Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқИҚот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


«Қорақалпоқ тилидаги газета сарлавҳаларининг



Download 2,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/33
Sana01.06.2022
Hajmi2,28 Mb.
#629613
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
qoraqalpoq matbuotida sarlavhaning semantik-strukturavij va uslubij xususiyatlari

«Қорақалпоқ тилидаги газета сарлавҳаларининг 
синтактик структураси» 
деб номланган иккинчи бобида содда гап, қўшма гап 
ҳамда тўлиқсиз гаплар
 
шаклидаги
 
газета сарлавҳаларининг ўзига хос 
хусусиятларига ойдинлик киритилган.
Содда гап шаклидаги сарлавҳалар дарак гап, сўроқ гап, ундов гап ҳамда 
буйруқ гаплардан ташкил топади.
Дарак гап шаклидаги сарлавҳалар мазмуни жиҳатдан бўлиб ўтган, ҳозирда 
содир этилаётган ва эндиликда юз берадиган воқеа ва ҳодисалардан бохабар 
қилиб
1
, улар газета сарлавҳаларида қўлланилганда қуйидаги маъно-мазмуни 
ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши асосланган. Булар: 
а) кесими феьлнинг аниқлик майлидан бўлганда, ҳаракат ва воқеаларнинг 
содир бўлиб ўтганини, содир бўлаётгани ёки эндиликда содир бўлишини аниқ 
хабар қилиш маъносини билдиради: 
Əҳмийетли мǝселелер додаланды
(Ə.Оразов, «ЕҚ», 29.01.2015);
б) дарак гапнинг кесими тилак майлидан бўлганда тилак ва ўтинч 
маъносини билдиради: 
Қǝўипли иллеттен аўлақ болайық
(Р.Арзиев, «ЕҚ», 
25.06.2015); 
в) буйруқ-истак маъноси III шахс буйруқ майлининг -сын//-син аффикси 
орқали 
билдирилади: 
Бǝршеге 
бахытлы 
қариялық 
несип 
етсин
(П.Хожамуратова, «ЕҚ», 01.10.2015); 
г) дарак гапнинг кесими II шахс буйруқ майли орқали билдирилганда 
тилак-буйруқ маъносини англатади: 
Үлкен көлемдеги баннер ислетпекши 
болсаңыз Мойнаққа келиң…
(Ɵ.Ɵтеўлиев, «ЕҚ», 20.06.2017); 
1
А.Дǝўлетов, М.Дǝўлетов, М.Худайбергенов. Ҳǝзирги қарақалпақ ǝдебий тили. Синтаксис. –Нөкис: Билим, 
2009, -Б.33 


15 
д) дарак гапнинг кесими 
бор
ва 
йўқ
сўзларидан бўлганда тасдиқлаш ёки 
бекор қилиш маъносини билдиради: 
Төрткүлде бир бақша
бар
(Қ.Реймов, 
«ЕҚ», 22.05.2014);
е) кесими 
керак, зарур, даркор, маъқул ва лозим
сўзларидан бўлган дарак 
гаплар зарурлик, миннат маъносини билдиради: 
Саламатлық өзимизге де, 
жǝмийетке де керек
(Б.Кǝраматдинова, «ЕҚ», 09.02.2015); 
ж) кесими 
мумкин, эҳтимол
модал сўзларидан, шунингдек, -ар\\-ер 
шаклидаги сифат феълдан бўлганда дарак гаплар башорат ва тахмин қилиш 
маъноларини билдиради: 
Бул шаңарақтан океанлар асар жоллар басланады
(П.Хожамуратова, «ЕҚ», 10.01.2015); 
з) дарак гаплар атов гап шаклида келганда предмет ва ҳодисаларнинг 
ҳозирги вақтда мавжуд эканлигини тасдиқлаш маъносига эга бўлади: 
Балық –
бийбаҳа ғǝзийне
(А.Хожаназаров, «ЕҚ», 22.08.2015).
Журналистлар газета ўқувчилари билан яқин муносабатда бўлишни 
таъминлаш ҳамда қўйилаётган масалага ўзининг адолатли муносабатини
тасдиқлатиш учун газета сарлавҳалари сифатида сўроқ гапларни қўлланиш 
аниқланган. Уларни аниқ сўроқ гаплар ҳамда риторик сўроқ гапларга ажратиш 
мумкин. Аниқ сўроқ гаплар мазмуни жиҳатидан тингловчидан аниқ жавобни 
талаб қилиб, улар қуйидаги маъноларни англатиши аниқланди. Булар: 
а) ҳайратланиш: 
Пахса дийўаллардың абзаллығы неде?
(П.Хожамуратова, 
«ЕҚ», 06.10.2015); 
б) ташвишланиш ва хавотирланиш: 
Аманкелди аман киятырсаң ба?
(Қ.Байниязов, «ЕҚ», 14.07.2015); 
в) шубҳаланиш: 
Ким күшли: «Үш реңлилер» ме ямаса «Шатыраш 
тахталылар» ма?
(С.Жаниев, «ЕҚ», 14.07.2018). 
Риторик сўроқ гаплар эса аксинча, сўзловчи тингловчидан аниқ жавоб 
талаб этмайди. Улар 
сўроқ-дарак
(
Жерлерден ким, қалай пайдаланып атыр?!
(С.Оразымбетов, «ЕҚ», 17.04.2018) ва 

Download 2,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish