Бо-, бў-, жи-, но-, са-, ги-, за-, би- ва ҳ.к.
Бунда ўқувчилар бобо, бола, Босит, Боқи, Ботир, бохабар, бокира сингари сўзларни белгилашлари мумкин.
Тан-, бек-, тир-, мак-, ҳукм- ва ҳ.к.
Танбеҳ, тандир, тансиқ, тантана, танга, танбал каби сўзларни келтириш мумкин.
Ўқитувчи ҳосил қилинган сўзларни ҳавола этилаётганда биринчи гуруҳ айтган сўз бошқа гуруҳ томонидан такрорланмаслигига эътибор бериши ва болаларни ҳам шунга йўналтириши керак. Ана шундагина ўқувчилар дарсда эътиборли, бошқалар фикрини ҳурмат қиладиган, ҳамда ўзларига берилган топшириқда ўзига хосликка эришишга интиладиган бўладилар. Энг асосийси ўқувчилар бўғинни давом эттиришда хотира пучмоқларида мавжуд луғат бойлигига мурожаат қилади ва нутқини ана шу сўзлар билан бойишига эжришилади.
“Иккиси бир хил” таълимий ўйини.
Бу ўйинда бир сўз таркибида бир хил ундош иштирок этган сўзлар, ёки бир сўз таркибида бир хил укнли иштирок этган сўзларни топишга эътибор қаратилади.
Бир хил унли иштирок этган сўзлардан ёзинг. Унум, тутун, мушук, учун, бургут, сургун, бурун, юпун, тушум, муштум.
Бир хил ундошлар иштирок этган сўз ёзинг. Қоқ, нон, тот, ёй, мум, тут, арра, кўк, Азиза, бобо.
Биринчи гуруҳ келтирган сўзларни иккинчи гуруҳ такрорлашига йўл қўймаслик керак.
Ўқувчиларга сўзларни муайян миқдорга етказиш топширилади. Белгиланган миқдорда энг кўп сўз топа олган ўқувчилар ўйин ғолиби саналади.
“Товушлар жилваси” таълимий ўйини.
Бу ўйинда “Фонетика бўлими”га оид “Ундош товушлар” мавзусининг овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра жиҳатларини ўрганиш сабоқларида фойдаланиш мумкин. Уни ўқитувчи қуйидаги тартибда ўтказиш мумкин.
Аввало ўқувчилар кичик гуруҳларга ажратилади, ҳамда мусобақа шарти белгиланади. Ўйин шартига кўра ўқувчилар жарангли(ёки жарангсиз) товушлардан бошланувчи ва шу товуш билан тугаган сўзга мисол топишлари керак бўлади.
Бир гуруҳ битта товуш айтади, иккинчи гуруҳ вакили зудлик билан шу товушга мос сўз топади. Бу топшириқ доира бўйлаб турган гуруҳ вакиллари томонидан кетма-кет давом эттирилади. Масалан, “б” товуши айтилиши билан иккинчи гуруҳ вакили “боб” сўзини айтиши керак. Кейинги ўринда гуруҳлар алмашадилар.
Ўйин шартини қуйидагича ўзгартириш ҳам мумкин. Берилган товушга ҳар икки томондан ўқиса ҳам бир хил сўз чиқадиган сўз айтиш. Масалан, кийик, нон, Поп, дод, шош, тут ва ҳ.к.
Ушбу ўйинда қайси гуруҳ сўз тополмаса, топширқ шартини бажара олмаса, у мағлуб ҳисобланади. Топшириқ шартини бажарган гуруҳ ғолиб бўлади.
Мазкур ўйин ўқувчиларда оғзаки саводхонлик билан бир қаторда сўз танлаш ва уларни мавзуга монанд тарзда тушунтириб бериш компетенцияларини шакллантиради.
Она тили сабоқларини ташкил этишда “Фикрларнинг тармоқланиши”, “БББ”, “ФСМУ”, “Венн диаграммаси”, “Чархпалак”, “Тушунчалар таҳлил”, “Рақамлар сўзлайди”, “Балиқ скелети”, “Елпиғич”, “Бумеранг”, “Заковат”, “Ҳимоя”, “Торози”, “Савол лото”, “Ҳа ёки йўқ” сингари бир қатор таълимий ўйин ва ноанъанавий таълим методларидан ҳам фойдаланиш мумкин бўлиб, сабоқларни янги инновацион педагогик технологиялар асосида ташкил қилишда уларнинг аҳамияти катта. Берилган ўйинлар қатъий ва ўзгармас сифати билан сифатланмаган албатта. Уни ҳар бир ўқитувчи ўзи сабоқ бераётган ўқувчиларнинг ҳарактери, иқтидори ва қизиқишидан келиб чиқиб ўзига хос йўсинда ташкил этиши, ўзгартириши, ижодий ривожлантириши ёки ўхшаш вариантларидан фойдаланишлари мумкин.
Бир сўз билан айтганда, бундай ўйинлар мавзуларни ўқувчиларга осон ва тушунарли беришнинг йўли ҳисобланиб, педагог янги-янги таълимий ўйинларни сабоқларда қўллаши, ҳатто ўзи бундай ўйинларни ўйлаб топиши ҳам мумкин. Зеро биз янгиликлар, ахборотлар асрида яшаяпмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |