Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқИҚот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 2,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/33
Sana01.06.2022
Hajmi2,28 Mb.
#629613
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
qoraqalpoq matbuotida sarlavhaning semantik-strukturavij va uslubij xususiyatlari

.............................................................................................51 
 



ҚОРАҚАЛПОҚ ГУМАНИТАР ФАНЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ 
ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ 
DSc.02/25.08.2021.Fil.l37.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ 
ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
ҚУРБАНИЯЗОВ ДАЎЫТБАЙ ҚАЛБАЕВИЧ
ҚОРАҚАЛПОҚ МАТБУОТИДА САРЛАВҲАНИНГ СЕМАНТИК-
СТРУКТУРАВИЙ ВА УСЛУБИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
10.00.03 – Қорақалпоқ тили 
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ бўйича фалсафа доктори (PhD) ДИССЕРТАЦИЯСИ 
АВТОРЕФЕРАТИ 
 
НУКУС – 2022 



 
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти
. Жаҳон 
тилшунослигида жуда мураккаб ҳодиса ҳисобланган тилни қиёсий-тарихий, 
антропоцентрик йўналишларда тадқиқ этиш билан бирга функционал-
стилистик аспектда тадқиқ этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тил ва 
нутқ дихотомияси нуқтаи назаридан функционал тилларнинг бир-биридан 
фарқли жиҳати битта тилнинг таркибида бошқа услубларнинг ҳам аралашиб 
кетиши, ёзма услублар билан оғзаки сўзлашув услубининг бир-бирига таъсири 
масалалари чуқур тадқиқ этилмоқда. Шиддат билан ривожланаётган ахборот 
асрида интернет, ижтимой тармоқларда ахборотларнинг тезлик билан 
тарқалиши газеталарга бўлган талабни бир мунча сусайтирган бўлса-да, тил 
нуқтаи назаридан пухталиги, ишончлилиги, ахборотларни ўзига хос тарзда 
таҳлилий тарзда етказиб бера олиши билан газета мақолалари ҳали ҳам муҳим 
манба сифатида яшаб қолмоқда.
Дунё тилшунослигида газета матнлари, уларнинг ўзига хос семантик-
услубий, прагматик хусусиятлари ҳақида тадқиқотлар олиб борилган. Бундай 
ахборот воситалари тилига бўлган қизиқиш тилшуносликда медиалингвистика 
деган тушунчанинг пайдо бўлишига сабаб бўлди
1
. Публицистик услуб, 
публицистик услубнинг жорий матбуот жанрларидаги қўлланиши, газета 
матни, публицистик услубдаги мақолаларга сарлавҳа қўйишнинг ўзига хос 
хусусиятлари, 
уларнинг 
телекўрсатувлар 
ва 
радиоэшиттиришларда 
қўлланиладиган атамалардан фарқли жиҳатларини қиёсий таҳлил асосида 
ўрганиш, газета мақолаларига сарлавҳалар танлашни такомиллаштириш 
аҳамиятли масалалардан ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари, хусусан, 
газеталарда 
жамиятимизда 
юз 
бераётган 
энг 
сўнгги 
янгиликлар, 
мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилиб 
борилади. Шунинг учун ҳам газета мақолалари ва уларнинг номланиши 
бугунги кун талабларига жавоб бериши, жамият ҳаётининг энг сўнгги 
талабларига мос замонавий, таъсирли ва ўқувчининг эътиборини бирданига 
ўзига жалб қиладиган бўлиши талаб этилади. 
Бугунги кунда қорақалпоқ тилшунослигида жорий матбуот тили, газета 
тилига хос функционал-стилистик жиҳатларини аниқлаш, газета мақолалари 
сарлавҳаларнинг эмоционал-экспрессивликни таъминлашдаги ўрнини аниқлаш 
аҳамиятли масалалардан ҳисобланади. Газетада берилаётган материалнинг 
мазмуни ҳақида маълумот беришда сарлавҳа муайян даражада реклама ролини 
бажаради. Бошқача айтганда, сарлавҳа ҳар кунги матбуотда фақат 
репрезентация ясаш билан чекланмайди, балки ушбу газетанинг сиёсий 
йўналишни кўрсатади, муаллифнинг ўзига хос услубини шакллантиради. Газета 
сарлавҳалари самарали таъсир кўрсатиш воситаси ҳисобланади, у ҳар хил 
лексик-стилистик бадиий воситаларни қўллаш орқали амалга оширилади. 
Иккинчидан, газета сарлавҳаларининг синтактик ўзига хосликларини тадқиқ 
этиш ҳамда уларнинг ўрнини аниқлашда катта қизиқиш уйғотади. Мустақиллик 
1
Тешабаева Д. ва бошқ. Журналистика. Медиалингвистика ва таҳрир. 3-жилд. – Тошкент, 2019. 



йилларида мамлакатимизда олиб борилаётган миллатлараро ҳамжиҳатлик 
сиёсатининг натижасида «таълим-тарбия муассасалари ва оммавий ахборот 
воситалари ўзбек тили билан бирга қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, 
туркман тилларида фаолият олиб бораётгани халқаро жамотчилик томонидан 
ижобий ҳодиса сифатида эътироф этилмоқда»
1

Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон 
«Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2020 йил 20-октябрдаги ПФ-6084-сонли 
«Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 20 
апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон «Ўзбекистон 
Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз 
йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгаши Президиумининг 2019 йил 16 октябрдаги 584-
сон «Қорақалпоғистон Республикасининг «Давлат тили ҳаққида»ги Қонуни 
қабул қилинганининг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни 
ташкил этиш чора-тадбирлари туғрисида»ги Қарорлари ва бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу 
диссертация муайян даражада хизмат қилади. 

Download 2,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish