O‘qitishning interaktiv”Kuchsiz zveno” usullari uchun savollar



Download 36,21 Kb.
bet2/8
Sana25.06.2022
Hajmi36,21 Kb.
#701882
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Хусусий мавзу №10 сузак,микоплазмоз,хламидиоз (1)

2.Бактериологик текширув:
1.Биринчи босқич- текширилувчи материал озиқли муҳитларга экилади (КДС-муҳити, таркиби-қуён гўшти ёки буқа юраги экстракти ва зардоб қўшилган ГПА) ва термостатга 37º С да 18-20 соат қўйилади.
2.Иккинчи босқич – экмалар термостатдан олиниб зич муҳитларда.Neisseria gonorrhoeae ўсиш хусусиятлари ўрганилади. Neisseria gonorrhoeae нинг вирулентли штамлари агарда S-колония ҳосил қилади. Колониялар юмалоқ, шудринг томчисига ўхшаш кўринишда бўлади. Авирулент штамлари R-колония ҳосил қилиши мумкин. Қўзғатувчини соф культурасини ажратиб олиш мақсадида шубҳали колониялардан қиялантирилган зардоб қўшилган ГПА экилади ва термостатга 37º С да 18-20 соат қўйилади.
Учинчи босқич – термостатдан қўзғатувчини соф культураси олинади ва 19 –схемада келтирилган синамалар қўйилади.
Тўртинчи босқич- қўйилган синамалар термостатдан олиниб натижа олинади Серологик диагностикаси. Амалиётда кенг қўлланилмайди. Диагностик мақсадда баъзи ҳолларда Борде-Жангу (КБР) стандарт схема бўйича қўйилади. Касалликнинг 3-4 ҳафтасида мусбат бўлади. Касалликнинг ўткир формасида 35%, сурункали формасида 65% беморларда аниқланади. Ҳозирги даврда БГАР ва ИФА ҳам қўлланилмоқда.
Натижа:Сўзак касаллигида қўзғатувчини аниқлашда қўлланиладиган усуллар билан танишдик.
Хулоса: Сўзак касаллигида олинган ашёларни лабораторияларда тахлил қилишни ўргандик.

Гонококклар


Neisseriaceae оиласига Neisseria Бу уруғига мансуб микроорганизмлардан Neisseria gonorrhoeae (гонококк) ва Neisseria meningitidis (менингококк) одам учун патоген ҳисобланади. N.sicca, N.flavescens, N.subflava, N.mucosa ва N.lactamica каби бактериялар эса коменсаллардир.
Гонококклар “гонорея” касаллигининг қўзғатувчиси бўлиб, сийдик таносил тизимининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган венерик касалликдир. Гонорея терминини эрамизнинг II асрида Гален киритган. Демак бу касаллик инсониятга жуда қадимдан маълум бўлган. Гонорея ўзбек тилида сўзак деб аталади. Унинг қўзғатувчисини биринчи бўлиб немис олими Альберт Нейссер (1879 й.) аниқлаган. Нейссер касалликни “триппер” деб аташни таклиф қилган. Триппер сўзи йиринг оқиш деган маънони билдиради.
Гонококкларнинг культураларини дастлаб сунъий озиқ муҳитларда Лейстков ва Ф.Лёффлер (1882 й.) ўстирган, Э.Бумм (1885 й.) эса уларнинг касаллик этиологиясида ўрни борлигини кўрсатиб берган Сўзак касаллиги сони бўйича ўткир юқумли гриппдан кейинги ўринда туради.
Морфологияси. Гонококкларнинг катталиги 1,25–1,0х0,7–0,8 мкм бўлиб, шакли ловиясимон, кофе доначаларига ўхшаш бўлиб, жуфт-жуфт ҳолда жойлашади (слайда) Спора ҳосил қилмайди, аммо капсула ёки микрокапсулага эга. Грам усулида манфий бўялади. Гонококклар полиморф бўлиб, уларнинг майда ёки каттароқ шакллари ҳам маълум. Буёқларни (метилен кўки, бриллиант яшили, фуксин) яхши қабул қилади. Аммо гонококкларнинг дифференциал ташҳиси Грам усули бўялишга асосланади. Антимикроб препаратлар ва ҳарорат таъсирида тез ўзгариб, L-шаклига ўтиши мумкин.
Гонококклар макроорганизм ҳужайралари ичида ёки ташқарисида жойлашади. Фагоцитозга чидамли. Гонококкларнинг 30 дан ортиқ ауксотиплари аниқланган.
Ўсиши. Гонококклар аэроб ёки факультатив анаэроблар, уларнинг ўсиши учун ҳаво таркибида 5–10% СО2 бўлиши керак. Озиқ муҳитлар- га жуда талабчан. Озиқ-муҳит таркибида албатта қон зардоби, амино-кислоталар, асцит суюқлиги бўлиши керак. Ўсиши учун оптимал ҳарорат 370С, рН 7,2–7,4.
Гонококклар 250С да ёки 42–450С да ўсмайди. Талаб қилинган оптимал ҳароратда мувофиқ озиқ муҳитларда 24 соатдан кейин майда, катталиги 1–3 мм бўлган, ранги оқимтир колониялар ҳосил қилади.

Download 36,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish