Онтогенезнинг даврлари. Онтогенез жараёни икки даврга бўлинади:
1. Пренатал (туғилишдан олдин )
2. Постнатал (туғилишдан кейин)
Пренатал давр ўз навбатида иккига бўлинади:
1. Проэмбрионал (прогенез) жинсий ҳужайралар ва уларнинг ривожланиши (гаметогенез) даври;
2. Эмбрионал—жинсий ҳужайралар уруғланиб зигота ҳосил бўлишидан бошлаб то янги авлоднинг пайдо бўлиши даври.
Одамларда онтогенезнинг пренатал (туғилгунга), перинатал (ҳомила ривожланишининг 28 ҳафтасидан туғилгандан кейинги 7-кунигача), неонатал (туғилгандан кейинги 28- кунгача ) ва постнатал даврлари тафовут қилинади.
Шу билан бирга, репродукцияда (насл қолдиришда) қатнашиш даражасига қараб онтогенезнинг қуйидаги даврлари мавжуд:
1. Репродукциядан олдинги давр - бу давр дефинитив фенотип ривожланиши даври ҳам дейилади ва ўз ичига эмбрионал ривожланиш ва ювенил онтогенезни олади.
2. Репродуктив етуклик даври
3. Пострепродуктив - бу давр менопаузадан бошланиб, репродуктив хусусият сусайиб бориши билан боради.
Проэмбрионал ривожланиш
Бу даврда гаметогенез (жинсий ҳужайраларнинг етилиши) жараёни кузатилади. Гаметогенез жараёнида бирламчи жинсий ҳужайралардан жинсий ҳужайралар – гаметалар ҳосил бўлади, ва онтогнезнинг ҳар хил босқичларини бошқарувчи қуйидаги жараёнлар юзага келади:
1 Генлар амплификацияси—ДНКнинг миқдор жиҳатдан ошиши;
2 р-РНК генлари нусхасининг сон жиҳатидан ошиши;
3 Цитоплазмада озуқа моддалар тўпланиши ва бу моддаларнинг ҳар хил тақсимланиши;
4 Цитоплазманинг дифференцияланиши (фарқланиши) бундан ташқари цитоплазмада ооплазматик сегрегация – моддаларнинг цитоплазмада танлаб тарқалиши юзага келади, тухум ҳужайра вегетатив ва анимал қутбларга эга бўлади.
Гаметогенез
Гаметогенез - жинсий ҳужайралар (гаметалар) нинг ривожланиш жараёни бўлиб, икки йўналишда боради: сперматогенез ва овогенез.
Сперматогенез
С перматогенез - сперматазоидларнинг ривожланиши бўлиб уруғдоннинг эгри каналчаларида кечади. Бу каналчаларнинг девори бириктирувчи тўқима асосидан ва фолликуляр (сертоли) ҳужайралари қатламидан иборат. Фолликуляр ботиқча ҳосил қилиб, унда сперматогенезнинг ҳар хил босқичидаги жинсий ҳужайралар қат –қат бўлиб жойлашган (61-расм).
61-расм. Уруғ каналчасининг кўндаланг кесими: 1-хусусий мембрана; 2-сертоли ҳужайраси билан боғлиқ спермий; 3-шаклланаётган спермия; 4-сперматидалар; 5-интерстициал Лейдик ҳужайралар; 6-сперматогонийлар; 7-иккинчи тартибли сперматоцитлар; 8-биринчи тартибли срперматоцитлар; 9-сертоли ҳужайрасининг танаси ва ядроси.
Сперматозоидларнинг ҳосил бўлиши (сперматогенез) да 4 та босқич тафовут қилинади:
1. Кўпайиш ; 2. Ўсиш ; 3. Етилиш ; 4. Шаклланиш (спермиогенез).
Сперматогенезнинг кўпайиш даври ҳомила она организмида эмбри- онал ривожланишининг 4 ҳафтасидан бошланади, ривожланиш дастлаб сариқликда кейинчалик эса уруғдоннинг эгри-бугри каналчаларининг энг ташқи зонасида жойлашган ҳужайралар – сперматогонийларнинг мунта- зам равишда митоз йўли билан кўпайиши билан боради. Ҳосил бўлган сперматогонийлар икки турга А ва Б сперматогонийлар бўлинади.
А сперматогонийлар доимо митоз жараёни ҳисобига кўпайиб, бирламчи эркак жинсий ҳужайралар (сперматогонийлар) миқдорининг камаймаслигини таъминлайди, шу ҳисобига А сперматогонийлар ўзак ҳужайра ҳисобланиб, уларларнинг кўп марта бўлиниши натижасида улардан Б турдаги сперматогонийлар ҳосил бўлади.
Ўғил бола организми балоғат ёшига етиши билан ва уларда бўладиган гормонал ўзгаришлар ҳисобига Б сперматагонийларда митоз жараёни бир неча марта содир бўлиб ҳосила ҳужайралар кейинги ўсиш даврига ўтади ва 1- тартибдаги сперматоцид ҳосил бўлади. Бу ҳужайралар уруғ найи деворининг кейинги қисмига силжийди ва етилиш даврига ўтади, етилиш даврида 1- тартибдаги сперматоцид мейоз йўли билан бўлинишга киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |