Биноларни статик ишлаш вариантлари. Кўп қаватли бинолар қурилиши
амалиѐтида бинони ҳар-хил статик ишлаш шароитига жавоб берадиган рамали, рамабоғламали ва боғламали каркаснинг конструктив схемалари қўлланилади.
Рамали схема –устун, ригел ва ораѐпма плиталарнинг ўзаро бир-бири билан
бирикишидан ташкил топган бикир ва турғун, мустаҳкам фазовий системадан иборат.
Барча вертикал ва горизонтал юкламаларни устун ва ригелларнинг бикир қилиб ишланган
тугунлари қабул қилади. Бундай система жуда сермеҳнатли ва металл сарфи эҳтиѐжи
юқоридир. Бу схема технологик талаблар бўйича устунлар оралиғида кўндаланг ва
бўйлама парда деворлар ѐки боғламалар ўрнатилиши мумкин бўлмаса қўлланилади.
23
деворларни йирик панелларини илиб ўрнатиш;
Девор панелларини илиб ўрнатиш бинонинг каркасини бошқа элементларидан
монтажидан бир ярусга кечикиши мақсадга мувофиқдир.
Бино ер устки қисмини конструкциялари, одатда объектни ер остки қисми барча
ишлари - ерости комуникацияларини ўрнатиш, йўл ва йўлаклар қурилиши, пойдевор
четлари ва цокол четлари тўлдирилиши ва бошқалар тугагандан сўнг монтаж қилинади.
Иккита ѐки учта харорат блоклари билан бўлинган узун биноларнинг
конструкциялари ҳарорат блоклари оралиғида қамровларга бўлиниб монтаж қилинади.
Бунда бир қамровдаги конструкцияларни монтажи бошқа қамровдаги умумқурилиш ва
махсус ишлар билан биргаликда олиб борилади. Қамровдаги конструкциялар монтаж
қилиниб бошқа қамровларга боғлиқ бўлмаган ҳолда қабул қилишга топширилиши
мумкин.
Монтаж қамровларини ўлчамлари одатда қуйидагича қабул қилинади:
87
• бинонинг узунлиги бўйича – узунлиги 72м гача бўлган битта ҳарорат блоки;
• бинонинг эни бўйича – ҳамма бино ѐки бинонинг ярми кран бинонинг бўйлама
томони бўйича жойлаштирилганда, бир неча устун қадамлари - кран бинонинг ичида
жойлаштирилганда.
Биноларни барпо этишда ҳамма уч хил монтаж қилиш усули қўлланилади:
алоҳида, комплекс (мажмуали) ва аралаш. Усулларни танлаш кўп факторларга (омил)
шунингдек қўлланилиладиган монтаж ускуналарига ҳам боғлиқ. Ускуналарни асоси бу
бир ѐки кўп қаватли устунларни ўрнатишда ишлатиладиган кондукторлардир.
Монтаж усуллари ва монтаж асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш лойиҳаси (ИБЛ)
ѐки технологик хариталар асосида бинонинг қаватлар сони, монтаж ишлари ҳажми ва
элементларнинг конструктив хусусиятларига қараб ўрнатилиши керак. Кўп қаватли
биноларни каркасини монтаж қилишда устунлар икки ва ундан кўп қаватга мўлжалланган
бўлса гуруҳли кондукторлардан ва рамали-шарнир индикаторлари (РШИ)дан фойдаланиш
тавсия этилади. Кам қаватли ва икки оралиқли бинолар каркасини монтаж қилишда
битталик кондукторлардан фойдаланиш қулайроқдир.