Оптик системаларни лойиҳалаш” фани маъруза мавзу



Download 28,01 Kb.
bet1/5
Sana09.03.2023
Hajmi28,01 Kb.
#917306
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маърузаОСЛ


Оптик системаларни лойиҳалаш” фани




маъруза

  1. -мавзу. “Оптик системаларни лойиҳалаш” фани, фаннинг вазифалари, асосий тушунчалар, бошқа фанлар билан алоқаси

Бугунги кунда оптикавий ва оптик-электрон қурилмалар ва тизимлар фан ва техниканинг деярли барча тармоқларида қўлланилмоқда. Улар ёрдамида автоматик кузатиш ва бошқариш, аниқлик, ишончлилик ҳамда мураккаб оптоэлектрон мажмуалар ва ҳоказоларнинг тезкорлигини ошириш масалалари ечилади. Принципиал схема ва унинг кейинги ҳисоб-китобларининг тўғри танланишига қараб нафақат оптикавий ва оптоэлектрон қурилма тўлалигича, балки яна унинг ўлчамлари ва массаси ҳамда қабул қилинувчи, қайта ишланувчи ва узатилувчи маълумот ҳажми ҳам муваффақиятли ишлайди. Оптик системаларни лойиҳалаш етарлича мураккаб бўлган жараён бўлиб, у ўзига муҳандислик ва конструкторлик масалалари бўйича ҳам назарий изланишларни, ҳам амалий босқичларни қамраб олади. Шундай қилиб, оптик системаларни лойиҳалаш принцип ва усулларини эгаллаш лазер технологиялари ва оптоэлектроника соҳасидаги мутахассислар учун ўта зарурдир ҳамда бу йўналишнинг энг асосий фанларидан бири ҳисобланади.
“Оптик системаларни лойиҳалаш” фани “5321900 – Лазер технологиялари ва оптоэлектроника” мутахассислиги бўйича бакалаврларга 7-семестрда ўтилади. Бу курс умумий физика, оптика, кимё, математика, лазер техникаси, материалшунослик, информатика курслари билан чамбарчас боғланган.
Мазкур фаннинг мақсади талабаларда оптик системаларни лойиҳалаш ҳамда уларни яратиш усулларини амалга оширишнинг физикавий принциплари ҳақидаги замонавий физик ва техник тасаввурларни шакллантириш ҳисобланади.
Мазкур фаннинг вазифалари талабаларда муҳандисларча фикр юритиш ва олинган билимларни татбиқ қила олишни шакллантиришга хизмат қилувчи умумфизикавий характердаги билимларга эга бўлиш, оптик ҳамда оптоэлектрон системаларни лойиҳалаш ва яратиш соҳасидаги илмий изланиш ва амалий ишлар учун зарур бўлган махсус тасаввурларни олиш ҳисобланади.
Фаннинг маърузаларини тузишда асосий эътибор оптик системаларни лойиҳалашга қаратилган бўлса-да, лекин шу билан бирга фанни чуқурроқ ўзлаштириш учун зарур бўлган назарий муносабатлардан ҳам фойдаланилади. Маърузаларда ғоявий жиҳатдан фан, техника, тиббиёт, мудофаа масалалари учун у ёки бу лазер қурилмалари асосида тузиладиган базавий физикавий принциплар кўриб чиқилади.



Download 28,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish