Диазоксид (эудимен) – ҳам калий каналларини фаоллаштирувчи воситаларга мансуб. Препарат асосан резистив томирларга (артериолаларга) таъ-сир қилади. В/о киритилганда тез юзага чиқувчи ва кучли гипотензия чақи-ради. Ичилганда қон босимининг пасайиши аста-секинлик билан пайдо бўла-ди. Артериолалар таранглигини пасайтириши билан бир қаторда, у юракнинг ишини ҳам сусайтиради. Гипотензив таъсири 12-18 соат давом этади. Асосан в/о тез киритилади, чунки тахминан 90%и қон зардобидаги оқсиллар билан бирикади. Гипертоник кризларни бартараф қилиш учун қўлланилади. Ножўя таъсирлари: организмда натрий ионлари ва сувни ушлаб қолиши, гипергликемия, гиперурикемия.
б) Азот оксидининг донаторлари
Натрий нитропруссиди – бир пайтнинг ўзида ҳам резистив (артерио-лалар, майда артериялар), ҳам ҳажмли (венулалар, майда веналар) томирларга таъсир қилувчи миотроп препарат. Ушбу таъсири туфайли юрак зарбини оширмайди, чунки юракка қайтадиган веноз қон ҳажми камаяди. Аммо, рефлектор тахикардия кузатилиши мумкин. Таъсир механизми бўйича натрий нитропруссиди нитроглицеринга ўхшайди, яъни цитозолдаги гуанилатциклаза ферменти фаоллигини кучайтиради ва цГМФ миқдорини оширади, кальций ионлари концентрациясини пасайтиради ва шу туфайли томирларнинг силлиқ мушаклари бўшашади. Бир марта в/о киритилганда 1-2 дақиқа таъсир қилади. Шунинг учун уни гипертоник кризларда, юрак етишмовчилигида, бошқарилувчи гипотония ҳосил қилиш мақсадида в/о томчилаб киритилади. Ножўя таъсирлари: тахикардия, бош оғриши, диспепсия, мушаклар фасцикуляцияси ва б.
в) Турли миотроп препаратлар
Бу гуруҳга апрессин, дибазол ва магний сульфати киради.
Апрессин (гидралазин) – асосан резистив томирларни (артериолалар ва майда артерияларни) кенгайтирувчи воситаларга киради. Препарат томирлар умумий периферик қаршилигини камайтиради ва қон босимини пасайтиради. Рефлектор тахикардия чақиради. МИЙдан яхши сўрилади. 1 соатдан кейин максимал самара келиб чиқади. Сўрилган апрессиннинг 80-90%и қон зардобидаги оқсиллар билан боғланади. Турли беморларда ҳар хил тезликда ичак ҳамда жигарда метаболитланади, чунки уни парчаловчи фермент (ичак ва жигар N-ацетилтрансферазаси) генетик жиҳатдан ҳар кимда ҳар хил бўли-ши мумкин. Буни апрессинни тавсия этишда инобатга олиш лозим. Одатда унинг гипотензив самараси 6-8 соатни ташкил қилади. Ножўя таъсирлари кўп бўлганлиги сабабли қўлланилиши чегараланган: тахикардия, юрак соҳасида оғриқ, бош оғриши, диспепсия, ўткир ревматоид синдром, тизимли қизил югурди ва б.
Дибазол – бензимидазол унуми. Барча силлиқ мушакли аъзоларга спаз-молитик таъсир кўрсатади. Қон томирларни кенгайтиради. АҚБни пасайтиради. Гипотензив фаоллиги паст ва самараси давомли эмас. Кўпинча бошқа гипотензив воситалар билан биргаликда қўлланилади. Гипертоник кризларда в/о киритилади. Беморлар томонидан яхши қабул қилинади. Ножўя таъсирлари камдан-кам кузатилади.
Магний сульфати – қон босими ошиб кетганларда ва гипертоник кризларда кўпинча уни в/о ва м/о киритилади. Гипотензив самараси бевосита миотроп таъсири билан боғлиқ. Бундан ташқари, у вегетатив ганглийларга таъсир кўрсатиб, ацетилхолин ажралиб чиқишини ҳам камайтиради (ганглиоблокаторлик таъсир). Катта дозаларда томир ҳаракатлантирувчи марказга тормозловчи хоссага эга. Магний ионларининг МНСга сусайтирувчи таъсири натижасида седатив, тутқаноққа қарши, катта дозаларда наркотик самаралар келиб чиқади. Наркотик таъсир кенглиги кичик бўлганлиги учун дозаси ошириб юборилса нафас марказини фалажлаши мумкин. Катта дозаларда миорелаксация кузатилади. Уни юрак аритмияларида ва эклампсияда ҳам парентерал киритиш мумкин. Магний ионларининг антагонисти кальций ионлари ҳи-собланади. Шунинг учун магний сульфатининг дозаси ошиб кетганда кальций хлорид киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |