1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тўғри кўрсатилган жавобни аниқланг.
Сизнинг жавоб
Беш йил
2. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори ким томонидан белгиланади?
Сизнинг жавоб
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
3. Сиёсий партиялар томонидан номзодларни кўрсатиш сайловга неча кун қолганида бошланади?
Сизнинг жавоб
65 кун
4. Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида сайлов комиссияларига сайловдан неча кун олдин маълум қилиши керак?
Сизнинг жавоб
10 кун
5. Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари қуйидаги қандай ҳолларда тугатилиши мумкин эмас ?
Сизнинг жавоб
Тўғри жавоб йўқ
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси қачон тузилди?
Сизнинг жавоб
Сайловга камида 70 кун қолганида
7. Кимлар округ сайлов комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин эмас?
Сизнинг жавоб
Юқоридагиларнинг барчаси
8. Сайловларда халқаро кузатувини кимлар амалга оширадилар?
Сизнинг жавоб
Ҳукуматлараро ва халқаро ноҳукумат ташкилотлар
9. БМТ томонидан сайловларни кузатиш борасида қандай халқаро ҳужжат эълон қилинган?
Сизнинг жавоб
Сайловларни халқаро кузатиш принциплари тўғрисидаги Декларацияси
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси неча кунлик муддатда хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади?
Сизнинг жавоб
5 кунлик
11. Қайси давлат идораси ўз ташаббусига кўра сайловларга хорижий (халқаро) кузатувчиларни ўзи таклиф этади?
Сизнинг жавоб
Ташқи ишлар вазирлиги
12. Хорижий кузатувчиларнинг ваколат муддати қачон бошланади?
Сизнинг жавоб
уларга мандат берилган кундан
13. Қуйидагиларнинг қайси бири кузатувчиларнинг ҳуқуқларига кирмайди?
Сизнинг жавоб
Сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон бир ташвиқот материаллари ёки адабиётларни тарқатиш
14. Маҳаллий кузатувчиларга мандат қайси сайлов органи томонидан берилади?
Сизнинг жавоб
Округ сайлов сайлов комиссияси томонидан
15. Кузатувчилар учун сайлов куни қандай ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланмаган?
Сизнинг жавоб
Кузатув натижалари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат қилиш
16. Сиёсий партияларнинг вакиллари қандай ҳуқуқларга эга эмас?
Сизнинг жавоб
Участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан, сайлов қутиларини мухрлашга, очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш
17. Қандай тоифадаги фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин?
Сизнинг жавоб
Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар
18. Ҳар бир сайловчи фақат ...............
Сизнинг жавоб
Битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин
19. Сайловчилар рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш қачон тўхтатилади?
Сизнинг жавоб
Сайловга беш кун қолганида тўхтатилади
20. Сайловчилар рўйхатлари қайси ахборот тизими маълумотлари асосида тузилиши мумкин?
Сизнинг жавоб
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш бўйича ахборот тизими маълумотлари асосида
21. Участка сайлов комиссияси томонидан сайлов жараёнида фойдаланилган комиссия муҳри, сайлов қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, Давлат герби ва байроғи каби моддий қийматликлар кимга топширилади?
Сизнинг жавоб
тегишли равишда туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳининг масъул шахсларига далолатнома асосида топширилади
22. Кимлар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга?
Сизнинг жавоб
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган сайловчи
23. Муддатидан олдин овоз беришнинг муддатлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
Сизнинг жавоб
Сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади
24. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ким томонидан белгиланади?
Сизнинг жавоб
Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан
25. Овоз бериш куни асосий сайлов жараёнлари соат нечида бошланади?
Сизнинг жавоб
Соат 8:00 дан бошлаб сайлов жараёнлари бошланади
26. Сайлов куни участка сайлов комиссияси раиси овоз бериш биносига келмаса қандай йўл тутилади?
Сизнинг жавоб
Участка сайлов комиссияси аъзолари йиғилиш ўтказиб ўзларининг орасидан раис сайлашлари лозим бўлади
27. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома бирон-бир тарзда ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилиши мумкинми?
Сизнинг жавоб
Йўл қўйилмайди
28. Сайловчиларнинг овозларини санаб чиқиш ким томонидан амалга оширилади?
Сизнинг жавоб
Участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан
29. Қуйидаги ҳужжатларнинг қайси бири сайлов комиссиясининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш масалаларини махсус тартибга солади?
Сизнинг жавоб
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси
30. Сайлов комиссиясининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қанча муддатда судга шикоят қилиш мумкин?
Сизнинг жавоб
Қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида