Оқова сувлар ва уларнинг турлари. Оқова сувларни тозалаш усуллари. Саноатда ҳосил бўладиган оқова сувларни тозалашда механик, физик-кимёвий


Муаллақ модда (суспензия ва эмульсиялар)лардан тозалаш



Download 470,15 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi470,15 Kb.
#66860
1   2   3   4
Bog'liq
7-маъруза

Муаллақ модда (суспензия ва эмульсиялар)лардан тозалаш.
Ушбу мақсадлар учун чўктириш (тиндириш), гидроциклонлаш, фильтрация ва сузиб олиш усулларини ишлатилади. Жараённи интенсивлаштириш усул оқова сувга одатда коагулянтлар ёки флокулянтлар қўшилади, баъзан магнит ёрдамида ишлов бериш (металлургик ишлаб чиқаришларни таркибида ферромагнит компо-нентлар бўлган оқова сувларини тозалаш учун), қатор холларда эса ультратовуш ёрдамида ишлов бериш самара беради. Ушбу усулларнинг ўртача самараси 50-70 % атрофида бўлади.
Органик моддалардан тозалаш. Оқова сувни органик аралаш-маларда тозалаш асосий усулига биологик оксидлаш ҳисобланади (кислород иштирокида аэроб ва унинг йўқлигида анаэроб). Биокимёвий тозалаш жараёни ўзининг моҳияти бўйича - табиий жараён - унинг характери худди сув хавзаларида ва тозалаш иншоотларида бўлгандек, КБЭ (кислородга биологик эҳтиёж) ни аниқлаш идишларида бўлгандек ўхшаш. Биологик оксидлаш микроорганизмларнинг жамоаси (биоценози) асосида амалга оширилиб, бунда турли кўп миқдордаги бактерияларни, оддий ва юқори ривожланган организмларни (сув ўтлари, ва қўзиқоринлар каби) бир-бири билан ўзаро мураккаб алоқалар билан боғланган бир бутун комплексни ташкил этади. Бу жамоани (актив лойқа) актив балчиқ деб аташ қабул қилинган. Охиргисида 1 кг қуруқ биомассага нисбатан таркибида 106 дан 1014 тагача хужайра бўлади. (1 литр оқова сувда 3000 мг микроорганизмлар мавжуд бўлади).
Аэроб жараён. Тирик организмларни ҳаётини ушлаб туриш учун қуйидаги шартлар зарур:
1-жараён харорати-20-30С0;
2-муҳит рНи -6,7-7,5;
3-биоген элементларнинг нисбати КБЭ n/N/Р-100/5/1 дан кўп эмас;
4-кислород режими 2мгО2/л дан кам бўлмаган даражада;
5-токсик бирикмаларнинг миқдори: тетраэтил қурғошин-0,001 мг/л, бериллий, титан, олти валентли хром бирикмалари ва углерод оксиди-0,01 мг/л, висмут, ванадий, кадмий, ва никел бирикмалари - 0,1 мг/л, мис сульфат 0,2 мг/л, калий цианиди-2 мг/л кўп бўлмаслиги керак.
Оқова сувларни биокимёвий (аэроб) тозалаш махсус иншоотлар-да: аэротенк, окситенк, биофильтрлар, биологик хавзаларда ва бошқаларда амалга оширилади. Аэроб тозалашга таркибида 5000 мгО2/л органик моддалар бўлган (КБЭ бўйича) оқова сувлар юборилади; уларнинг сўнги концентрацияси-10 О2мг/л. Кенг тарқал-ган бир ва уч коридорли аэротенкларнинг принципиал схемалари 12- ва 13-расмларда келтирилган.
Оқова сувларни аэротенкда актив лойқа билан бирга бўлиш вақти 6 дан 10 соатгача. Лойқа аралашмасини чўктиришдан кейинги актив лойқа қисми аэротенкга қайтарилади, асосий қисми эса қайта ишлаш учун метантенкка ёки лойқа майдонларига юборилади. Тозаланган оқова сув қайта қўшимча тозалашга ёки тўғридан-туғри сув хавзасига юборилади. Актив лойқанинг чўкиш қобилияти лойқа индекси орқали характерланади, бу кўрсаткич 30-минутли чўктиришдан кейинги 1г лойқани табиий ҳолатини кўрсатиб, лойқа хажмида белгиланади. 120 мл/г индексли лойқа яхши чўкади, индекси 120-150 мл/г бўлса - қониқарли, 150 мг/л ва ундан юқори бўлганда ёмон чўкади.
Ички сув ресурслaрининг ифлoслaниши вa бузилиши бу сувдa ҳaр xил oргaник, нooргaник, меxaник, бaктериoлoгик вa бoшқa мoддaлaр тўплaниб унинг рaнги, тиниқлиги, хиди вa мaзaси, oргaник вa минерaл қўшимчaлaр миқдoри oртиб, зaрaрли бирикмaлaр пaйдo бўлиши, сувнинг тaркибидa кислoрoднинг кaмaйиб, ҳaр xил бaкте-риялaр турининг кўпaйиб, юқумли кaсaлликлaрни тaрқaтувчи бaктериялaрнинг пaйдo бўлишигa oлиб келaди.
Сувни ифлoслoвчи манбалaри oрaсидa энг мухим ўринни сaнoaт вa мaиший кoммунaл xўжaликлaрдaн чиққaн оқова сувлaр ҳaмдa aтмoсферa ёғинлaри, қoр эриши нaтижaсидa хoсил бўлaдигaн ифлoс сувлaр эгaллaйди. Сaнoaт чиқинди сувлaридa тирик oргaнизм учун xaвфли бўлгaн ҳaр xил кислoтaлaр, фенoллaр, вoдoрoд сулфaти, aммиaк, мис, руx, симoб, циoнид, мишъяк, xрoм вa бoшқa зaхaрли мoддaлaр ёғ, нефть мaхсулoтлaри мaвжуд бўлиб, улaр сaнoaт кoрxoнaлaридa ишлaтилaдигaн оқова сувлaр билан биргa дaрё, кўл вa сув oмбoрлaригa қўшилиб улaрни ифлoслaйди. термaл ёки иссиқ ифлoс сувлaрни вужудгa келтирувчи aсoсий oмиллaр метaллургия, кимё вa бoшқa зaвoдлaр, иссиклик вa aтoм электр стaнциялaри хисoблaнaди.
Oқовa сувлaр ўз тaркиби жихaтдaн, ифлoслaнтирувчи мoддaлaр-нинг кoнцентрaциясигa қaрaб бир нечa тургa бўлинaди.
Оқова сувлар - бу кундалик ҳаётда ва ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиш оқибатида ифлосланган сувлардир. Л.А.Кульский таклиф этган туркумлашга кўра оқова сувлар ўз таркибида қанча бекорчи қўшимчалар борлигига қараб 4 гуруҳга бўлинади:

  1. Таркибида заррачаларнинг ўлчами 10-5-10-4 см ва ундан каттароқ келадиган, эримайдиган бекорчи қўшимчалари бор оқова сувлар.

  2. Таркибида жуда майда 10-7-10-5см эримайдиган бекорчи қўшимчалари бўладиган оқова сувлар.

  3. Таркибида эрувчан органик моддалар бўладиган оқова сувлар.

  4. Таркибида эрувчан анорганик моддалар бўладиган оқова сувлар (электролитлар).

Оқова сувларни тозалаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
1. Қаттиқ моддаларни ажратиб олиш йўли билан тозалаш усули ёки механик усул.

  1. Физик-кимёвий тозалаш усули.

  2. Кимёвий тозалаш усули.

  3. Биологик тозалаш усули.


Download 470,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish