Спора хосил килиш (с п o p o г o н и я). Бу хилдаги кўпайиш айрим ўсимлик ва бир ҳужайрали мавжудотларнинг кўпайиш усули ҳисобланади.
Масалан: безгак плазмодийси ва токсоплазма спорогония усулида кўпаяди. Спора — бу кўпайиш жараёнини таъминловчи ва ташқи таъсирдан сақланиш учун қобиққа ўралиб олган ҳужайралар тўпламидир. Жинссиз кўпайишнинг бир хили бўлган спорогонияни айрим бактерия ( ёки бир хил ҳужайрали организм- масалан, ичак балантидийси, лямблия) ларнинг спора ҳосил қилишидан фарқламоқ лозим, бу организмлар учун спораланиш кўпайиши учун эмас, балки ноқулай шароитдан сақланиши учун хизмат қилади.
Куртакланиш усули билан кўпайишда она организми (ҳужайра) да ядронинг бир қисмини тутган цитоплазматик дўмбоқча – куртак пайдо бўлади, дўмбоқча ўсади ва она организми қисмидан ажралади. Айрим бактериялар, ачитқи замбуруғлари ва сўрғичли инфузориялар шу зайлда кўпаяди, кўп ҳужайрали организмлардан эса бу кўпайиш гидра учун хосдир.
Масалан гидралаpнинг куртакланиб кўпайишида она организими ҳужайралари тўпламидан иборат куртак ҳосил бўлади ва сўнг у ажралиб, алоҳида организмни яратади. Куртакланиб кўпайиш (масалан гидраларда) жинсий кўпайиш билан алмашиниб туради.
Ҳалқали ва киприкли чувалчанглар танаси маълум қисмларга бўлиниб ҳар бир қисм ўз навбатида вегетатив йўл билан янги организм ҳосил қилиши мумкин.
Организмларнинг жинссиз кўпайишининг яна бир хили полиэмбриония дейилади, бунда ривожланаётган организм эмбриони бир неча бўлакка бўлиниб, ҳар қайси эмбрион бўлагидан алоҳида организм ривожланади. Полиэмбрионая айрим хашаротларда (яйдоқчи, ари) ва сутемизувчилар (эгизаклар) да учрайди. Бир тухумли эгизакларнинг ҳосил бўлишини полиэмбриония учун яққол мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Жинсий кўпайиш. Жинсий кўпайиш натижасида генетик ахборотнинг алмашинуви, ҳосила индивидда янги генетик тўпламнинг вужудга келиши ва шунга монанд равишда ўзгарган биологик хусусиятга эга бўлган яъни ота-она организмига қараганда чидамли, мослашувчан янги авлод юзага келади. Мана шунга кўра ҳам жинсий кўпайиш биологик жиҳатдан ҳам афзал ва мукаммаллашган организмларнинг кўпайиш хили ҳисобланади. Жинсий кўпайиш одатда икки жинсий ҳужайра — гаметаларнинг қўшилиши билан рўй беради. Жинсий кўпайишнинг гаметаларнинг қўшилиши билан содир бўлиши ҳам, эволюцион тарзда, аста – секинлик билан юзага келган.
Жинсий кўпайишнинг энг қадимий — ибтидоий кўриниши плазмогамия ҳодисасида намоён бўлади. Плазмогамияда (айрим амёбаларда содир бўлувчи) икки ҳужайра қўшилиб икки ядроли тузилма ҳосил қилади. Қиска муддатдан сўнг ҳужайра цитоплазмаси қайта иккига бўлинади ҳар бир ҳосила ҳужайра аввалги ядролардан бирига эга бўлади. Ҳар бир амёбанинг цитоплазма таркиби аралашган, яъни иккита қўшилгаи амёба цитоплазмасидан иборат бўлади, шу цитоплазма маҳсулотининг аралашиши билан ҳосил бўлган индивид — амёба ўзгача хусусиятларга эга бўлади.
Жинсий кўпайишнинг анчагина мураккаблашган хилларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин: коньюгация, копуляция.
Do'stlaringiz bilan baham: |