Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқИҚот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 2,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/33
Sana01.06.2022
Hajmi2,28 Mb.
#629613
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
qoraqalpoq matbuotida sarlavhaning semantik-strukturavij va uslubij xususiyatlari

Хызметлер сапасын жǝне де арттырыў жолында
(Қ.Əжибаев, «ЕҚ», 20.02.2014); 
г) эмоционал маъно билдиради: 
Делиди дүрликтирген қызлар
(С.Жаниев, 
«ЕҚ», 18.06.2015); 
Əкесиниң далаларын бозлатпаған фермер
(Қ.Реймов, «ЕҚ», 
23.06.2015); 
7) Эгалик маънодаги атов гапларга китоб, газета-журнал, корхона, ўқиш 
жойлари ва бошқа таниқли номлар киради: 
Районлық Кеңестиң сессиясы
(С.Жаниев, «ЕҚ», 06.04.2017) 
Атов гаплар тузилиши жиҳатдан ёйиқ атов гаплар ва йиғиқ атов гаплар 
сифатида қўлланилган. 
а) атов гап йиғиқ бўлиб келганда якка сўз шаклида фақат бош бўлакнинг 
таркибидан бўлган икки ёки бир неча сўзнинг бирикмасидан иборат бўлади. 
Сўз бирикмаси шаклида келган атов гаплар синтактик бўлакларга 
бўлинмайдиган бош бўлакнинг таркибидан ташкил топади: 
Спортқа ықлас –
саламатлық тийкары
(Ж.Ембергенов, «ҚЖ», 01.01.2014); 
б) ёйиқ атов гапларнинг бош бўлаги ўз аниқловчиларига эга бўлиб 
тузилиши жиҳатидан кенгайиб келади. Бундай тузилишда келган атов гап бош 
ва иккинчи даражали бўлакка ажратилади. Бош бўлакнинг таркиби кўпинча 
аниқловчи, баъзан ҳол тузилишига эга бўлади: 
Сиясий ǝҳмийетке ийе дөгерек 
сǝўбети
(Ш.Сипатдинов, «ҚЖ», 01.01.2014). 
Илмий изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, тўлиқсиз гапларнинг эллипсис 
гап тури 
ҳам 
газета мақолалари учун сарлавҳа танлашнинг муҳим шарти 
ҳисобланади. Эллипсис гапларнинг бош белгиси унинг эгасиз қўлланилиши 
ҳисобланади. Бундай ҳолатда уларнинг маъносида қандайдир камчилик 
бўлмайди. Эллипсис гапларда айтилмаган ёки тушириб қолдирилган эга 
контекстдан маълум бўлмайди, балки гапнинг бутун мазмунидан англашилади. 
Эллипсис гапларда асосий ўринни гапнинг мазмуни эгаллайди. Шунинг учун 
ҳам тушириб қолдирилган эгани гапга қўшиб айтишнинг ҳеч қандай зарурлиги 
йўқ. Чунки туширилиб қолдирилган эгани топиб ўрнига қўйилса, гапнинг 
ихчамлиги йўқолади, ўткирлиги ва таъсирчанлиги анча тушиб кетади. Масалан: 
Москвадан қола медаль менен
(С.Жаниев, «ЕҚ», 12.06.2014); 
Устазларға 
ҳүрмет
(П.Хожамуратова, «ЕҚ», 01.10.2014); 
Пал ҳәрресиниң есап-сансыз 
пайдасы
(Ɵ.Ɵтеўлиев, «ЕҚ», 09.06.2015) ва ҳ.к. 
Таҳлиллар натижасида эллипсис гаплар қўйидаги ҳолатларда газета 
мақолаларининг сарлавҳалари сифатида қўлланилиши мумкинлиги аниқланди: 
1) эллипсис гаплар бадиий, назм асарларидан олинган сарлавҳаларда 
учрайди. Бундай ҳолатда фикр жуда ўткир ва эмоционал жиҳатдан кўтаринки
ҳолатда берилади: 
Кел Жайҳунның бойларына
(Г.Турдышова, «ЕҚ»06.07.2017); 
2) эллипсис тўлиқсиз гаплар оғзаки сўзлашув тилидан, мақол ва 
маталлардан, фразеологизмлардан бўлган сарлавҳаларда учрайди: 
Қыз өссе –
елдиң көрки
(Т.Жǝримбетова, «ҚЖ», 04.02.2017), 


19 
3) эллипсис тўлиқсиз гаплар лозунглар, чақириқ, шиорлар ва ҳар хил 
соҳаларга боғлиқ ёзилган мақола сарлавҳаларида кўплаб учрайди: 
«Туран» 
Туранда биринши
(Б.Бекмуратов, «ҚЖ», 02.10.2014). 
Эллипсис тўлиқсиз гапларда эга баъзида гап бошида келса, баъзида 
гапнинг охирида келади. Эллипсис гапларда эгалар вақт, обьект, ўрин 
маънодаги сўзлар билан боғлиқ қўлланилади. Газета сарлавҳалари сифатида 
қўлланилган эллипсис гапларнинг таркиби ва хусусияти, айниқса, эганинг 
иккинчи даражали бўлаклари билан кенгайиб, маъно жиҳатдан боғлиқлиги 
қуйидагича амалга оширилади:
1) эга билан (гоҳида ўз аниқловчиси бор эга билан) тўлдирувчининг ўзаро 
боғлиқлигидан тузилган эллипсис тўлиқсиз гаплар: 
Халық саламатлығы 
жолында
(Б.Бекмуратов, «ҚЖ», 23.10.2014), 
2) эга билан ҳолнинг ўзаро маъно жиҳатдан боғлиқлигидан тузилган 
эллипсис 
тўлиқсиз 
гаплар: 
Миллийлигимизди 
жǝҳǝнге 
танытсам
(З.Абдиниязова, «ЕҚ», 04.09.2014); 
3) эга ва жой маънога эга ҳолнинг ўзаро маъно жиҳатдан боғлиқлигидан 
тузилган эллипсис тўлиқсиз гаплар: 
Ферғана алабынан Қарақалпақстанға
(Р.Арзиев, «ЕҚ», 24.12.2016), 
4) эга ва вақт маъноли ҳолнинг ўзаро маъновий боғлиқлигидан тузилган 
эллипсис тўлиқсиз гаплар: 
17 жылдан соң
(А.Турекеева, «ҚЖ», 17.11.2016), 
5) иккинчи даражали аъзонинг таркибидан тузилган эллипсис гаплар: 
Түн 
жамылып, жап жағалап
(Қ.Реймов, «ЕҚ», 12.07.2014) ва ҳ.к. 
Тадқиқот жараёнида кўчирма гап шаклидаги сарлавҳалар ҳам мавжудлиги 
аниқланди. Бундай сарлавҳаларда муаллиф ўз гапининг ичида бошқаларнинг 
сўзи ва гапларини келтириши, кўчирма гаплар ҳеч ўзгаришсиз муаллифнинг 
гапи билан бирга қўлланилганлиги кўриш мумкин. 
«Нийетим олимпиада 
жеңимпазы болыў!» - дейди «Бǝркамал аўлад - 2014» спорт ойынларында 
алтын медальды қолға киргизген республика ўǝкили дзю-дошы Эргаш Айтбаев
(Р.Арзиев, «ЕҚ», 07.06.2014) каби сарлавҳалар бунга мисол бўла олади. 
Шунингдек, эгаси маълум бўлган гаплар: 
Ойлап, ойымыз жетпеген 
жаңалықлар күтемиз
(Ж.Ембергенов, «ҚЖ», 01.01.2014); эгаси маълум 
бўлмаган гаплар: 
Ɵнерментшиликке бағышланды
(Ж.Ембергенов, «ҚЖ», 
16.01.2014), эгаси умумлашган гаплар: 
Қыс ғамыңды жазда көр
(Б.Бекмуратов, 
«ҚЖ», 07.08.2014), эгасиз: 
Бахытлы турмысымызға көз тиймесин
(З.Абдиниязова, «ҚЖ», 20.04.2017) ҳамда этикетли сўз ва гаплардан: 
Хош бол, 
мектебим, сǝлем-колледж!
(П.Хожамуратова, «ЕҚ», 26.05.2015) ташкил топган 
сарлавҳалар ҳам қорақалпоқ тилидаги газета сарлавҳаларининг синтактик 
структурасини ташкил этганлиги аниқланиб, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос 
хусусиятлари илмий асослаб берилди. 
Газета сарлавҳаларини шакллантиришда қўлланиладиган синтактик 
бирликлардан яна бири қаратиш (вокатив) сўзлар бўлиб, улар лексик-семантик 
жиҳатдан одам ёки турли шахсларга тааллуқли сўзлар, жонли ва жонсиз 
предметлар ҳамда табиат ҳодисаларининг номлари билан боғлиқ бўлиши 
аниқланди. 


20 
Диссертациянинг 

Download 2,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish