи симлар ва терможуфт қаршилиги. Ёки,
= SI = S
E(tt )=const бўлганда, ўлчов асбоби қўзғалувчи қисмининг буралиш бурчаги RМ, RП, RТ ларга ҳам боғлиқдир.
Шунинг учун, температурани ўлчашда, атроф мухит температурасининг ўзгариши натижасида хатоликлар пайдо бўлиши мумкин (уловчи симлар ва милливольтметр қаршилиги ўзгариши натижасида).
Тенгламалар тахлилидан,
E(tt0) = I RМ + I Rвн
Бу ерда, I RМ = Иав - ўлчов асбоби ўлчаётган милливольтметр занжиридаги кучланишлар тушиши. Шундай қилиб,
IRМ = Uав = E(tt0) - IRвн
Яъни, милливольтметр занжиридаги ўлчанаётган кучланишлар тушиши ҳамма вақт E(tt0) дан кичик бўлади. Буни қуйидагича исботлаш мумкин:


Охирги тенгламадан кўриниб турибдики, Uав ҳамма вақт E(tt0) дан кичик бўлади. У RМ нинг қиймати Rвн дан катта бўлганда Ett га яқин бўлади. Ташқи занжир қаршилига Rвн қанча катта бўлса ва милливольтметр қаршилиги қанча кичик бўлса, ўлчашдаги хатолик шунча катта бўлади. Милливольтметр қаршилигини жуда ошириб юбориш натижасида, занжирдан ўтаётган ток қиймати камайиб кетади ва бу ўлчов асбобини кострукциялашда қийинчиликларга сабаб бўлади.




Потенциометрлар
Потенциометрларнинг ишлаш принципи қуйидагича:
Термопарада ҳосил бўлаётган ТЭЮК (Е(tto)), унга тенг бўлган кучланиш билан мувозанатланиб, кейин юқори аниқликда ўлчанади.





а б
Расм 26.
Термопарани потенциометрик схемага улаганда (26-расм), унинг занжиридаги токнинг йўналиши RAD қаршилик участкасида ёрдамчи манбадаги ток йўналишига мос бўлиши керак. Манба занжиридаги токнинг қиймати I1, термопара занжиридаги қиймати I2. RAD участкадаги ток (IAD) кирхгоффнинг 1-қонунига мувофиқ
IАD= I1+ I2,
Ушбу потенциометр икки электр занжиридан ташкил топган: I-манба занжири; II-термопара занжири.
Кирхгофнинг II – қонунига асосан, термопара ишлаб чиқаётган ТЭЮК II-термопара занжиридаги қаршиликлардаги (RНП; Rвн; RАD) кучланишлар тушишига тенг, яъни,
E(tt0) = I2(RНП + Rвн) + IАD RАD = I2(RНП + Rвн) + I1RАD + I2RАD =
I2(RНП + Rвн + RАD) + I1RАD
Ёки, ушбу тенгламани I2 га нисбатан ечиб, қуйидагини оламиз:

Бу тенгламадан кўриниб турибдики, суръат I2 = 0 бўлганда нолга тенг бўлади.
Реахорд движоги (D)ни ЕАВ гача суриб (E(tt0)‹Е шарти бажарилганда) движокнинг шундай холатини топиш мумкинки, бунда термопара занжиридаги ток нолга тенг бўлсин (I2=0), бунда,
E(tt0)- I1RАD = 0 ёки, E(tt0) = I1RАD ёки, I1RАD=UАD
Қуйидагиларни ҳисобга олиб,
ва
ёзиш мумкин,

Охирги тенгламада ўзгарувчан катталик бўлиб ҳисобланади ва унинг қиймати реахорд сургичи холатига (D) га боғлиқ ўзгаради. Шундай қилиб потенциометрларда компенсацион усул қўлланилади.
Манбаа занжиридаги токни ишчи қийматда ушлаб туриш учун эски потенциометрларда уч занжирли схемалардан фойдаланилган (расм 26-б): I – манбаа занжири; II - нормаль элемент занжири; III – термопара занжири.
Ушбу схемада ҳам, манбаа занжиридаги токни ишчи қийматда ушлаб туриш учун компенсация усулидан фойдаланиш мумкин.
Компенсацион усул бўйича ТЭЮКни ўлчашда термопара занжиридаги ток, ўлчаш вақтида, нолга тенг бўлади. Шунинг учун атроф мухит температурасининг ўзгариши натижасида термопара, уловчи симлар ва ноль гальванометрнинг қаршилигининг ўзгариши ўлчаш аниқлигига таъсири йўқ.



Download 27,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish