Сөзди зер деп билсек, ол зергер еди
(Н.Нуриева, «ҚЖ», 08.02.2018).
в) шарт эргаш гапли қўшма гаплардан бўлган газета сарлавҳалари эргаш
гап ва бош гапнинг ўзаро шарт маъноли муносабатидан таркиб топади. Шартли
муносабат бош гапдаги ҳаракат, воқеалик қандай шарт билан, қандай ҳолатда
17
амалга ошишини ёки амалга ошмаган шартини англатади:
Китапқа меҳир
қойсаң, сени табысларға жетелейди
(З.Исакова, «Ж», 31.05.2018);
г) қарама-қарши маъноли эргашган қўшма гаплардан бўлган сарлавҳалар
қўшма гапнинг таркибидаги содда гапларнинг ҳаракат, воқеаларидан бир-
бирига қарама-қарши бўлган мазмунни англатади:
«Балаңды қаяқта
оқытпақшысаң» деп емес, «Балам, қайсы оқыў орнына кирмекшисең?» десек
дурыс болмай ма?
(А.Турекеева, «ЕҚ», 14.06.2018).
Газета мақолалари сарлавҳаси сифатида номинатив гаплардан фойдаланиш
ҳам ўзига хосликни таъминлайди. Номинатив гаплар бош келишик шаклидаги
от ёки отлашган сўзлардан иборат бўлиб, улар предмет ёки ҳодисанинг
мавжудлигини тасдиқлаб атаб кўрсатади. Улар кўпинча дарак, айрим
ҳолатларда ундов ва сўроқ интонацияси билан айтилади. Масалан:
Қуўыршақ
театрының байрам саўғасы
(Т.Жǝримбетова, «ЕҚ», 01.01.2014),
Жети
ғǝзийнениң бири
(Е.Ерманов, «ЕҚ», 04.01.2014) ва ҳ.к.
Номинатив гаплар атов келишигидаги от ва отлашган сўзларнинг
ҳаммасидан ҳам бўлавермайди. Номинатив гаплар мазмуни энди айтилмоқчи
бўлган фикрга алоқаси бўлган, табиат, жой, вақтга боғлиқ сўзлар, кундалик
турмуш буюмлари ва бошқалар от сўзлар орқали билдирилади:
1) табиат, борлиқ, мавсум номлари ва қишлоқ, шаҳарларнинг географик
номларини билдирувчи сўзлардан иборат бўлади:
Шымбайда жаңа цех
(С.Жаниев, «ЕҚ», 13.03.2014);
2) жой ва вақт маъносига эга отлар ва
бўйи, этаги, ёқаси, ўртаси, олди,
ичи, вақти
ва бошқа ёрдамчи сўзларнинг қатор келишидан тузилади. Бу каби
тузилишга эга бўлган номинатив гап таркибидаги сўзлар изафет тузилишда
қўлланилади:
Үстирт етегиндеги пахтазарлық
(Ɵ.Ɵтеўлиев, «ЕҚ»,
27.09.2014);
3) сонларнинг вақт маъноли отлар билан қўлланиши орқали билдирилади:
Мың қосшыдан бир басшы
(Е.Ерманов, «ЕҚ», 15.04.2014)
4) йиғиқ номинатив гаплар фақат бош бўлакнинг таркибидан тузилган
икки ёки бир неча сўзнинг бирикмасидан ташкил топади:
Темир жол
тараўының пидайысы
(С.Жаниев, «ЕҚ», 28.01.2014);
5) ёйиқ атов гапларнинг бош бўлаги ўз аниқловчисига эга бўлиб, тузилиши
томондан кенгайиб келади. Бундай тузилишдаги атов гап бош ва иккинчи
даражали бўлакларга ажратилади. Бош бўлакнинг таркиби кўпинча аниқловчи,
баъзан ҳол таркибидан бўлади:
Президент нǝзерине түскен жас шаңарақ
(Н.Нуриева, «ҚЖ», 22.11.2018)
6) Газета мақолалари сарлавҳаларида мавжудлик, эгалик маъноли атов гап
турлари учрайди. Тасдиқловчи атов гап, предмет, воқеа ва ҳодисаларнинг
ҳозирги вақтдаги мавжудлигини атаб, тасдиқлаб кўрсатиш маъносида
қўлланилади. Бундай атов гаплар семантик жиҳатдан қуйидаги турларга
бўлинади:
а) мавжудлик билдирувчи атов гап ҳаракат, воқеалар боғлиқ бўлган табиат
объектларининг борлигини хабар қилади:
Белгили ǝдебиятшы, алым ҳǝм устаз
(Б.Бекмуратов, «ҚЖ», 20.11.2014);
18
б) ҳаракат, воқеаларнинг муайян бўшлиқдаги жой ва вақтга боғлиқ
эканлигини билдиради:
Истиң қызғын мǝҳǝли
(Ə.Оразов, «ЕҚ», 15.04.2017);
в) ҳар хил предмет, ҳодисаларнинг ҳозирги вақтда мавжудлигини
тасдиқлаб кўрсатади:
Do'stlaringiz bilan baham: |