Корхона банкка топшириладиган лимитдан юқори нақд пул маблағлари суммасига нақд пул киритишига эълон расмийлаштиради. Нақд пул киритиш эълонини расмийлаштириш билан бирга чиқим касса ордери тузилади.
Квитанция банк ходими томонидан имзоланади ва мухр қўйилиб, аризачига цайтарилади. У корхона кассасидан пул чикиш вақтида расмийлаштирилган чиқим касса ордерига тикиб қўйилади.
Хисобварағдаги пулни хисобдан чиқариш Хисобварағдаги пул маблағларини хисобдан чиқариш банк томонидан мижознинг тўлов топширикномаси — Ўз хисобварағидан олувчининг хисобварағига маълум бир суммани ўтказиш (кўчириш) тўғрисидаги топшириғи бўйича амалга оширилади.
Тўловчи ва олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилган Холларда тўлов топшириқномаси банкка 2 нусхада тақдим этилади: 1-нусха банкда қолади, 2-нусха тўловчига қайтарилади. Агар маблағларни тўловчи ва олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса — 3 нусхада тақдим этилади, бунда 3-нусха маблағ олувчига юборилади.
«Банк-Мижоз» тизимидан фойдаланувчи банк мижозларининг Хисоб-китоб хисобварағидаги маблағларни хисобдан чиқариш электрон тўлов топширикномаси асосида амалга оширилади. Электрон тўлов топширикномасинингқоғозшаклидаги асл нусхаси банкка тақдим этилмайди ва белгиланган тартибда мижозда сакданади. Бунда мижоз расмийлаштиришнинг тўғрилиги хамда тўлов топширикномасининг электрон вақоғоз кўринишларининг мувофиқлиги учун жавоб беради.
Иш хақи, хизмат сафари ва бошқа тўловларни тўлашга нақд пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банк корхонага чек дафтарчасини беради.
Банкдан олинган нақд пуллар корхона томонидан тақдим этилган чекка мунофиқ берилган мақсадлардагина ишлатилиши мумкин.
Чек икки қисмдан иборат:
банкка топшириладиган киркма варағи;
корхона чек дафтарчасида қоладиган милки.
Хизматлар учун банклар ўз мижозларидан хисобкитоб касса хизматлари шартномасида ўрнатилган миқдорда тўлов ундирадилар.
Банк хизматларининг намунавий тарифлари:
банк хизматлари учун хар ойлик тўлов (хисоб-китоб хисобварағи бўйича операциялар сони ва суммасидан қатъи назар) — 10 АҚШ доллари (ёки сўм эквивалентида);
иш ва хизмат сафари харажатларини тўлашга берилган нақд пул маблағларидан — 2%, бошқа мақсадларга — 6 %гача;
сўм ўтказмалари: 5 млн сўмгача — 0,5 % (минимал тўлов — 500 сўм); 5 дан 30 млн сўмгача — 0,4 %; 30 млн сўмдан юкрриси — 0,2%;
валюта ўтказмалари: 1 минг АҚШ долларигача — 30 долл.; 10 минг АҚШ долларигача — 0,6 % (минимал тўлов — 30 долл.); 50 минг АҚШ долларигача — 0,4 % (минимал тўлов — 60 долл.); 50 минг АҚШ долларидан юкррисига — 0,2 %;
конвертация қилиш: АҚШ долларини сўмга: 10 минг долларгача — 1 %; 10 минг доллардан кўпини — 0,5 %; конверсия хажмига боғлиқ; ходда сўмни АҚШ долларга: 100 минг АҚШ долларигача — 2 %; 300 минг АҚШ долларигача — 1,5 %; 300 минг АҚШ долларидан юқорисига — 1 %; хужжатларни конвертацияга тайёрлаш — 50 долл.;
Банклар хизматлари учун тўловни ушлаб қоладилар ва уни банк кўчирмасида акс эттирадилар (хисобварақ-фактурани тақдим қилмаган холда). Банк хизматларига қўшилган қиймат солиғи солинмайди.
Корхона бу тўловларни «Бошқа операцион харажатлар» моддаси бўйича жорий харажатларга хисобдан чиқаради.
М и с о л . Ташкилот банк билан банк хисобварағи шартномасини тўзди. Шартномага асосан хисобот даври учун банк хизматларига хақ 25,7 минг сўмни ташкил қилди.