ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
“Ю К С А К М А Ъ Н А В И Я Т – Е Н Г И Л М А С К У Ч”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарини ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида ўрганиш бўйича
Д А С Т У Р ВА У С Л У Б И Й Қ Ў Л Л А Н М А
Тошкент - 2008
Ўқув дастурини тузиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби:
Ишчи гуруҳ раҳбари:
Аъзо:
Аъзо:
Аъзо:
|
|
А.Тожибоев - ТАҚИ қошидаги академик лицейнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор муовуни, тарих фанлари номзоди
А.Қирғизбоев - ЎМКҲТ Марказининг “Маънавий-ахлоқий тарбия ва спорт” бўлими бошлиғи, тарих фанлари доктори
С.Арифходжаев - ЎзМУ қошидаги “Ўзбекистон тарихи“ кафедрасининг доценти, тарих фанлари номзоди
Ф.Синдарова - Сергели политехника КҲК “Ижтимоий фанлар кафедраси”нинг мудираси, тадқиқотчи.
|
|
|
|
|
|
|
Кириш
Презитентимиз Ислом Каримовнинг ушбу китобида миллатнинг, халқнинг, жамиятнинг мавжудлиги, барқарорлиги ва тараққиётига асос бўлган энг юксак тушунча бу маънавият, маънавий таъминланганлик, маънавий етуклик эканлиги ҳақида мушоҳада қилинади.
Китоб муқаддима, тўртта боб, хотимадан иборат бўлиб, унда бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Миллий ғоя ва маънавият ўзида икки йирик мажмуани мужассам этиши керак. Биринчиси, ижтимоий-технологик ҳолатлар, ахлоқий идеаллар ва қоидаларнинг омма, хусусан ёшлар онгига сингдириладиган ва тадбиқ этиладиган мажмуаси. Бунда биринчидан тенг имкониятларга ҳар тоифавий, диний ва шу каби талашишлардан халос бўлиш ишончига асосланган дастур. Иккинчидан, муваффақият одоби концепцияси ва учинчидан миллий қаҳрамон, ўз-ўзини намоён қилган инсон ғояси.
Иккинчи мажмуа, Ўзбекистон давлатини қадрловчи ва эркин фаолият орқали Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида ғамҳўрлик муносабати.
Тарихдан маълум бўладики, маънавий қадриятларга, эзгуликка ундайдиган юксак аъмолларга эътибор сусайганда жамият, давлат ва бутун инсоният тараққиёти, инқирозга учрайди.
Республикамизда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, дунё ҳамжамияти ҳаётида кечаётган мураккаб жараёнлар, давлатлараро муносабатлар, тинчлик ва хавфсизлик масалалари, сайёрамизнинг ҳар қандай бурчагида, жумладан, Мустақил Ўзбекистонимиз хотиржамлигига хавф туғдириши мумкин бўлган терроризм, ақидапарастлик, гиёҳвандлик, миссионерлик ва прозелитлик каби иллатлар бугунги кунда огоҳ бўлиб яшашни талаб этади.
Ёшлар олдида ўтмишни англамоқ, унинг сабоқларини ёдда тутмоқ, уларга суянмоқ, улар билан мағрурланмоқ ва шу билан бирга келажакка тўғри йўл танлаб, истиқболни муносиб ўзлаштиришдек масъулиятли вазифа турибди.
«Ватанимиз Мустаққиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда», деб таъкидланади Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорида.
Ёшлар ўртасида маънавият ва маърифат, миллий мафкурани ёйиш борасида мумтоз усуллар билан янги услубларни қўллаш орқали уларга миллий ғояни сингдириш, уларнинг онгига Ватан туйғуси, миллий ғурур каби тушунчаларни сингдириш, уларда эркин тараққиёт ҳиссини уйғотиш долзарб вазифадир.
Ўсиб келаётган авлод бугунги эзгулик йўлидаги бунёдкорлик ишларининг давомчисидир. Миллий маънавиятимиз қирраларини келажак авлодимиз шуурида янада мукаммал шаклланиши ва юксалиши йўлида барчамиз масъулдирмиз.
Юқорида кўрсатиб ўтилган жиҳатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли китобини ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида ўрганишнинг
Мақсади – ёшларга инсон, миллат, давлатнинг барқарорлиги, тараққиётга эришиш ва бу йўлдаги қийинчиликларни енгишда енг ҳал қилувчи куч ва таянч нуқта юксак маънавият эканлигини сингдириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |