Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқИҚот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 2,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/33
Sana01.06.2022
Hajmi2,28 Mb.
#629613
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
qoraqalpoq matbuotida sarlavhaning semantik-strukturavij va uslubij xususiyatlari

сўроқ-буйруқ
(
Малика устазын неге 
ренжитти?
(З.Исакова, «Ж», 04.08.2016) гапларга ажратилиши аниқланган. 
Шунингдек, журналистлар газета сарлавҳаларида ёрдамчи сўзлар, айниқса 
юкламалардан унумли фойдаланишади. «
Өзиң жемей маған ǝкелдиң бе?
» 
(11.03.2014. Ɵ.Ɵтеўлиев) сингари сарлавҳалар бунга мисол бўла олади. 
Газета сарлавҳалари ундов гаплар ва буйруқ гаплардан ҳам 
шакллантирилиши мумкин. Ундов гаплар асосий мазмунига қўшимча 
сўзловчининг а) қувонч ва ҳайратланиш: 
Айдана байрамға таяр!
(Э.Нийетбаева, «Ж», 21.12.2017); б) қутлаш, миннатдорчилик билдириш, 
хайрлашиш ва саломлашиш: 
Хош бол, баслаўыш класым! 
(З.Исакова, «Ж», 
31.05.2014); в) қийналиш, хафа бўлиш, ёмон кўриш ва ачиниш: 
Биз шегиўге 
қарсымыз!
(Э.Хожамуратова, «Ж», 18.09.2014); г) мақташ ва севинч: 
Биз уллы 
журт перзентлеримиз!
(Ж.Ибадуллаева, «Ж», 08.05.2014); д) армон ва тилак: 
Ҳақ жол сизге, питкериўшилер!
(Г.Аминова, «Ж», 30.05.2015) маъноларини 
билдириши исботланган. Буйруқ гаплар эса нисбатан кам қўлланилиб, а) 
буйруқ бериш: 
Декларацияны толтыр, жолаўшы!
(Қ.Байниязов, «ЕҚ», 
11.03.2014); б) ўтинч ва тилак тилаш: 
Тапқаның тойыңа буйырсын!
(Е.Ерманов, 


16 
«ЕҚ», 23.05.2015); в) маслаҳат бериш: 
Жол белгилерине бойсынайық
(А.Хожаназаров, «ЕҚ», 18.06.2015) маъноларида қўлланилади.
Тадқиқот объекти сифатида танлаб олинган материаллар орасида қўшма 
гап шаклидаги сарлавҳаларнинг ҳам учраши аниқланган. Лекин газета 
сарлавҳаларининг аксарият қисми содда гап ҳамда тўлиқсиз гап шаклларидан 
иборат бўлиб, қўшма гап шаклидаги газета сарлавҳалари кам учрайди. Буни биз 
тадқиқ этган 3545 сарлавҳадан фақат 31 сарлавҳасигина қўшма гаплардан 
ташкил топганлигини, яъни бир фоизга ҳам етмаслигидан (0.87%) ҳам 
кўришимиз мумкин. 
Қўшма гап шаклидаги газета сарлавҳалари боғланган қўшма гап, 
боғловчисиз қўшма гап ва эргашган қўшма гап шаклларида учрайди. Қўшма 
гаплар шаклидаги газета сарлавҳаларини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 
1) Айирув боғловчили (
я, яки
) боғланган қўшма гаплардан тузилган 
сарлавҳалар: 
Қырық түйе көтере алмаған дǝстүрлер ямаса тез-тез 
жаңаратуғын қǝделер ҳаққында
(А.Турекеева, «ҚЖ», 17.01.2015); 
2) Боғловчисиз қўшма гаплардан бўлган сарлавҳаларнинг қуйидаги 
маъноли турлари учрайди:
а) вақт маъноли боғловчисиз қўшма гап: 
Бес қаланың бири-Шымбай, алға 
талпына бер тынбай
(Ш.Сипатдинов, «ҚЖ», 20.08.2015),
б) зид муносабатли боғловчисиз қўшма гаплардан бўлган сарлавҳалар: 
Табыслар мол, машқалалары да жоқ емес
(С.Жаниев, «ЕҚ», 23.07.2016); 
в) сабаб-натижа маъноли боғловчисиз қўшма гаплар шаклидаги 
сарлавҳалар: 
Бағды қǝдирле, мǝртебе келтиреди
(Е.Ерманов, «ЕҚ», 
20.08.20160); 
г) зидлов боғловчили боғланган қўшма гаплардан тузилган сарлавҳалар: 
Көрсеткишлер жақсыланды, бирақ ең тийкарғысы емес…
(Ə.Оразов, «ЕҚ», 
17.09.2015). 
г) кесими 
бор, йўқ
модал сўзлари билан шаклланган, мазмунан зидликни 
билдирувчи қўшма гаплар: 
Төмен жанр жоқ, ал оған төмен қатнас бар
(Т.Жǝримбетова., «ЕҚ», 01.04.2014)
3) Эргашган қўшма гаплардан бўлган сарлавҳалар: 
а) равиш эргаш гапли қўшма гапнинг таркибидаги эргаш гап бош гапдаги 
ҳаракат ва воқеанинг қандай қилиб бажарилганини аниқлайди: 
Жыл 
жуўмақлары қаралып, ўазыйпалар белгилеп алынды
(М.Тилеўбаев, «ҚЖ», 
27.02.2014); 
Жумыслар талқыланып, ўазыйпалар белгиленди
(Қ.Əжибаев, «ЕҚ», 
22.07.2014).
б) чоғиштириш ва ўхшатиш эргаш гапли қўшма гаплардан яратилган 
сарлавҳалар қўшма гапнинг таркибидаги содда гапларнинг ҳаракат, 
воқеаларнинг мазмуни бир-бири билан ўзаро ўхшашлик, таққослаш 
маъноларида солиштириш орқали тузилади: 

Download 2,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish