3
Бундай биноларга прокат станлар,
блюминглар (темир ѐядиган катта машина), слябинглар (прокат станларини
бир тури), тайѐрлов омборлари ва бошқалар киради. Қурилиш монтаж
ишлари икки усулда олиб борилади – очиқ ва ѐпиқ. Усул танланиши кўп
факторларга боғлиқ: бино каркасининг конструкцияси, керакли монтаж
механизмлари ва пойдеворларни қуриш ва уларга технологик жиҳозларни
урнатиш монтажи учун керакли иш ҳажмларини мавжудлиги.
Очиқ усулда аввал ускуна ва конструкцияларнинг пойдеворларини
барпо этиш бўйича хамма ишлар бажарилади, шунингдек хамма ерости
коммуникация ишлари, ертўла, туннеллар, бошқа барча нолинчи цикл
ишлари бажарилади. Бу ишларни хаммаси тугагач бино каркасини монтаж
қилишга киришилади.
Бу усул ишларни параллель бажарилишини ташкил этишда юқори
аниқликни талаб қилади, чунки ускуналар остида турли хил кўп сонли йиғма
ва монолит пойдеворларнинг мавжудлиги, ертўлаларни борлиги , пол сатҳи
баландлигининг фарқи, айрим ҳолларда оралиқларда монтаж
механизмларини нафақат ўрнатиш ҳатто кўчиш имконини бермайди. Аммо
очиқ усулда кенг фронт бўйлаб кўп ҳажмли ер ишларини, бино
конструкциялари ва технологик ускуналар ости пойдеворларини барпо
этишни, барча муҳандислик коммуникацияларини ўрнатишларни бажариш
мумкин.
Ёпиқ усулда дастлаб бинонинг каркаси барпо этилади, ер ишларидан
бошлаб, каркас остига монолит ва йиғма пойдеворларни барпо этилиб,
бинонинг барча ер усти конструкцияларини монтаж қилинади, томѐпма
конструкциялари ва томқопламаларини барпо этиш ишлари бажарилади.
Юқоридаги ишлар бажарилаб бўлингандан сўнг, котлованни қазиб,
технологик ускуналарнинг пойдеворларини бетонлаш учун имконият пайдо бўлади
4
Ҳар бир қаватда монтаж горизонти нивелир ѐрдамида аниқланади. Каркасли
биноларда колонна бош қисмини таянч юзаси, кран ости тўсинлари ўрнатиладиган
консоллар, йирик панелли ва монолит биноларда – ички ва ташқи девор панеллари
ўрнатиладиган ердаги панеллар ва қаватлараро ѐпмаларни юзалари нивелирланади.
31
Монтаж горизонти сифатида энг баланд нўқтани рақамий белгиси олинади.Монтаж
горизонти сатҳи маяклар ѐрдамида тайѐрланади.
Монтаж горизонти қўйидаги тартибда аниқланади. Панел (колонна, блоклар)
ўрнатилиш жойлари белгилангандан сўнг мел ѐки рангли қалам билан маяклар ўрни
белгиланади (колонналар учун – нивелир рейкасини ўрнатилиш жойи). Кейин нивелир
қамров ташқарисига ўрнатилиб маяклар учун белгиланган жойлар нивелирланади ва
рейкадаги саноқлар ѐзилади. Аниқланган энг баланд нуқта ва монтаж чокини минимал
қалинлигини эътиборга олган ҳолда монтаж горизонтини амалдаги сатҳини рақами
аниқланади.
Узунлиги 100 м дан кам бўлган биноларда битта монтаж горизонти, бундан ҳам
узун бўлганда умумий горизонт сифатида деформацион чоклар орасидаги участка қабул
қилинади.
Девор панеллари ва блокларни, баландлиги 5 м гача бўлган устунларни, кран ости
тўсинларини ва стропила фермаларини вертикаллигини (тиклиги) геодезик назорати
рейка-шоқул ѐрдамида амалга оширилади. Янада узунроқ колонналарни вертикаллиги
бир-бирига нисбатан перпендикуляр текисликларда жойлашган иккита теодолит ѐрдамида
юқори ўқ чизиғи колоннани пастки қисмига проекцияланиш орқали амалга оширилади.
Колонна пастки қисмини ўрнатишда режалаштириш ўқларидаги чизиқларга ѐки монтаж
қилинган пастдаги колонналарнинг ўқларига нисбатан амалга оширилади. Колонналар
қаторини вертикаллиги текширилгандан сўнг ригель, тўсин ва фермаларга таянч бўлиб
хизмат қилувчи уларнинг консоли ва кўндаланг юза қисми нивелирланади.
Колонналарни монтажи ва нивелирлашлари тугагандан сўнг ригель , тўсин ва фермалар
ўрнатиладиган юзалардаги белгиларни ўрни аниқланади. Нивелирлашни бажаришни
соддароқ йўли қўйидагича. Монтаж қилишдан олдин ерда турган колоннани баланд
қисмидан ѐки консолидан пастки қисмига қараб бутун сонга тенг ўлчов ўлчанади ва шу
сатҳда бўѐқ билан горизонтал чизиқ чизилиб белгиланади, ундан колоннани пастки
қисмига қадар бўлган масофа 1.5 м дан ортиқ бўлмаслиги керак. Колонналар ўрнатилиб
бўлгандан сўнг нивелирлашни шу пастки горизонт бўйича олиб бориш мумкин.
Монтаж ишларини ҳар бир босқичида монтаж қилинган конструкцияларни
режалаш ўқларига нисбатан ҳолатини ҳужжатли қайд қиладиган геодезик ижро этиш
схемаси бажарилади. Бу йиғилиб қолган хатоларни эътиборга олишни ва юқори қаватлар
конструкциялари монтажини ҳолатини корректировка қилиш имконини беради.
Геодезик ишларда кенг доирадаги асбоблар қўлланилади – лазерь-теодолитлар,
лазер-нивелирлар, вертикал проекциялаш асбоблари, узоқлик ўлчагич(дальномер)лар. Кўп
қаватли биноларни монтажининг режалаштириш ишларида пазерь системаларини
қўлланилишини принципи шундан иборатким цоколь қаватини баландлиги бараварлигида
махсус қайтаргични ва шунга ухшаш қайтаргичлар лазерь нури ҳаракати йўналишида
жойлаштирилади, ҳамда бинонинг бўйлама ўқига параллел –лазерь-теодолит
жойлаштирилади. Лазерь нури пастки қайтаргичга тушиб, ундан туғри бурчак остида
юқори қайтаргичга ўтади, кейин монтаж қилинган элементлар, масалан колоннада
ўрнатилган қабул қилувчи аппаратурага йўналади. Колонналар махсус қайтаргичлар
билан жиҳозланган бўлиб, улар нурнинг оғишига қараб элементларнинг аниқ
ўрнатилганлигини назорат қилишга имкон беради.
5
Монтажчи ѐки ғишт
терувчи звенолар бригадада етакчи бўлиб, бошқа ихтисослик звенолари
таркиби етакчи звенони нормаль ишини таъминлаш нуқтаи назаридан
комплектлаштирилади. Мажмуали бригада сони бинонинг конструктив
хусусияти ва айниқса теримга қараб 20 дан 40 одам гача ўзгаради.
Ғишт теришни оқим усулида бажарганда ишлар технологиясининг
асосий тушунчалари ўзига хос таърифларга эга.
Қамров – намунавий, бинонинг режада (планда) такрорланувчи бир
қисми бўлиб, мазкур ѐки кейинги участкаларда (ярим секция, секция, икки
секция) ғишт терувчилар бригадаси ишни оқим усулида ва бутун сменаларда
бажаради ва ғишт терими ҳажми тахминан тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |