Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


II мавзу: Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар



Download 388 Kb.
bet4/18
Sana22.07.2022
Hajmi388 Kb.
#836190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Юксак маънавият- енгилмас куч

II мавзу: Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар.

Миллий мерос. Миллий ғоямизнинг инсонпарварлик қудратини ошириш учун барча даврлардаги миллий меросимизни тўла ўзлаштиришимиз керак эканлиги. Миллий ғояни миллий мерос билан бойитиш тараққиётимизнинг маънавий асосларидан бири эканлиги.


Маданиий бойликлар. Маънавияти етук кишиларгина ўзларининг қилаётган ишларини назорат қила билишлари, номуносиб хатти-ҳаракатлардан тийилишлари мумкин эканлиги. Маданиятнинг илм, аҳлоқ, бадиий, диний қадриятлар каби таркибий қисмлари мавжудлиги. “Авесто” бебаҳо маънавий мерос. Хаклқ оғзаки ижоди ва унинг ноёб дурдоналари. Ўтмишда ота-боболаримиз гоҳ алоҳида қабила бўлиб, гоҳида турли қабилаларнинг иттифоқи таркибида, баъзан эса, кучли, қудратли давлат таркибида яшаб келганликларилар. Геродот, Ксенофонт каби тарихчиларнинг асарларида, Кул Тегин обидасида, Ўрхун-Энасой тошбитикларида, «Алпомиш» ва «Гўрўғли» достонларида ота-боболаримизнинг чет эл босқинчиларига қарши Ватан, халқ озодлиги учун курашларининг тасвирланганлиги. «Широқ» ҳикояти. Тўмарис ҳақидаги ҳикоят.«Чамбил қамали» достонида ота-боболаримиз томонидан араб истилочиларига қарши курашнинг тасвирланиши.
Миллий байрамлар халқ маънавиятининг кўзгуси. Маънавий соҳадаги ислоҳотлар миллий маънавий меъросга беэътиборлик муносабатини бартараф этишга ҳизмат қилиши. Замонавийлик асосида қандайдир тушунарсиз маданиятга эътиборнинг ортиб бориши, ғарб санъатига сажда қилиш жамиятнинг маънавий барқарорлигига зиён етказаётганлиги.
Фуқароларнинг айрим қисмида мавжуд бўлган ижтимоий лоқайдлик, айниқса ёшлардаги маънавий-маърифий жараёнларга қизиқишнинг сустлиги жамиятда турли ноҳуш ҳолатларга сабаб бўлаётганлиги.
Бу хол ёшларнинг айрим қисмида ижтимоий-маданий фаолиятга бефарқлик, турли ноҳуш воқеаларда бевосита иштирок этишларда намоён бўлаётганлиги. Ижтимоий лоқайдлик, энг аввало фуқарода жамият ва миллат олдида масъуллик ҳиссининг йўқлиги ёки камлиги, Ватан ва халқ тақдирига бафарқлик, ўзликни англаш жараёнининг саёзлиги, миллий-маданий меросни менсимаслик мохиятини яхши тушунмаслиги туфайли содир бўлиши. Ана шундай шароитда маънавий омилларнинг ижтимоий ўрни ва аҳамияти ортиб бориши ҳамда сифат ўзгаришида ҳал қилувчи кучга айланиши.
Муқаддас динимиз маънавиятнинг таркибий қисми. Ислом таълимоти бўйича тасаввуфда ахлоқий камолотга эришишнинг тўртта босқичи мавжуд эканлиги. Ислом маданиятининг эзгу ғояларини ёшларга тўғри тушунтириш, уни турли ғаразли бўҳтонлардан ҳимоя қилишнинг долзарб вазифа эканлиги.
Ислом дини ва диний ақидапарастлик. Дин ниқобида фаолият юритиб ёшларни йўлдан ураётган мутаассибларнинг маънавиятимизга тажовузлари.
Халқимиз томонидан ислом дини ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келинаётгани. Халқаро Ислом Конференцияси ташкилотининг Таълим, фан, ва маданият масалалари бўйича муассасаси (АЙСЕСКО) 2007 йилда Тошкент шаҳрини “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилганлиги.
Буюк мутафаккир ва аалломаларимизнинг ислом маданияти тараққиётидаги улкан ҳиссаси. Имом Бухорий ҳадис илмининг султони.”Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизийнинг маънавий мероси. “Сунани Термизий”. Имом Мотурудий – “Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи”. Бурхониддин Марғиноний ислом ҳуқуқшунослигининг улкан намоёндаси, “Дин ва миллатнинг ҳужжати”. “Ҳидоя”. Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд. “Дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин”.
Буюк алломаларнинг илмий – ижодий кашфиётлари маънавиятимиз мезони. Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий. Уларнинг ҳаёти ва буюк мероси халқимизнинг маънавий бойлиги исботи эканлиги. Соҳибқирон Амир Темур. “Темур тузуклари”. Мирзо Улуғбек. “Зижи жадиди Кўрогоний”. Алишер Навоий сўз мулкининг султони.
Буюк алломаларимизнинг дунё миқёсида эътирооф этилиши ва уларга нисбатан ҳурмат бажо келтирилиши.
Жадидчилик ҳаракати намоёндалари. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Исҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир.
Аждодларимизнинг илмий мероси давомчилари, ўзбек фани ва маданиятининг намоёндалари. Қори Ниёзий, Тошмуҳаммад Саримсоқов, Ҳабиб Абдуллаев, Саъди Сирожиддинов, Обид Содиқов, Яҳё Ғуломов, Бўрибой Аҳмедов, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Зулфия, Озод Шарафиддинов, Лутфихоним Саримсоқова, Халима Носирова, Олим Хўжаев, Раззоқ Хамроев ва бошқалар.
Миллат маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни. Оила муҳити. Оилавий тарбия. Ота - она намунаси. Комил фарзанд жамият бойлиги. Мамлакатимизда оила ижтимоий мақоми ҳуқуқий асосларининг белгиланганлиги. Конститутция, Оила, Фуқаролик, Уй-жой кодекслари. 1998 йил “Оила йили”, “Эл-юрт таянчи” ёдгорлиги.
Оилада болаларнинг ватанпарварлик эътиқодини тарбиялашда ота-оналар аждодларимизнинг Она-Ватанга меҳр-муҳаббатларини, унинг йўлида қилган қаҳрамонликларини сўзлаб беришлари, шунингдек Муҳаммад пайғамбарнинг ҳадисларида «Ватанни севмоқ иймондандур», Фитратнинг «Ватан қиблагоҳдир, саждагоҳдир», Ислом Каримовнинг «Элим деб, юртим деб куйиб, ёниб яшамоқ керак», «Келажак авлодларга биздан озод ва абод Ватан қолсин» сўзларининг маъносини тушунтиришлари фарзандлар қалбида нафақат ўз юртига, балки унинг фуқароларига, давлатимиз олиб бораётган сиёсатга ҳурмат туйғусини уйғотиши.
Оилада фарзандларга бериладиган Ватан ҳақидаги маънавий тасаввурлар, тушунчаларнинг аста-секин эътиқодга айланиши.
Маънавий етуклик ватанпарварлик белгиси эканлиги.
Маҳалла – инсонни жамият билан уйғунлаштирадиган ҳамда шу руҳда тарбиялайдиган энг катта саҳоватли гўша ва беқиёс Ватан эканлиги. “Маҳалла – ҳам ота, ҳам она”. Мустақиллик шарофати туфайли қўшничилик ва маҳаллачилик анъаналари янги руҳда шаклланиб, оилавий маиший муносабатларни мустаҳкамловчи ҳамда барча тўй-ҳашамларда, маъракаларда ҳамдард, камарбаста бўлиб, ўзаро ёрдам бериб қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги. Маҳаллачилик катта-кичикни ҳурмат қилиш, ёши улуғларни эъзозлаш, оилавий муносабатларда аҳилликни сақлаш каби фазилатларни назорат қилишда етакчи ўринда туриши. Маҳалланинг Конституцион мақомга эга эканлиги. Маҳалла “Кучли давлатлан – кучли жамият сари” тамойилининг амалий ифодаси эканлиги. Ҳар бир ўзбек фарзанди дастлабки тарбияни маҳалладан олиши. Унинг тафаккури жамоа ичида, қўни-қўшниларнинг яхши-ёмон кунларида бирга бўлиш орқали шаклланиши. Маҳалла тарбия мактаби.
Таълим-тарбия инсон камолоти ва миллат равнақининг асосий шарти ва гарови.Таълим–тарбия давлат ва жамият назоратидаги умуммиллий масаладир. Таълим–тарбиянинг асосий мақсади ва вазифаси комил инсон тарбиясидир. Таълим ва тарбия ажратиб бўлмайдиган уйғунликдир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури таълим жараёнининг мазмунини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилади. Таълимни инсонпарварлаштиришнинг марказий масаласи ёшларда ор-номусни, ватан ва халқ олдидаги масъулиятни, юксак аҳлоқ ва фуқаролик сифатларини шакллантиришдан ҳамда маънавий-руҳий фазилатларни сингдиришдан иборат эканлиги. Аввало тарбиячининг ўзи юксак маънавиятли, бошқаларга ўрнак бўлиши кераклиги. Таълим-тарбияда биз орзу қилаётган инсон нафақат ўз касбига ихлосли бўлиши шу билан бирга кенг фалсафий фикрлайдиган, инсоний фазилатларни қадрлайдиган, инсофли, ростгўй, адолат ва хақиқат йўлидан тоймайдиган, яхшиларга ҳайриҳоҳ бўлиши кераклиги. Жамият маънавиятини юксалтиришда таълим ва тарбия ишларининг аҳамияти бениҳоя катталиги.

III мавзу: Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги.


Маънавий ва моддий олам ўртасидаги муносабатлар. Антик давр ва хитой донишмандларининг бу борадаги назарий қарашлари. Инсон ўзида ҳам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужажассам этган ноёб хилқат эканлиги.Бу икки омилнинг уйғунлашуви инсон, давлат ва жамият ҳаётида тараққиётга сабаб бўлади. Мустақиллик нафақат иқтисодий , балки маънавий имкониятлар манбаидир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида моддий, ҳам маънавий хусусиятларнинг яъни билим, малака, тажриба уйғунлигигина хусусий ишни амалга оширишда самара беради. Жамиятимизда иқтисодий ривожланиш жараёнларининг маънавий юксалиш ҳаракатлари билан уйғунлиги.
Мамлакатимизда моддий ва маънавий жараёнларнинг ўзаро мутаносиб ривожлантирилаётганлиги – тараққиёт гарови. «Ўзбек модели»нинг миллий, тарихий, маънавий қадриятларимизга мослиги, унда энг катта эътибор халқ фаровонлиги, тинчлиги ва инсон омилига қаратилганлиги.
Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида адолатли жамият ва унда яшайдиган комил инсонлар қандай бўлишини кўрсатиб берилгани. Муаллиф мамлакат, давлатнинг куч-қудратини халқ билан чамбарчас боғлаганлиги. Камбағал, бева-бечоралар, етим-есирлар авайланмоғи, улар эътибордан четда қолиб кетмаслигининг таъкидланиши. Камбағал асралса, унга ёрдам берилса, у ўртаҳол даражасига кўтарилиши мумкинлиги, ўртаҳол табақалар ишбилармон бўлса бой бўлиши. Фуқаронинг бойлиги эл-юртнинг, демакки, бутун мамлакатнинг бойлигига айланиши.
Бу фикрларнинг биз танлаган ва амалга ошираётган бугунги кун ислоҳотлари билан уйғунлиги. Кенг феъл, кетмас давлат берсин.
Агар инсон мол-дунёни ўзидан ҳам зиёда кўрса, унга сиғинса, дунёнинг табиий мувозанати бузилиши. Жаҳондаги мислсиз урушлар, экологиявий ҳалокатлар, ғоявий-сиёсий низоларнинг барчаси маънавий мувозанатнинг бузилиши оқибатида содир бўлганлиги ва содир бўлаётгани. Моддий неъматлар нечоғлик қудратга, жозибага эга бўлмасин, у фоний дунёга тегишли эканлиги. Маънавият эса икки олам зийнатидир.

IV мавзу: Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт


Миллий давлатчиликни қуришда, уни тараққий эттиришда миллий ғоянинг ўрни. Миллий ғоя тушунчасининг мазмуни ва моҳияти.
Ўзбекистонда мустақилликнинг қўлга киритилиши ва миллий ғоянинг зарурати. Миллий ғоя инсонларнинг тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик манфаатлари ифодачиси. Юрт тинчлиги тараққиёт ва фаровон ҳаёт кафолати. Ватан равнақи, унинг фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг маънавий ва жисмоний камолотига бевосита боғлиқлиги. Ватан равнақи хал фаровонлигининг калитидир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқимизга ҳар томонлама муносиб турмуш шароити яратиб беришга қаратилганлиги. Бунинг учун юртимизда барча асослар, имкониятларнинг мавжудлиги. Республикамизнинг энг катта бойлиги унинг меҳнатсевар ва истеъдодли халқидир. Миллий ғоя халқимизни ягона мақсад йўлида бирлаштирувчи, унинг асрий орзу - истакларини амалга оширувчи кучдир.
Ёш авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик тамойилларининг ўрни ва аҳамияти. Миллий ғоянинг бутун ўзбекистон аҳли учун бирдек дахлдорлиги. Бизнинг улуғ мақсадимиз мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш, ёруғ ва эркин ҳаёт сари олға юришдир.

Download 388 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish