Комплекс монтаж жараѐнига монтаж қилиш, пайвандлаш ва туташув
жойларини бекитиш киради, фақат шу ҳолатда конструкцияларни фазовий бикирлигига
ва мустаҳкамлигига эришиш мумкин. Шу сабабли кўп қаватли саноат биноларини монтаж
қилишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, пайвандлаш ва барча туташув жойлари,
чокларни бекитиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш талаб қилинади. Шунинг
учун, ҳар бир қамров чегарасининг монтаж зонасида бир вақтнинг ўзида вақтинчалик
маҳкамлаш, ўрнатилган конструкцияларни нўқтали пайвандлаш, унга туташ олдин
монтаж қилинган ячейкаларда – тўғрилаш, элементларни пайвандлаш йўли билан тўлиқ
бириктирилиши, монтаж тугунлари ва чокларни бекитиш ишларининг бажарилиши
назарга олиниши керак. Устунни пастки устунга ўрнатганда улар орасидаги туташув
биринчи марта нуқтавий пайванд билан омонат маҳкамланади. Ригел ва ва устунлар
орасидаги тиргович плиталар ўрнатилгандан сўнг, устунни тўлиқ периметри бўйлаб
охирги (энг сўнги) пайвандлашни бажариш мумкин.
Агар бино планда кичик ўлчамларга эга бўлиб, қамровларга бўлиш мумкин
бўлмаса, монтаж билан биргаликда олиб бориладиган ишлар фақат монтаж ишлари
бажарилмайдиган сменаларда амалга оширилади. Бу ҳолатда бинонинг 4...5 қават
конструкцияларини монтажи икки-уч сменада, юқори қаватларда - фақат бир-икки
(кечқурунги ва тунги) сменаларда, биринчи сменада фақат умумқурилиш ва махсус ишлар
бажарилади. Бинонинг баландлиги 15м дан баланд бўлганда ишчиларни ва кичик юкларни
кўтариш учун юк пассажир кўтаргичларидан фойдаланилади.
24
Йирик панелли биноларни барпо этишда қурилиш жараѐнларини уч хил
циклларга тегишли бўлган технологияси қўлланилади:
• нолинчи цикл технологияси, яъни котлован, траншея қазиш, пойдевор блоклари
ва ертўла деворларини монтажи, ертўла ораѐпмаларини монтажи, ер ости
коммуникацияларини ѐтқизиш ва бинога улаш;
• бинони ер усти қисмини барпо этиш технологияси – девор ва пардадеворларни
барпо этиш, дераза ва эшик ўринларини тўлдириш, зинапоялар, ораѐпма плиталар, том
панеллари монтажи, томқопламаларини қуриш, ички санитар-техника ва электромонтаж
коммуникацияларини жойига қуриш, лифт ускуналарини монтажи, дурадгорлик
маҳсулотларини (дераза ва эшикларни) монтажи, сувоқчилик ишлари, пол асосини
тайѐрлаш;
• бино ичидаги ва фасадлардаги пардозлаш ишлари технологияси – қоплаш ва
бўѐқчилик ишлари, полларни ва ичкарига қурилган ускуналарни барпо этиш ишлари,
санитар-техника ва электромонтаж арматураси ва конструкцияларини ўрнатиш ва
тармоқларга улаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |