БУЮК БРИТАНИЯ СУД ҲУҚУҚ ТИЗИМИ
КИРИШ Буюк Британия - қиролича бошчилигидаги парламент монархирясидир. Қиролича ижро ҳокимияти, суд тизими, инглиз черковининг, Буюк Британия раҳбарлигидаги ҳамдўстликнинг бошлиғи, Қуролли кучлар олий бош қўмондони ҳирсобланади.
Қонун чиқарувчи орган икки палата-жамоалар палатаси (қуйи) ва Лордлар палатаси (юуқори) дан иборат. Шотландия, Уельс ва Шимолий Ирландиянинг ўз маъмурий бошқарув тузилмалари мавжудлигига қарамай, парламент мамлакатнинг бутун худудида олий ҳокимият органи хисобланади.
Жамоалар палатасининг ваколат муддати- 5 йил. Мамлакатнинг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш, 21 ёшга тўлган фуқаролари эса сайланиш ҳуқуқига эга.
Буюк Британияда конститутция мавжуд эмас. Давлат органлари тизими ва мавқеи бир нечта норматив-ҳуқуқий, ҳатто бошқа (ҳуқуқий бўлмаган) хужжатларда белгилаб қўйилган бўлиб, мамлакат ҳуқуқий тизимининг ўзига хос хусусиятидир.
Суд хокимиятини судялар амалга оширади. Суд тизими Буюк Британиянинг маъмурий-худудий тузилишига асасланган ҳамда олий ва қуйи (Маҳаллий) судларни ўз ичига олади. Энг олий ва охирги суд инстанцияси сифатитда Лордлар палатаси фуқаролик ишлари бўйича Англия,Уельс, Шотландия ва Шимолий Ирландия судларининг қарорлари устидан берилган шикоятларни, жиноят ишлари бўйича эса Англия, Уельс ва Шимолий Ирландия судларининг хукмлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқади.
Юқори суд Тож суди ва Апелляция суди олий судлар сирасига киради. Юқори суд 78 нафар судядан иборат бўлиб, 3 та: Қироллик курсиси бўлинмаси (Лорд-бош судя бошчилик қилади), Концлер бўлинмаси (вица-канцлер бошчилик қилади) ва оилавий ишлар бўлинмаси (бўлинма раиси бошчимлик қилади) га бўлинган. Бўлинмалар ишлар протцедуранинг ўзига хос жихатлари ва судяларнинг ихитсослашувига қараб тақсимланади;
умуман олганда, хар бир бўлинма ушбу суднинг ваклатига кирадиган хар қандай ишни кўриб чиқиши мумкин. Судялар барристерлар орасидан тайинланади. Биринчи инстанциядаги ишларни судянинг якка ўзи кўриб чиқади. Умумий, саво ҳуқуқи ва бошқа хуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ишлар қироллик курсиси бўлинмаси судловига тегишлидаир. Умумий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинмайдиган ишлар (масалан; муаллифлик, ихтирочилик хуқуқига оид ишлар) концлер бўлинмаси томонидан кўрилади. Юқори суд қарори устидан шикоятлар апелляция судига берилади. Аксария давлатларда апелляция суди ҳали кучга кирмаган суд ҳукмлари ва қарорларини қайта кўриб чиқувчи суд органидир. Буюк Британия апелляция суди далилларни қайта кўриб чиқади ҳамда иш бўйича чиқарилган қарорни тасдиқлаши ёки янги қарор чиқариши мумкин.
Аксария давлатларда апелляция суди ҳали кучга кирмаган суд ҳукмлари ва қарорларини қайта кўриб чиқувчи суд органидир. Буюк Британия апелляция суди далилларни қайта кўриб чиқади ҳамда иш бўйича чиқарилган қарорни тасдиқлаши ёки янги қарор чиқариши мумкин.
Тож суди суд тўғрисида 1971 йили қабул қилинган қонун хужжатлари асосида ташкил этилган тузилмадир. У турли-туман жиноят ишларини кўриб чиқади.
Жиноятнинг турига қараб ишни: - округ судяси (Графлик ёки бир неча графликдаги махсус суд округи судяси); - юқори суд судяси (мазкур суд пойтахтда жойлашган, бироқ унинг аъзолри сайёр суд сессияларини ўтказади); - махсус маълумот ва ваколатга эга бўлган адвокат (Барристер ёки Солиситор); - судя вазифасини бажарувчи киши кўриб чиқиши мумкин . Барристерлар-олий суд инстанцияларида (қуйи суд инстанцияларида ҳам) қатнашиш бўйича алохида ҳуқуқга эга юристлардир. Солиситорлар сони барристорларга қараганда анча кўп бўлиб улар ўз мижозларига маслахатлар беришади, мижозларининг манфаатларидан келиб чиқиб, фуқаролик ва жиноят ишларини судда кўришга тайёрлайди,
Барристерлар-олий суд инстанцияларида (қуйи суд инстанцияларида ҳам) қатнашиш бўйича алохида ҳуқуқга эга юристлардир. Солиситорлар сони барристорларга қараганда анча кўп бўлиб улар ўз мижозларига маслахатлар беришади, мижозларининг манфаатларидан келиб чиқиб, фуқаролик ва жиноят ишларини судда кўришга тайёрлайди, қуйи нистанция судларида жабрланувчилар ёки жавобгарлар номидан иштирок этади. Агар айбланувчи ўзини айбдор деб тан олмаса, ишни кўришда маслахатчилар хкйати қатнашади. Англияда юқори судлардан ташкари турли туман қуйи судлар ҳам мавжуд бўлиб, улар барча ишларнинг 90 % га яқинини кўриб чиқишади. Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг энг мухим бўғини графлик судларидир. Улар даво суммаси 1000 фунт стерлинггача бўлган ишларни кўриб хал қилишади. Кам ахамиятли (даво суммаси 11 фунт стерлингдан оз) ишлар судя ёрдамчиси томонидан кўриб чиқилиши мумкин. Кам аҳамиятли жиноят ишлари зиммасига яраштирувчи хакамлар вазифаси юкланган, жамоатчилик асосида ишловчи оддий фуқаролар-магистратлар судловига тааллуқлидир.уларнинг сони 20 минг нафарга яқин. Буюк Британия суд-ҳуқуқ тизимига претцедент ҳуқуқи хосдир. Лордлар палатаси ва махфий кенгаш суд қўмитаси мамлакатдаги энг юқори суд инстанцияси ва суд претцедентларининг асосий яратувчиси хисобланади. Мамлакатда прократура мавжуд эмас, зарурат туғилганда Буюк Британия адвокатлар жамиятининг рахбари – Бош атторней ва унга бўйсинувчи тақиб хизмати томонидан айблов эълон қилинади. Давлатнинг бошқа органлари – солиқ йиғимлари бошқармаси ва йирик фирибгарликларга қарши курашиш бошқармаси ҳам жиноий тақибни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Этиборингиз учун рахмат.