- Клиник белгилар пайдо бўлишига қараб:
- 1. Яширин – аниқ белигилар билан юзага чиқмайди, балки махсус текшириш усуллари билан аниқланади. Ўз навбатида: ташқи ёки ички бўлиши мумкин. Ўсмаларни яраланиб, емирилиб, парчаланиши натижасида, ошқозон ичак яралари, полип ва полипозларида кузатилиши мумкин.
- 2. Очиқ - бунда қон кетиш барча маҳалий уммумий белгилари билан намоён бўлади. Бу ҳам ташқи ёки ички бўлиши мумкин.
Қон кетиш вақтига қараб: - Қон кетиш вақтига қараб:
- 1. Бирламчи – жарроҳатдан кейин бирдан қон кетиши;
- 2. Иккиламчи – жарроҳатдан кейин биринчи соатлардан бошлаб, то ярада ялиғланиш ва йиринг пайдо бўлгунча давр. Сабаблари куйидагилардир: тромбни жароҳатланган томирдан чиқиб кетиши, тикилган ёки зарарланган қон томирдан лигатурани чиқиб кетиши, боғлам қўпол алмаштирилганда, қон босимининг кўтарилишида.
- 3.Иккиламчи кечки – кўпчилик ҳолларда ярани йирингланиши - тромбларни эришига олиб келади, қон томир аррозиясига олиб келади.
- Кечки қон кетишларни асосий сабаблари ўсмани яраланиши, емирилиши ва чириши натижасида пайдо бўлади.
Ўткир ва сурункали қон кетишлар - Ўткир ва сурункали қон кетишлар
- 1. Ўткир – тезкор, кўп кетиш ҳисобланиб, йирик қон томирлари, талоқ ёки жигар ёрилиши, юрак жарроҳатларида, аорта, уйқу артерияси жарроҳатлари ва бошқа ҳолатларда кузатилади (Бош бўйин, оғиз бўшлиғи ўсмалари).
- 2. Сурункали – узоқ вақт давомида, секин қон кетиб туриши бўлиб, геморрой, ошқозон, ичак полипларида, ошқозон эрозиясида, қизилунгач веналарини варикоз кенгайишида, бачадан бўйни, танаси, ошқозон, ичак ўсмаларида.
Қон кетишни клиник кўриниши - 1.Умумий симптомлар: булар барча қон кетиш ҳолатлари учун бир хил бўлиб, ўткир анемия белгилари, тери ва шиллиқ қаватлар рангини оқариши кўп қон кетган ҳолатларда, чанқоқ ҳиси, бош айланиш, ҳушдан кетиш (обморок), кўз олди хиралашиши, кўнгил айниш, қусиш, қулоқлар шанғиллаши, уйкучанлик, тахикардия, қон босимини тушиб бориши ва х.з.
- 2.Қон кетишни клиник кўриниши қуйидагиларга боғлиқ: қайси тўқималар жарроҳатланганлиги, травмани ҳажми, жарроҳатланган қон томирларни тури (артерия, вена, капиляр), қон томирни ўлчами, қайси соҳада жойлашганлиги ва х.з.
- Артериал қон оқиши белгилари:
- қон тез ва кўп оқади,
- тананинг жароҳатланган қисмида қаттиқ оғриқ сезилади, беҳоллик,
- қон оч қизил рангда бўлиши (кислород концентрацияси юқорилиги),
- қон нисбатан кучли босим остида оқади.
- қон, одатда, жароҳатдан фавворадек отилиб чиқади.
- Артериал қон кетишини тўхтатиш анча қийин.
- Веноз қон кетиши белгилари:
- қон жароҳатдан фавворадек отилмай, бир текис оқиб чиқиши;
- қон тўқ қизил ёки жигар ранг бўлади (кислород концентрацияси камлиги ҳисобига).
- Капилляр қон кетиши белги ва аломатлари:
- • Капилляр қон оқишда қон кичкина жароҳатдан оқаётгандек бўлади.
- • Қон паст босим остида оқиб чиқади.
- • Капилляр томирдан оқадиган қон артериал қон сингари оч қизил рангда бўлмайди.
- • Қон тез қуюлади.
- Ички аъзолардан қон кетганда қуйидаги белгилар кузатилади:
- • кучли оғриқ; қориннинг оғриши ёки унда эзилишни ҳис этиш,
- • қонталашнинг юзага чиқиши,
- • кўнгил айниши,
- • қайт қилиш (баъзан қон ёки қора қусиш),
- • беҳоллик,
- • ахлат (нажас)да қон асорати кўриниши (ахлатнинг қора рангда бўлиши).
- Бурун қонаши
- Бурунда кўплаб қон томирлар мавжуд. Одатда қон бурун катакларидан оқади, лекин нафас олганда нафас йўлига тушиб, бўғилишга ёки қайт қилишга олиб келиши мумкин.
- Бурун, одатда, зарбадан шикастланади. Натижада қон оқади.
- Юқори қон босими ёки денгиз сатҳидан баландликнинг кескин ўзгариши ҳам бурун қонашига олиб келиши мумкин.
- Бурун халқум ўсмаларида асосий белгилардан бири қон кетиш, ёки қон аралаш ажралмалар келиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |