Орхона кассаси кассадаги нақд пул қолдиғи лимити


Т/Р Хужжатнинг тартиб рақами ва санаси



Download 50,49 Kb.
bet2/8
Sana25.02.2022
Hajmi50,49 Kb.
#302931
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1- мавзу. Масалалар

Т/Р

Хужжатнинг тартиб рақами ва санаси

Кимдан олинган

Сумма, сўм

Тушумнинг макеади




23

1S.05.2007 й.даги 23-сонли к/о

P.P. Рашидовдан

1 240 000

майнинг I ярми учун иш хақи




Чиқим ордерларини рўйхатга олиш







Т/р

Хужжатнинг тартиб рақами ва санаси

Кимга берилган

Сумма, сўм

Тўловнинг макеади

26

05.05.2007 й.даги 26-сонли ч/о

К. К. Каримовга

7 000

канцелярия молларини харид қилишга хисобот бериш шарти билан

Кассир пулни фақат чиқим касса ордерида ёки ишончномада кўрсатилган шахсга беради.
Кирим ва чиқим касса ордерлари, улар бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сўнг дархол кассир томонидан имзоланади, уларга илова қилинган хужжатларга эса сана кўрсатилган холда «Тўланган» штампи қўйилади ёки сўз билан ёзиб қўйилади.


Касса дафтари
Нақд пул маблағлари билан амалга ошириладиган барча операциялар кирим ва чиқим хужжатлари асосида касса дафтарига қайд этилади.
Касса дафтари рақамланиши ип билан тикилиши ва сургучли ёки мастикали мухр билан мухрланиши керак.
Кассани инвентарлаш
Касса инвентарланганда қуйидагилар текширилиши лозим:

  • корхона кассасидаги пул маблағларининг ҳақикатда мавжудлиги;

  • кассадаги нақд пул қолдиғи суммасининг Касса дафтаридаги ёзувларга мослиги;

  • банкдаги хисоб-китоб хисобварағидан олинган пуллар ўз вақтида кирим қилиниши;

  • Касса дафтарига ёзувларни қайд этиш тартиби ва уларга нисбатан қўйилган талабларга риоя этилиши;

  • Касса дафтаридаги ёзувларни тасдиқловчи хужжатларнинг (кирим ва чиқим касса ордерлари ва бошқалар) тўғри расмийлаштирилиши.

Кассани тафтиш қилиш барча нақд пулларни варақма-варақ қайта санаб чиқариш билан амалга оширилади.
Банкдан олинган ва ҳақикатда кирим қилинган нақд пул суммалари ўртасида тафовут аниқланганда, суммаларни кирим касса ордерлари, банк кўчирмалари, кассир хисоботлари, чек корешоклари бўйича солиштириб чиқариш лозим.
Инвентарлаш натижалари бўйича белгиланган шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади. Кассада камомад ёки ортиқча нақд пуллар аниқланганда далолатномада уларнинг суммаси ва пайдо бўлиш сабаблари кўрсатилади.
Касса интизомига риоя этилиши учун жавобгарлик корхона рахбари, бош бухгалтери, молиявий хизмат рахбари ва кассир зиммасига юкланади.
Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузганлик учун мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима қўлланади.
Нақд пул маблағларини инвентарлаш далолатномаси асосида бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
Ортиқча пул маблағлари 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» хисобварағида 9390-«Бошқа операпион даромадлар» хисобварағи билан корреспонденцияда кирим қилинади. Даромадлар тегишли хисобот даври учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўловини хисоблашда солиқка тортиладиган базага киритилади.
Пул маблағларининг камомади айбдор шахсдан ундирилиши лозим. Бунда унинг қарзи хисобда 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» хисобварағининг дебетида 5010«Миллий валютадаги пул маблағлари» хисобварағининг кредит билан корреспонденцияда акс эттирилади. Ходимнинг камомад бўйича қарзини тўлаши қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» хисобварағининг дебети»;
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» хисобварағининг кредити;
6710-«Мехнат ҳақи бўйича ходимлар билан хисоб-китоблар» хисобварағининг дебети»;
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» хисобварағининг кредити — иш ҳақидан ушлаб қолинганда.

НКМсиз ишлаганлик учун жарималар


НКМларни ишлатиш мажбурий бўлгани холда уларни қўлламаганлик учун энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солинади, ўша қилмишлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилган тақдирда эса энг кам иш ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ундирилади (ЎзР СКнинг 119-моддаси).
Техник талабларга жавоб бермайдиган НКМлардан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури Бузилган НКМлардан фойдаланганлик учун энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солинади, ўша қилмишлар так­роран содир этилган тақдирда эса энг кам иш ҳақининг 200 бара­вари миқдорида жарима ундирилади (ЎзР СКнинг 119-моддаси).
НКМни қўллаш тартибини бузган айбдор мансабдор шахслар ЎзР Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига асосан жавобгарликка тортиладилар:

  • Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси бўйича:

энг кам ойлик иш иш ҳақининг 5 баравари миқдоридан 15 баравари миқдоригача;

  • маъмурий жазо қўлланилгандан кейин Жиноят кодексининг 189-моддаси бўйича:

энг кам ойлик иш ҳақининг 600 бараваригача жарима ёки бошқа жазо чоралари.
Вазифа.
1. 15-сонли касса кирим ордери ва 19-сонли касса чиқим ордерини тўлдиринг.
2. 1-5-март кунларига кассирнинг ҳисоботини тузинг.
3. Юқоридаги кассирнинг 2019-йил мартдаги ҳисоботлари асосида ҳисоб-варақларининг ёзишмаларини тузиш ва хўжалик операцияларини руйхатдан ўтказиш журналига ёзиш.
4. 2019-йил март ойи учун 1-сонли журнал ордерини, 1-сонли қайднома тузинг, ой охирида кассада нақд пул қолдиғини ҳисобланг.
5. Журнал ордери №1 ва 1-сонли қайднома асосида 5000-сонли "Касса" ҳисобварағи буйича бош китобни тўлдиринг.

Download 50,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish