Биокимёвий хусусияти. Гонококклар биокимёвий хусусияти бўйича нисбатан фаол эмас. Глюкозани кислота ҳосил қилиб газсиз парчалайди, ўзгарган гонококклар эса биронта ҳам углеводни парчаламайди, каталаза ва цитохромоксидазага эга. Протеолитик хусусиятлари ҳам ривожланмаган, водород сульфид, аммиак, индол, қонли агарда эса гемолиз ҳосил қилмайди, сут, желатина, картошка қўшилган муҳитларда ўсмайди.
Токсин ҳосил қилиши. Гонококклар экзотоксин ҳосил қилмайди, аммо бактерия ҳужайрасининг парчаланиши натижасида эндотоксин ажратади, бу омил одам ва тажриба ҳайвонлари учун кучли заҳар ҳисобланади.
Чидамлилиги. Гонококклар одам организмидан ташқарида, қури-тилганда, 400С ҳароратда тезда нобуд бўлади. Дезинфекцияловчи моддалар: 1:10000 гача суюлтирилган кумуш нитрат, калий перманганат (1:50) таъсирида бир неча дақиқада ўлади.
Гонококк йиринг ичида, нам буюмлар (чойшаб, сочиқ ва ҳ.к.)да 24 соатгача тирик сақланади. Вакуум ҳосил қилиб музлатилганда, улар антигенлик хусусиятини узоқ вақт сақлаб қолади.
Ҳайвонларга нисбатан патогенлиги. Гонококклар фақат одамларда касаллик келтириб чиқаради, шунинг учун антрапоноз касаллик ҳисобланади..
Касалликнинг одамлардаги патогенези. Сўзак (гонорея) юқишининг кўпроқ учрайдиган йўли бу аксарият жинсий йўлдир, яъни бу касаллик сўзак бўлган бемор билан жинсий алоқа қилганда, шунингдек, касаллиги сурункали тус олган эркак ва аёллардан юқади. Камдан-кам ҳолларда бемор фойдаланган буюмлардан (чойшаб, сочиқ, ўрин-кўрпа, ички кийим ва ҳ.к.) юқиши ҳам мумкин. Чақалоқларга бемор онасининг туғиш йўллари орқали ўтади. Уларда асосан кўз коньюнктиваси зарарланади (бленнорея). Ёш болаларнинг жинсий соҳасига катталар билан бир ўринда ётганида, тувакдан, ванна, тоғора ва бошқа буюмлардан умумий фойдаланилганида ҳам касаллик юқиш эҳтимоли бор.
Баъзан гонококклар сийдик-таносил тизими орқали бутун организмга (гонококкли сепсис) тарқалиши мумкин. Бу ҳол организм қаршилиги пасайган, спиртли ичимликка ружу қилган ҳамда пала-партиш жинсий ҳаёт кечирадиган одамларда кузатилади.
Касалликнинг бирдан-бир манбаи сўзак билан оғриганини билмай юрган ёки сурункали сўзакка чалинган бемор ҳисобланади. Сўзакда асосийпатологик жараён одатда қўзғатувчи бирламчи кирган жойидан бошланади. Шунга асосан сийдик-таносил аъзолари (генитал), экстрагенитал ва метастатик сўзак тафовут қилинади. Метастатик сўзак генитал ва экстрагенитал сўзак асорати ҳисобланади.
Гонококклар аксарият сийдик-таносил аъзолари шиллиқ қаватларининг цилиндрик эпителийларини (уретра, бачадон бўйни, кўз шиллиқ қавати, тўғри ичак) зарарлайди. Қўзғатувчи лимфоген йўл билан ҳам тарқалиши мумкин деб тахмин қилинади.
Аёлларда гонококклар аввал сийдик чиқариш канали, бачадон бўйни, сўнгра бачадон ва найларини ҳамда тухумдонни зарарлантиради. Гоно-кокклар ажратган гонотоксин туфайли беморнинг боши оғриб, иштаҳаси йўқолади. Сийдик-таносил тизимида ачишиш, оғриқ, ажралма келиши каби субъектив ва объектик бегилар намоён бўлади
Касалликнинг яширин даври 3–5 кундан 2–3 ҳафтагача бўлиб, у сийдик-таносил қисмидан катта миқдорда яллиғланиш элементи – йиринг келиши билан бошланади.
Сўзакнинг ўткир, ўртача ўткир ва суст кечадиган – янги ҳамда сурункали (касаллик бошлангандан икки ой кейин) ва яширин хиллари тафовут қилинади. Касалликнинг биринчи кунлари беморнинг сийдик канали оғзи ёпишиб, гиперемияланиб шишиб кетади. Сийдикда шилимшиқ ва йирингли ипчалар кўринади. Эрталаблари уретра каналидан сарғиш-гунгурт йиринг келади. Яллиғланиш кучайганида ажралаётган йиринг қон аралаш бўлиши мумкин. Касалликнинг 3–4-ҳафталари охирида яллиғланиш уретранинг олд қисмидан орқасига ўтади, натижада касалликнинг белгилари зўраяди (уретроцистит). Бемор тез-тез сияди ва оғриқ сезади.
Сурункали сўзак ўзининг субъектив ва объектив белгилари билан худди торпид сўзакка ўхшаб кетади. Беморларнинг 60% ида касаллик кам ифодаланган белгилар билан кечади. Сурункали сўзакда сийдик канали бутунлай зарарланади.
Аёллар сўзаги ўзининг клиник кўриниши ва кечиши жиҳатидан эркакларникидан бир оз фарқ қилади. Бу эркак ва аёллар сийдик-таносил аъзоларининг тузилишидаги тафовутларга боғлиқ. Аёлларда сўзак инфекцияси уретра, Бартолин безлари, бачадон бўйни, шунингдек, тўғри ичакни бир йўла шикастлантиради ва жадал кечади. Кейинги йилларда сўзакнинг клиник симптомлари ўзгара бориб касаллик эпидемиоло- гияси, диагностикаси ва давосида ўз ифодасини топмоқда. Айниқса аёллар сўзаги ташҳиси унинг 75–80% субъектив асимптом кечиши ҳисобига мураккаблашмоқда.
Сўзак билан хасталанган эркаклар яхши даволанмаса уретрит, цистит, простатит, эпидидимит, везикулит каби сурункали касалликлар авж олиши мумкин. Аёлларда эса эндоцервицит, эндометрит, эндомиометрит, сальпингит, оофарит каби касалликлар юзага келади. Айниқса касаллик асоратида эркак ва аёллар бир умр бепушт бўлиб қолиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |