Оқсилларнинг тузилиши ва биологик функциялари


Ферментларни ажратиш ва тозалаш



Download 1,24 Mb.
bet13/24
Sana04.06.2022
Hajmi1,24 Mb.
#637254
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Оқсил мажмуа (1)

Ферментларни ажратиш ва тозалаш.
Ферментлар жуда лобиль, тез активлигини йўқотадиган бирикмалардир. Шунинг учун уларни тозалаш методлари специфик бўлиши керак. Биринчи ажратилган ва тоза кристалл ҳолда олинган ферментлар уреаза (1926 йили Самнер) ва пепсинлардир (1929 йили Нортроп). Улар аммоний сульфат тузи, спирт ва ацетон билан уларнинг эритмаларидан чўктириб олинган. Ҳозирги вақтда ферментларни ажратишда электрофорез, ионноалмашув хроматография, гельфилтрация методлари кенг қўлланилади. Бу операцияларнинг ҳаммаси ҳам маълум шароитда, ферментлар денатурацияга учрамайдиган шароитларда олиб борилиши лозим. Бу шароитлар паст харорат, жараённи кам вақт ичида бажариш, рН ни текшириб туриш, оғир металлар тузларини қолдиқлари йўқлиги ҳисобланади. Ферментлар тирик хужайраларда ёки цитоплазмаларда, ядроларда бўлади. Шунинг учун уларни ажратиб олиш учун аввало хужайра тузилишини бузиш лозим бўлади. Хужайра тузилишини бузиш ҳар хил механик усуллар (гомогенизатор билан майдалаш, шиша шарчалар билан, қум билан бирга эзиш) кўп маротаба совутиб музлатиш ва қайта эритиш, органик эритувчилар билан ишлаш (этил спирти, бутил спирти, ацетон, глицерин, этилацетат ва бошқалар) орқали олиб борилади.
Баъзи ҳолларда айниқса қаттиқ хужайралардан ажратишда ультратовуш орқали тебраниш усулларидан ҳам фойдаланилади.
Хужайралар бузилгандан сўнг ферментлар сув, буфер эритмалар ёки нейтрал тузлар эритмалари билан ажратиб олинади. Кичик молекулали оқсиллардан ажратиш учун сувда ёки буферда диализ қилинади. Сефадекс орқали ҳам тозалаш мумкин. Кўп ферментлар классик усулда тузли фракциялаш усули орқали ажратиб олинган. Бунинг учун нейтрал тузларнинг (аммоний сульфат, натрий сульфат, магний сульфат, натрий ацетат ёки калий ацетат) концентрланган эритмаларидан фойдаланилади. Бунда оқсиллар молекуляр массаларига қараб олдинма кетин чўкмага тушадилар. Тузлар қолдиқларидан диализ орқали тозаланилади.


Ферментлар активлигини аниқлаш
Ферментлар активлигини аниқлаш характеристикаси улар иштирокида борадиган реакцияларнинг тезлиги ёки реакция натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотларни йиғиш тезлиги ҳисобланади. Ферментлар активлигини аниқлашда улардаги ўзгаришнинг бошланғич тезлигини ўлчаш лозим бўлади. Фермент активлиги  билан ифодаланади.  - бир микромоль субстратнинг бир минутда, маълум стандарт шароитда катализ қилиш учун сарфланган фермент миқдоридир. Ферментлар активлигини аниқлаш учун бир неча методлар қўлланилади.

  1. Кимёвий метод. Субстратни ёки ферментатив реакция натижасида ҳосил бўладиган махсулотлар миқдорини ҳар хил кимёвий реагентлар ёрдамида аниқлаш.

  2. Спектроскопик метод. Ферментатив реакция тезлигини субстрат ёки реакция натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотнинг ўзига мос келган тўлқин узунлигининг ўзгаришини ўлчаш орқали аниқлаш.

  3. Монометрик метод. Ферментатив реакция натижасида ажралиб чиқадиган газ миқдорини аниқлаш (Варбург методи деб ҳам аталади). Бу метод билан асосан оксидазалар активлиги кислороднинг ютилиши бўйича ёки декарбоксилазаланишда карбонат ангидриди газининг ажралиши бўйича аниқланади.

  4. Полярометрик метод. Ферментатив реакциялардаги оптик бирлиги ўзгаришини аниқлаш.

  5. Хроматографик метод. Ҳар хил хроматографик йўллар билан (қоғоз хроматограммаси, ЮКХ, газ хроматограммаси) ферментатив реакцияга киришаётган субстратни ёки реакция натижасида ҳосил бўлаётган махсулотларни текшириш орқали аниқлаш.


Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish