Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқИҚот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 2,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/33
Sana01.06.2022
Hajmi2,28 Mb.
#629613
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
qoraqalpoq matbuotida sarlavhaning semantik-strukturavij va uslubij xususiyatlari

Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
Тадқиқот натижалари
3 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларда илмий маъруза 
шаклида апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. 
Диссертация мавзуси 
бўйича жами 15 та илмий иш, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация 
комиссияси 
томонидан 
докторлик 
диссертациялари 
асосий 
илмий 
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 9 та мақола, 
жумладан, 6 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда, 6 та тезис чоп 
этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
. Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва шартли қисқартиришлардан 
иборат. Диссертациянинг ҳажми 122 бетни ташкил этади. 


11 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш 
қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, 
муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади ва 
вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот ишининг 
фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги 
кўрсатилган 
ҳамда 
тадқиқотнинг 
илмий 
янгилиги, 
натижаларнинг 
ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий 
этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасида маълумотлар 
киритилган. 
Диссертациянинг «
Тилшуносликда сарлавҳанинг назарий асослари ва 
семантик хусусиятлари
» деб номланган биринчи бобида газета мақолаларига 
сарлавҳа қўйиш долзарб муаммо эканлиги ва унинг назарий жиҳатлари таҳлил 
этилган, газета сарлавҳаларининг семантик хусусиятлари, сарлавҳаларда бошқа 
тиллардан ўзлаштирилган ва қисқартирилган сўзларнинг қўлланилиши 
масалалари ёритиб берилган. 
Маълумки, oммaвий axбoрoт вoситaлaри бизнинг кундaлик ҳaётимизнинг 
aжрaлмaс қисмигa aйлaниб улгурди. Oммaвий axбoрoт вoситaлaрининг тили 
бизнинг oдaтий суҳбaтимиздa юз бeрaётгaн ўзгaришлaрни ўзидa тўлиқ aкс 
эттирaди, ўзи ҳaм улaргa тaъсир қилaди. Бундa гaзeтa, журнaл вa бoшқa 
публицистик мaтбуoт рeсурслaрининг ўрни алоҳида aҳaмият касб этади. 
Айниқса, гaзeтaлaрдaги мaқoлaларнинг сaрлaвҳaлaри гaзeтaдa чoп этилгaн ҳaр 
бир публикaциянинг aжрaлмaс қисми ҳисoблaнaди. Газетани қўлига олган ҳар 
бир ўқувчининг эътибори энг аввало ундаги мақола матнига эмас, балки унинг 
сaрлaвҳaсига қаратилади. Рус тилшунослигида сегмент қурилмаларни газета 
мақолалари сарлавҳалари мисолида тадқиқ қилган Т.Ишмекеева сарлавҳа 
мақола матнидан ажралган ҳолда ҳам муайян ҳукм чиқаришга ёрдам беришини, 
шу туфайли фақат сарлавҳа билан чегараланиш ҳоллари кузатилишини 
таъкидлаган эди
1

Рус тилшунослигида газета сарлавҳалари асосан қуйидаги йўналишларда 
тадқиқ этилганлигини кўриш мумкин: 1) сарлавҳа тушунчасининг мазмуни ва 
моҳияти (В.Г.Костомаров
2
, Л.А.Малькова
3
ва б.); 2) газета сарлавҳалари 
синтактик структураси ва функционал-стилистик аспектлари (Р.А.Будагов, 
Н.П.Харченко
4
ва б.); 3) сарлавҳаларнинг асосий функциялари (Л.А.Коробова
5

Г.Г.Хазагеров
6
Г.О.Винокур
7
, В.П.Вомперский
1
, А.С.Попов
2
, С.П.Суворов
3

Л.А.Ноздрина
4
, Э.И.Турчинская
5
ва б.). 
1
Ишмекеева Т. Сегментированные конструкции в современном русском языке (на материале газетных 
загаловок). Автореф.дисс….канд. фил. наук. – Волгоград, 2006. – С.6 
2
Костомаров В.Г. Русской язык на газетной полосе. –Москва, 1994 
3
Малькова Л.А. Лингвистическая типология газетных заголовков (90-е годы ХХ века). Дисс…канд. фил. 
наук. – Симферополь. 2000, -192 с. 
4
Харченко Н.П. Заглавия их функции и структура. Автореф.дисс….канд. фил. наук, – Владивосток, 1968. 
5
Коробова Л.А. Заглавие как компонент текста (на материале газетной публицистики ГДР): Автореф. дисс. 
…канд. фил. наук. – Алма-ата, 1982, – 20 с. 
6
Хазегеров Г.Г. Функции стилистических фигур в газетных заголовках (по материалам «Комсомольской 
правды»): Автореф.дисс. …канд. фил. наук. – Ростов на Дону, 1984 
7
Винокур Г.О. Глагол или имя. – Москва: Русская речь. 1928, №3. 


12 
Ўзбек тилшунослигида А.Абдусаидов
6
ва И.Тошалиевлар
7
томонидан 
газета 
сарлавҳаларининг 
структур-грамматик 
ва 
лексик-стилистик 
ҳусусиятлари, оммавий ахборот воситаларининг тили ва услуби масалалари 
таҳлил этилган. Мазкур ишларда газеталардаги сарлавҳаларининг матнни 
ташкил этишдаги роли, уларнинг синтактик структураси ва функционал-
стилистик жиҳатларига эътибор қаратилган.
Қорақалпоқ тилшунослигида эса газета сарлавҳалари тадқиқот объекти 
сифатида махсус ўрганилмаган. Фақатгина филолог олим З.Оразымбетованинг 
қорақалпоқ матбуоти тилининг услубий ўзига хос хусусиятларига бағишланган 
илмий ишида газета сарлавҳаси масаласига қисман тўхталиб ўтилган
8
. Бу эса 
ушбу мавзунинг долзарблигини ва тадқиқ этишга бўлган заруриятини белгилаб 
беради. Чунки газеталар ўқувчилар жамоасига турли хил ахборотларни етказиш 
билан бир қаторда кенг ўқувчилар аудиториясига таъсир қилиш имкониятига 
эга. Журналистлар ахборотларни етказиш орқали ўқувчиларнинг эътиборини 
тортади ва жамиятда ижтимой онгни шакллантириб боради. Газета 
мақолаларига ўқувчининг эътиборини тортишнинг алоҳида усули сифатида 
журналистлар газета сарлавҳаларидан фойдаланишади.
Манбаларни таҳлил қилиш асосида биз сарлавҳа – бу синтактик 
структурага эга, матннинг мазмунини тўлиқ ва қўшимча акс эттиришга 
қаратилган матннинг компоненти, муайян даражада ўзига хос хусусиятга эга 
бўлган ҳамда матннинг олдида келадиган микроматн, унинг кучли позицияси 
ва таъсир кўрсатиш воситаси деган хулосага келдик. Жамиятнинг 
ривожланиши билан журналистика ҳам ривожланиб боради. Ушбу жараёнлар 
билан боғлиқ тарзда мақолаларнинг сарлавҳалари ҳам ўзгаради. Газета 
сарлавҳалари тўлиқ ва мазмунни аниқ ифодалашга асосланиб фикр юритиш 
имконини берди. Газетанинг сарлавҳаси ўқувчини газета ўқишга бўлган 
қизиқишини оширади ёки аксинча уни ўқимаслиги учун сабаб бўлади. Чунки 
газета ўқувчиларининг 80% газетадаги сарлавҳаларга эътибор қаратади, яъни 
сарлавҳанинг жарангдорлигига кўра мақолани ўқийдилар. Шундай экан, 
журналист энг аввало ўзининг мақоласи учун сарлавҳани танлаб ва 
шакллантириб билиши алоҳида аҳамият касб этади. 
Рeспубликa 
гaзeтaлaри 
ҳисобланган 
«Еркин 
Қарақалпақстан», 
«Қарақалпақстан жаслары» ва «Жеткиншек» гaзeтaлaри устaлик билaн тaнлaб 
қўйилгaн вa инсoнлaр хотирасидa узoқ сaқлaниб қoлaдигaн сaрлaвҳaлaр 
1
Вомперский В.А. К изучению синтаксической структуры газетного заголовка // Тезисы докл. на 
республикан. наук. конференции. – Алма-ата, 1966. – С. 82-85. 
2
А.С.Попов. Синтаксическая структура современных газетных заглавий и ее развитие // Развитие 
синтаксиса современного русского языка. – Москва, 1966. – С. 95-126. 
3
Суворов С.П. Особенности стиля английских газетных заголовков // Язык и стиль. – Москва.: Мысль, 1965. 
4
Ноздрина Л.А. Заглавие текста // Грамматика и смысловые категории тексти: Сб.науч.труд. им.М.Тореза. – 
Москва, 1982. –Вып. 189. – С. 183-200. 
5
Турчинская Э.И. Соотношение заголовка и текста в газетно-публицистическом стиле // Лингвистика текста 
и лексикология. – Сб.наук трудов МНПИИЯ им.М.Тореза –Москва, 1984. –Вып. 234. – С. 134-146. 
6
Абдусаидов А. Газета сарлавҳаси (газета сарлавҳаларининг структур-грамматик ва лексик-стилистик 
ҳусусиятлари). – Самарқанд: СамДУ, 1995. – 120 б. 
7
Тошалиев И. Сарлавҳа стилистикаси. –Тошкент: Университет, 1995. 
8
Оразымбетова З. Қарақалпақ күнделикли баспасөзи тилиниң стильлик өзгешеликлери. –Тошкент: Hilol 
Media, 2019. – 222 б. 


13 
туфaйли кўп йиллaр дaвoмидa ўз ўқувчилaрига эга бўлиб келмоқдa. 
Журналистлар мақола сарлавҳаларида тилнинг бадиий воситаларининг барча 
турларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Шу нуқтаи назардан газеталарда 
информацион-концептуал (газетанинг асосий мақоласи, расмий хабарлар, 
сиёсий партияларнинг дастурлари ва ҳ.к.), информацион-тропли (нақл-
мақоллар, афоризмлар, фразеологизмлар ва тилнинг бадиий воситалари), 
конспект (қисқа), реминистик-маъноли (картина, миф, эртакларга маънодош 
ўхшашлик) ва номинатив-образли сингари сарлавҳаларнинг типлари 
аниқланган. Сарлавҳа қўйиш тарихидан маълумки, улар асосан иккита 
хизматни бажариб келган. Булар газета сарлавҳаларининг информацион 
хизмати (янги ахборотларни етказиш) ҳамда прагматик-баҳолаш хизмати 
(ахборотларни идрок этувчи адресатнинг психикаси ва феъл-атворига 
эмоционал таъсир кўрсатиши). Сарлавҳаларнинг прагматик хизмати ўз 
навбатида реклама ва эмотив функцияларни ўз ичига олади. Буларга қўшимча 
газета сарлавҳаларининг қуйидаги қатор хизматлари аниқланди. Булар график 
ажратиш хизмати (газета соҳифасидаги асосий матнни ажратиб кўрсатиш), 
номинатив хизмат (матннинг белгиси), баҳолаш-экспрессивлик хизмат 
(эмоционал таъсир кўрсатиш), интегратив хизмат (матн билан сарлавҳанинг 
яхлитлиги), информацион-экспрессив хизмат (ўқувчида қизиқиш уйғотиш), 
реклама хизмати (ўқувчи эътиборини тортиш). 2014-2020 йилларда чоп этилган 
газета мақолалари сарлавҳаларининг 37 фоизи экспрессив функцияни 
бажариши исботланиб, информацион ва экспрессив-прагматик функциясида 
маълум даражада ўзгаришлар бўлганлигини кўриш мумкин. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қорақалпоқ тилшунослигида газеталарда 
чоп этилаётган мақолаларнинг лексик ўзига хос хусусиятларига қизиқиш 
уйғонмоқда. 2014-2019 йилларда «Еркин Қарақалпақстан» газетасида чоп 
этилган мақолаларнинг сарлавҳаларида қуйидаги сўз ва сўз бирикмаларидан 
иборат лексик ўзига хос хусусиятлар аниқланди. Булар:

а) кўп маъноли сўзлар: Пахта да ақ көкирегин 



Download 2,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish