Қон кетиш тезлиги. - Қон кетиш тезлиги.
- Қон кетиш тезлиги қанча кўп бўлса, бемор ҳаёти учун шунчалик хавфли ҳисобланади.
- Тез қон кетиш вақтида организмдаги умум қоннинг чораги юқотилганда бемор ҳаёти хавф остида қолади, чунки ҳимоя компенсатор механизмлар издан чиқади ва қайта тикланиш - репарация жараёни ўзига кела олмайди.
- Узоқ вақт қон кетиш ҳолатларида организмдаги ҳимоя компенсатор механизм қайта тикланиши натижасида беморни ҳаётига кўп таъсир қилмайди. Организм қон кетишга вақт ўтиши давомида мослашиб боради. Бундай ҳолатлар онкологик беморлар учун аҳамиятлидир.
Камкувват, озғин, кахектик ва оғир ҳамро касалликлари бор беморларда, асосий касалликни асоратлари натижасида (дисфагия, стеноз), операциядан кейинги беморларда, гарчи бемор ёш бўлсада қон кетиш жуда ҳам оғир кечади, бемор аҳволини оғирлаштириб қўяди. - Камкувват, озғин, кахектик ва оғир ҳамро касалликлари бор беморларда, асосий касалликни асоратлари натижасида (дисфагия, стеноз), операциядан кейинги беморларда, гарчи бемор ёш бўлсада қон кетиш жуда ҳам оғир кечади, бемор аҳволини оғирлаштириб қўяди.
- Бошланишида ўсмада қон томирлари нозик бўлганлиги сабабли хавфли ўсмалар оз-оз қонаб туради, кейинчалик атрофидаги тўқималарга ботиб кириб, ўсиб ўтганлиги сабабли, уларни қон томирлари бутунлигини бузиб қўяди, натижасида қон кетишга мойилик пайдо бўлади ва қон кетишга сабаб бўлади.
- Ўсмани жойлашган жойи қон кетиш локализациясини белгилайди.
- Йўғон ичак раки бошланғич босқичларида кам миқдорда фақат лаборатор анализда аниқланадиган қон кетиш кузатилади. Кечикиб кетган бочқичларда кўп қон кетиши, баъзан массив қон кетиш бўлади.
- Ошқозон ичак тизимидаги ўсмалар кўпчилик ҳолларда ахлатда қон пайдо бўлишига сабаб бўлади.
- Сийдик чиқарув тизимидаги ўсмалар асосон сийдикда қон пайдо бўлишига сабаб бшлади.
- Ўпкадаги ўсмалар қон туфлашга сабаб бўлади.
- Онкологик беморларда қон кетиш жиддий симптомлардан бири ҳисобланади.
- Қон кетишлар турли кўринишда бўлади: қонли ажралма, қон аралаш сувли ажралма (сукровица), патологик ажралма сифатида (қон, емирилган ўсма, йиринг элементлари), кам ёки кўп миқдорда, доимий ёки даврий, қўқисдан пайдо бўлиши, ёки аста-секин, контакт - яъни текинганда ёки ўзидан ўзи.
- Қон кетиш синдроми кўпчилик ҳолларда қўйидаги онкологик касалликларда кузатилади:
- Бачадон бўйни ва бачадон танаси хавфли ўсмаларида.
- Ўпка ракида;
- Тўғри ичак ракида;
- Сийдик қопи ракида;
- Ошқозон ракида;
- Йўғон ичак ракида;
-
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |