Нанотехнология. ХХI асрда инсоният ахборот технологияларининг такомиллашган шакли нанотехнологияларни яратди. Нано ўлчов бирликларнинг олд қўшимчаси бўлиб, миллиарддан бирни белгилайди. Масалан, бир нанометр метрнинг миллиарддан биридир. Нано юнонча “нанос” сўзидан олинган бўлиб, митти деган маънони билдиради. Нанотехнология-митти технология бўлиб, унинг прототипи табиатнинг ўзида мужассам. Кўзга кўринмас бактериялар, чумоли, ўргимчак ва шунга ўхшаш ҳашаротлар табиий нано жисмлардир. Атомлар ва улар орасидаги масофалар ҳам нанометр улушларида ўлчанади. Нанотехнология атамасини биринчи бўлиб, 1974 йилда япон олими Норио Танигучи янги объектлар ва материаллар тузиш жараёнини изоҳлаш учун ишлатган. Бу соҳадаги дастлабки техник воситалар Швейцариянинг ИБМ лабораториясида ихтиро қилинган. 1982 йилда сканерловчи зондни ихтиро қилган Герд Бининг ва Генри Рорерлар 1986 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Нанонайчаларнинг қалинлиги соч толасидан ўн минг марта кичик, аммо мустаҳкамлиги пўлатдан ўн марта катта. Келажакда бир метр узунликдаги нанонайчалар синтез қилинишига эришилса, саноат ва техникада катта ўзгариш рўй бериши мумкин. Чунки, юзлаб килограмм юкни кўтарадиган соч толасидек ингичка материал жуда кўп соҳаларда фойда бериши кўзда тутилмоқда. Экспертлар фикрича учинчи минг йиллик нанофан ва нанотехнологиялар асри бўлади. Яқин 40-50 йил ичида наномаҳсулот ва нанотехнологияга бўлган бизнес иқтисод энг ривожланган тармоққа айланади. нанобиотехнологиялар воситасида тиббий хизмат ривожланади ва инсон соғлиғини сақлашда янги имконият пайдо бўлади. Жумладан, бугунги кунда яратилган жарроҳлик нанотехнологиялари оғир операциялар ва уларнинг салбий оқибатларининг олдини олмоқда. Хусусан лазер қайчилари одам организмининг яллиқланган жойидаги ярани ҳеч қандай қийинчиликсиз олиб ташламоқда.(Бурун, жигар ва бошқа органлардаги ўсимта). 2020 йилларда нанотехнологиялар ёрдамидаги операциялар янада такомиллашиши, инсон томир ва тўқималарида ҳаракатланиб, касалланган ҳужайрани топиб, ўлдирадиган наножарроҳларни яратиш кўзда кутилмоқда. Бунда организмга 20 мингта наноробортлар инъекция орқали юборилади, наноробортларнинг ҳажми битта бактерия ҳажмига тенг, бу наноробортлар организмнинг қайси қисми яллиқланганлиги аниқлаб шу парчани ё даволайди ёки кесиб ташлайди.
Олимлар, 2020 йилда инсонни автомобил ҳалокатидан сақлайдиган, кайфиятини кўтарадиган, организмининг қайси қисми носоғлом эканлигидан хабар берувчи нанокийимлар яратилиб, улар оддий магазинларда сотилиши башорат қилинмоқда. Барча алоқа тармоқларини бирлаштирувчи глобаллашган янги алоқа тизимини ўрнатиш имкони туғилади. Бироқ ХХ асрнинг бошида сув ости кемалари кир ювиш машиналари, мобил телефонлари, рангли телевизорлар, компьютерлар, соатига икки минг км тезликда учадиган авиалайнерлар, сув ости туннелларининг яратилишига инсоният ишонмаган ва улар яратилгандан сўнг фойдалана бошлаган. Шу боис, нанотехнологияларнниг имкониятларига ҳам ҳозирча шубҳа билан қараш мумкин, лекин 2020 йилга жуда оз вақт қолди, душман тўппончасидан отилган ўқни бошқа томонга йўналтирувчи биринчи ҳарбийлар кийимлари эса яратилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, 1975 йилда Тошкент Давлат Техника университетини тамомлаган Анвар Зоҳидов 2001 йилда Техас университети ҳузурида нанотехнология институтига асос солишда иштирок қилди. Ҳозирги кунда у шу институтнинг директор ўринбосари ва “Nanoscience” журналининг муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатмоқда. А.Зоҳидов илк бор ёруғлик таъсирида қўзғатилган зарядларнинг ўзаро бириктирилган фюллерен полимер тузилмасидан ўтишини ва ундаги фотокимёвий жараёнларни кашф қилган. У фюллерен билан ўтказгич полимерлар ва ишқорий металлар комплекс бирикмалари асосида ўта ўтказгич фюллеридларни ва органик ферромагнит материалларни биринчи марта синтез қилган олим. 2003 йилда А.Зоҳидов нанотехнологиялар соҳасида эришган ютуқлари учун йилнинг Осиё-Америка муҳандиси унвони билан мукофотланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |