Ёш тадқиқотчи таълимий ўйини. Бу ўйин интерфоал усуллар асосида ташкил этилиб, янги мавзуни тушунтиришда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун синф икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳ “Унли товуш”, иккинчи гуруҳ “Ундош товуш” деб номланиши мумкин. Ҳар бир дарс учун гурҳларнинг номи ва сардори ўзгариши ўқувчиларда лидерликка интилишини таъминлайди. Ҳар икки гуруҳга алоҳида топшириқ берилади. Масалан ундош товушларнинг овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра турлари юзасидан биринчи гуруҳ “Жарангли ундошлар ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари”, иккинчи гуруҳ учун “Жарангсиз ундошларнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида маъруза тайёрлайди. Бунинг учун 2-3 минут вақт ажратилади.маърузани тайёрлашда дарслик ва дарсликдан ташқари материалладан фойдаланишга педагог ёрдам бериши мумкин. Гуруҳ аъзолари ичидан битта асосий, битта қўшимча маърузачи тайинланади.
Бу маърузачилар гуруҳга берилган топшириқ бўйича дарсни баён қиладилар. Асосий маърузачи йўл қўйган камчиликни қўшимча маърузачи тўлдиради. Рақиб гуруҳ саволлар билан мурожаат қилиши мумкин. Кейин иккинчи гуруҳ маъруза қилади, биринчи гуруҳ саволлар беради. Ўйин шу тарзда давом этади. Ўқитувчи бу ўйинни бошқаради. Агар маърузачилар камчиликка йўл қўйсалар, ўқитувчи уларни тўлдиради.
Бу ўйиндан кўзланган мақсад шуки, бунда ўқувчилар илмий маълумотларни топиш, таҳлил қилишида китобдан фойдаланиш компетенцияларига эга бўладилар.
“Ким тезкор?” таълимий ўйини. Бунда “Фонетика” юзасидан унли ва ундош товушларга бағишланган машғулотларда фойдаланиш мумкин.
Жиҳозлар.
1. Қизил ва яшил рангли юлдузча ёки мойчечак шаклидаги карточкалар.
2. Тарқатмали материаллар.
3. Рақамли топшириқлар.
Ўйиннинг аввалида синф ўқувчилари стол устидаги қизил ва яшил рангли мойчечакларни танлаб, икки гуруҳга ажраладилар. Гуруҳларга ажратилгач, ўйиннинг асосий қисмига ўтиш мумкин.
1-грамматик топшириқ. Таркибида фақат жарангли ундош иштирок этган 101 та сўз ёзиш.
2-грамматик топшириқ. “Х” ундоши иштирок этган 10 та сўз ёзинг.
3-грамматик топшириқ. “А” унлиси “О” тарзида талаффуз қилинишига 10 та сўзни мисол қилиб келтиринг.
4-грамматик топшириқ. Бўғиз ундоши иштирок этган 10 та сўз ёзинг.
5-грамматик топшириқ. Тутуқ белгиси қўйилганда унли чўзиқ талаффуз қилинишига 10 та сўз ёзинг.
Мазкур топшириқлар доскага кўргазма сифатида осиб қўйилади. Ўқувчилар қутидаги рақамлардан бирини танлаши ва рақам остидаги грамматик топшириқни бажарилари мумкин.
“Изқувар ўқувчи” таълимий ўйини.
Мазкур ўйинда ўқувчилар гуруҳларда фаолият олиб боради. Синф доскасига ўқитувчи бир неча унли товушлари тушириб қолдирилган сўзлар ёзилган карточкаларни илиб қўяди. Столда эса бир неча унли ҳарфлар ёзилган кичик карточкалар туради. Ҳар бир гуруҳдан тайинланган изқувар ўқувчи сўзда етишмаётган ҳарфни топиб, сўзни ҳосил қилгач, қолган гуруҳ аъзолари мазкур ҳарф ҳақидаги маълумотларни айтадилар ва гуруҳ учун бир балл ишлаб оладилар. Бошқа гуруҳларда бошқа вариантлар бўлса, кўриб чиқилади ва изоҳланади. Масалан, з...ра, қ...тиқ, ...смон, қ...йиқ. ўқувчилар берилган сўзларга керакли товушни қўйишлари, ҳамда товушларнинг маъно фарқлаш вазифаси юзасидан билимларини мустаҳкамлашда “Изқувар ўқувчи” таълимий ўйинининг ўрни беқиёсдир.
“Иккита тўғри, битта хато” таълимий ўйини.
Бу ўйин фонетика юзасидан исталган мавзунинг мустаҳкамлаш қисмида ташкилланиши мумкин. Бунда синф иккита катта гуруҳга бўлиниши мумкин.
Агар дарс унли ва ундош товушлар юзасидан мустаҳкамлаш дарси бўлса, ўқитувчи ўйин учун биринчи гуруҳга унли товуш билан бошланувчи сўзлар, иккинчи гуруҳга ундош билан бошланувчи сўзларни топшириқ қилиб беради.
Она, ака, гул. – мазкур учталикдан “гул” ундош билан бошланганини ўқуви билиши керак.
Мактаб, муаллим, ана. – мазкур учталикдан “ана2 сўзи унли билан бошланганини, “мактаб” ва “муаллим” ўйиндаги иккита тўғри сўз эканини ўқувчи тушуна олиши лозим.
Мазкур ўйин ундошларнинг талаффузи ва имлосидаги барча сабоқларда, бўғин ва урғу йўналишидаги сабоқларда ҳам ўқувчиларга мавзуни ўзлаштиришда яхши натижа беради.
“Жуфтини танла” таълимий ўйини.
Ўйинда “Фонетик”а юзасидан ташкилланаётган сабоқларда ўқувчилар жарангли ва жарангсиз ундошларни ўзлаштиришларида яхши натижа беради.
Бунинг учун ўқитувчи иккита дарахтнинг шаклидан кўргазма сифатида фойдаланади. Дарахт аплекациясидаги жарангли ундошлар ўқувчиларга кўриниб туради. Иккинчи дарахтдаги жарангсиз ундошлар эса яширинган бўлади. Ўқувчилар жарангсиз ундошлардан исталган бирини олиб, уни жарангли жуфти ёнига илади. Сўнг изоҳлайди. Масалан, “П” жарангсиз ундоши. Уни дарахтдаги “Б” жарангли ундоши ёнига қўйгач, “П” жарангсиз ундош саналиб, у ҳосил бўлиш ўрнига кўра лаб ундошининг лаб-лаб турига кириб, портловчи товуш ҳам саналади. “Б” эса унинг жарангли жуфтидир.
Жавоб тўлиқ бўлгандагина, ўқитувчи рағбатлантиради. Агар жавоб маълум миқдорда бўлса-да топилса, унга жарима берилмайди, жавоб топилмаса, ўқувчиага жарима берилади.
Ўқитувчи енгиллик сифатида қўшимча тўлдиришларни гуруҳлардан олиши ҳам мумкин.
Мазкур ўйин ўқувчиларни топқирликка ва олган билимларини оғзаки баён қила олишга ўргатиб, ўқувчиларни ахборотлар билан ишлай олиш лаёқатини шаклланишига кўмак беради.
“Блиц” ёки “Тўғри жойлаштир” усули .
Ўқувчиларнинг ҳаракатлар кетма кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган мавзу асосида кўп хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишга ўргатишга қаратилган. Бу усул асосида ўқувчилар ўзларининг мустақил фикрларини бошқаларга ўтказа оладилар, янги мавзуни ўзлаштирганлик даражасини аниқлайдилар. Бу кечимда ўқувчиларда мавзуни муайян қисмларга бўлиб ўрганиш ва қисмлар ўртасидаги мантиқий боғлиқлик ва алоқадорликни таҳлил қилишларига имкон беради. Бу усул орқали синф якка ҳолда, гуруҳларда ва жамоа бўлиб ишлаш мумкин. Айниқса, бу усулни фонетика сабоқларида қўллаш ўқитувчи кўзда тутган мақсадга эришишда янги имкониятлар эшигини очади.
Масалан, астлаб, унли ва ундош товушлар мавзусидаги “Блиц” жадвални қуйидагича шакллантириш мумкин.
Товушлар
|
Унли товушлар
|
Ундош товушлар
|
Балл
|
Й
|
|
+
|
2
|
У
|
+
|
|
2
|
К
|
|
+
|
2
|
Н
|
|
+
|
2
|
Г
|
|
+
|
2
|
Ш
|
|
+
|
2
|
З
|
|
+
|
2
|
Х
|
|
+
|
2
|
Ғ
|
|
+
|
2
|
Ҳ
|
|
+
|
2
|
Ф
|
|
+
|
2
|
В
|
|
+
|
2
|
А
|
+
|
|
2
|
Қ
|
|
+
|
2
|
П
|
|
+
|
2
|
Р
|
|
+
|
2
|
О
|
+
|
|
2
|
Л
|
|
+
|
2
|
Д
|
|
+
|
2
|
Ж
|
|
+
|
2
|
Э
|
+
|
|
2
|
Ч
|
|
+
|
2
|
С
|
|
+
|
2
|
М
|
|
+
|
2
|
И
|
+
|
|
2
|
Т
|
|
+
|
2
|
Б
|
|
+
|
2
|
Ў
|
+
|
|
2
|
Бундан ташқари “Унли товушларда лабларнинг иштироки”, “Ундошларнинг ҳосибл бўлишига кўра фарқланиши”, “Ундошларнинг ҳосил бўлиш ўрни”, “Бўғинларда унли ва ундошлар” ва ҳ.к. муаммолар бўйича “Блиц” сўровни ўтказиш мумкин. Бу усул ўқувчиларни дарс жараёнида матн билан ишлашларига, ўтилган мавзуни мустаҳкамлашларига ва ёдда сақлаб қолишларига, билмаганларини билиб олишларига, билганларини эса қайтариб мустаҳкамлашларига, энг асосийси, ўзлаштириш даражаларини аниқлаши, шу билан бирга бутун жамоани баҳолашда қўл келади.
“Давом эттир” таълимий ўйини орқали ўқувчилар “Фонетика” бўлимидаги бўғинларни ўрганишга қартилган сабоқларда, “Лексикология” ва “Синтаксис” бўлимларида қўлланилса яхши самара беради.
Бунда ўқитувчи ўқувчиларга очиқ бўғилар ёки ёпиқ бўғинларни беради. Ўқувчилар берилган бўғинга мос бўғин қўшиб, сўз ҳосил қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |