Nazorat uchun savollar:
1.Ijtimoiy ishdagi kasbiy salohiyat egalikning qanday asosiy sohalari mavjud?
2.Malaliy ijtimoiy ishchining malakasiz ijtimoiy ishchidan asosiy farqi qanday?
3.Noverbal muloqot deganda nimani tushinasiz?
4. Intervensiya deganda nimani tushinasiz?
5. Ijtimoiy ishchiga nima mumkin v anima qilish mumkun emas?
Мавзу 4. Этика ахлоқ тўғрисидаги фан, Ахлоқнинг келиб чиқиши ва асосланиши масаласи. (4 soat)
Режа:
1.Ахлоқ тушунчаси.
2.Ахлоқ хусусиятлари, структураси ва функциялари.
3.Ахлоқнинг келиб чиқиши
4.Dastlabki axloqiy qonun-qoidalar va axloqiy ravnaq
muammosi
Tayanch tushunchalar
Axloq, struktura, funksiya, hulq-atvor, axloq manbalari, axloqiy tuzulmalar, Dunyoviylik, Dahriylik, Xalifa, Obro‘parvarlik axloqi, Insonparvarlik axloqi, , Axloqiy tanlov, Axloqning oltin qoidasi, Axloqiy ravnaq.
Этика гуманитар фанлар соҳасига киради, сабаби, унинг ўрганиш объекти инсон, унинг хулқи, атроф-муҳитга бўлган муносабатидир.
Этиканинг асосий масаласи – яхши хулқ-атвор нима ва жамиятда тўғри ва нотўғри хулқни нима келтириб чиқаради, деган саволларга аниқлик киритишдир.
Жамият индивидлар хулқини тузатади ва уларнинг манфаатларини жамият санфаатлари билан боғлашга интилади. Бунинг учун хулқни тартибга солувчи ахлоқ, ҳуқуқ, анъаналар ва этикет каби ижтимоий механизмлар мавжуд.
Этика – бу гуманитар таълимот бўлиб, унинг предмети ахлоқ, асосий масаласи эса эзгулик ва ёвузликнинг ўзаро муносабатидир.
Ахлоқ назарияси сифатида этиканинг ўзига хослиги унинг предмети, ўрганиш методлари, мавжуд ахлоқни акс эттириш кабилардан иборат бўлиб, бошқа гуманитар фанлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Этиканинг асосий мақсадлари: ахлоқни тушунтириш, ахлоқни тавсифлаш, ахлоққа ўргатиш (ушбу вазифа энг мунозарали).
Этика билимининг икки кўринишини ажратиш мумкин: гуманистик ва авторитар этика.
Гуманистик этиканинг асосий қарашлари унинг авторитар этикага қатор вазиятларда қарама қарши эканлигини кўрсатади. Хусусан, “муаллифлик” ва “бажарувчи” жиҳатларидан, мақсад ва воситалари бўйича, тартибот услублари бўйича, ахлоқий тамойиллар бўйича зиддиятлар учрайди. Аммо этиканинг бу икки кўриниши бир бирига мутлақо зид эканлигини таъкидлаш нотўғри, балки, этика фанининг икки қиёфаси сифатида қараш ўринли.
Уларнинг боғлиқ томонлари ҳам мавжуд бўлиб, бир даврнинг ўзида ҳам гуманистик этика ҳам авторитар этика мавжуд бўлиши ва тартибга солиши, муайян ахлоқий доктрина ўзида ҳам авторитар ҳам гуманистик асосларни мужассам этиши, шунингдек, инсон хулқида бир вақнинг ўзида ҳам гуманистик, ҳам авторитар омилларни кузатиш мумкин.
Ахлоқий билимлар структурасида қуйидаги бўғинларни ажратиш мумкин: ахлоқ ва ахлоқий таълимотлар тарихи, ахлоқ назарияси, норматив этика, амалий этика. Амалий этика ўз навбатида экологик этика, биоэтика, фуқаролик этикаси, шахслараро мулоқот этикаси, ишдаги муносабатлар этикаси, профессионал этика ва этика назарияси кабиларни ўз ичига олади.
2. Ахлоқнинг келиб чиқиши ва асосланиши масаласи
Ахлоқнинг келиб чиқишига оид турли ёндашувлар (диний-идеалистик, ижтимоий-маданий ва натурализмга оид ёндашувлар). Ахлоқ манбалари. Ахлоқий регуляциянинг биологик шарт-шароитлари.
Ахлоқнинг асосланиши. Ахлоқий тизимлар классификацияси: абсолютистик и релятивистик, рационалистик и сенсуалистик, детерминистик и индетерминистик.
Do'stlaringiz bilan baham: |