Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқИҚот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 2,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/33
Sana01.06.2022
Hajmi2,28 Mb.
#629613
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
qoraqalpoq matbuotida sarlavhaning semantik-strukturavij va uslubij xususiyatlari

 
ХУЛОСА 
 
«Еркин Қарақалпақстан», «Қарақалпақстан жаслары», «Жеткиншек» 
газеталарида чоп этилган мақолаларнинг сарлавҳаларини ўрганиш асосида
қорақалпоқ матбуотида сарлавҳанинг лексик, семантик-структуравий ва 
услубий хусусиятлари бўйича қуйидаги хулосаларга келинди: 
1. Оммавий ахборот воситаларининг тили жамиятимизда юз бераётган 
ўзгаришларни ва янгиликларни ўзида тўлиқ акс эттиради. Кундалик матбуот 
воситалари бизнинг ҳар кунги ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб 
улгурди. Бунда айниқса газеталарнинг ўрни алоҳида аҳамиятли. 
2. Газеталардаги мақола сарлавҳалари газетада чоп этилган ҳар бир 
публикациянинг ажралмас қисми ҳисобланади. Сарлавҳа публицистик 
мақоланинг мазмуни ҳақида муайян даражада маълумот беради, шунинг учун 
ўқувчининг диққат-эътиборини ўзига жалб этиши, қизиқишини уйғотиши ва 
эмоционал руҳга эга бўлиши талаб этилади. 
3. Газета сарлавҳалари асосан уч хил вазифани бажаради: коммуникатив, 
информацион ва прагматик вазифа. Сўнгги йилларда газета сарлавҳаларини 
тадқиқ этишга бўлган қизиқиш кучаймоқда. Олимлар газета сарлавҳалариниг 
бажарадиган хизмати бўйича турли хил фикрларни билдирмоқда. «Сарлавҳа» 
тушунчасига таъриф беришда ҳам олимлар яхлит фикрга келмаганлигини 
кўриш мумкин. 
4. Газета сарлавҳалари ўзига хос семантик хусусиятларга эга. Бу 
хусусиятлар кўп маъноли, метафора, метонимия, топоним, антропоним, жуфт 
сўзлар, такрор сўзлар, антонимлар, ўзлашма сўзлар, қисқартма сўзлар, 
сонлардан фойдаланиш жараёнида намоён бўлади.
5. Газета сарлавҳалари таркибида кўп маъноли сўзлар, метафора, 
метонимия, атамалар, антропонимлар, жуфт, такрор ва қисқарган қўшма сўзлар, 
антоним, ўзлашма сўзлар ва сонлар усталик билан қўлланилган. Таркибида бу 
каби сўзлар бўлган сарлавҳалар кучли эмоционал ва экспрессив таъсир кучига 
эга бўлиб, ўқувчининг диққатини мақолага тортади, мақолани ўқишга бўлган 
қизиқишининг ошишига ўз таъсирини кўрсатади. 
6. Буйруқ гап шаклидаги газета сарлавҳалари дарак гап, сўроқ гап ва ундов 
гапларга нисбатан кам қўлланилади. Газета сарлавҳалари сифатида 
қўлланилган риторик сўров гапларда эмоционал-экспрессив маъно кучли 
бўлади. 


23 
7. Газета сарлавҳаларида кам сонда бўлса-да қўшма гап шаклидаги 
сарлавҳалар ҳам қўлланилади. Умумий тарзда тадқиқот жараёнида таҳлил 
этилган 3545 сарлавҳанинг фақат ўттиз биригина қўшма гап шаклида бўлиб, 
таҳлил қилинган материалларнинг 0,87 фоизини ташкил қилади. Газета 
сарлавҳаларида қўшма гапларнинг қуйидаги турлари қўлланилган: боғловчили 
боғланган қўшма гап, боғловчисиз қўшма гап: боғловчисиз қарама-қарши 
маъноли қўшма гап, боғловчисиз сабаб-натижа қўшма гап, зидлов боғловчили 
қўшма гап, шарт эргаш гапли қўшма гап, равишў эргаш гапли қўшма гап.
8. Газеталарда тўлиқсиз гап шаклидаги сарлавҳалар кенг қўлланилган. 
Номинатив гаплар семантик жиҳатдан қуйидаги турларга ажратилади: 
тасдиқловчи атов гап, ҳаракат, воқеаларнинг жой ва вақтга боғлиқ эканлигини 
билдиради, ҳар хил нарса, ҳодисаларнинг ҳозирги вақтда мавжудлигини 
тасдиқлаб кўрсатади, эмоционал маъно англатади, атоқли атов гапларга китоб, 
газета-журнал, корхона, таълим муассасаларининг номлари киради. 
9. Газета сарлавҳаларида эллипсис гаплар, шахси аниқ ва шахси номаълум 
гаплар, шахси умумлашган гаплар, шахссиз гаплар, этикет сўз-гаплар усталик 
билан қўлланилган. Газета сарлавҳалари сифатида вокатив гаплар ҳам фаол 
қўлланилади.
10. Газета сарлавҳаларида нақл-мақоллар усталик билан фойдаланилган. 
Газета сарлавҳалари сифатида қўлланилган нақл-мақолларни уч гуруҳга 
ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ: а) халқ оғзаки сўзлашув тилида қандай 
бўлса шу тариқа қўлланиладаган нақл-мақоллар; б) газета сарлавҳалари 
сифатида қўлланилган айрим нақл-мақоллар қисқартилган ҳолда, бир 
компоненти ёки сўз бирикмаси шаклида қўлланилган; в) нақл-мақоллар 
трансформация 
қилиниб, 
мақоланинг 
мақсадига 
мослашган 
ҳолда 
фойдаланилган. 
11. Мақола сарлавҳаси сифатида фразеологизмлар, афоризмлар ва газета 
фразеологизмлари 
кенг 
қўлланилган. 
Нақл-мақоллар, 
иборалар, 
афоризмларнинг қўлланилиши сарлавҳанинг эмоционал-экспрессив таъсир 
кучини оширади. Сарлавҳа сифатида қўлланилган иборалар мақолада баён 
этилаётган масалага газета ўқувчиларининг диққатини тортиш, унинг 
маъносини тушунишга чорлаш вазифасини бажаради, лекин сарлавҳа орқали 
мақоланинг мазмунини тўлиқ англаш қийин, бу ҳолат ўқувчини мақолани 
ўқишга ундайди. 
12. Мақола сарлавҳаси сифатида газета фразеологизмлар қўлланилади. 
Газета фразеологизмлари асосан газета матнларида қўлланиладиган иборалар 
бўлиб, бошқа функционал услубларда ишлатилмайди. Газета фразеологизмлари 
кўплаб ҳолатларда сиёсий чақириқлар, ундашлар, шиорлар шаклида бўлади. 
Газета фразеологизмларида фразеологик сингари кучли эмоционал-экспрессив 
таъсирчанликка эга бўлмайди. Газета фразеологизмлари журналистлар 
томонидан шакллантирилади ва бир-икки авлоднинг кўз ўнгида эскиради, 
уларнинг ўрнига янги газета фразеологизмлари пайдо бўлади. 
13. Газета сарлавҳаларида иқтидорли шоир-ёзувчилар, алломалар билан 
олимлар томонидан билдирилган доно сўзлар ва афоризмлардан журналистлар 
усталик билан фойдаланишга интилган. Газета мақолаларининг сарлавҳалари 


24 
сифатида давлат арбоблари, сиёсатшуносларнинг чиқишлари, маърузаларида 
билдирилган чақириқлар ва шиорлар ҳам қўлланилган. 
14. Газета сарлавҳаларида троплар ва стилистик фигураларнинг 
қўлланилиши сарлавҳанинг эмоционал-экспрессивлигининг ортишига хизмат 
қилади. Мақола сарлавҳаларида жонлантириш, градация, инверсия, қаратиш 
сўзлар, таққослаш, полисидетон, оксюморон, аллитерация, риторик сўроқ 
гаплар, апосиопеза, перифраза, оғзаки сўзлашув тилининг бирикмалари, 
штамплар ва клишелар қўлланилган. Сарлавҳаларда тиниш белгилари услубий 
мақсадларда қўлланилса унинг таъсир кучи юқори бўлади. 


25 

Download 2,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish