Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Текширишларнинг режа-жадвалларини ишлаб чиқиш тартиби



Download 1,5 Mb.
bet56/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Текширишларнинг режа-жадвалларини ишлаб чиқиш тартиби


Йиллик текширишлар режа-жадвалини ишлаб чиқишда назорат қилувчи органлар томонидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантириш принтсиплари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, текширишларнинг режа-жадвалига киритиш учун тегишли таклифлар қуйидагича тақдим этилади:

  • Кенгаш ишчи органига - назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича;

  • вилоят комиссияларининг ишчи органларига - назорат қилувчи органларнинг вилоят бўлинмалари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича

  • туман комиссияларининг ишчи органларига - назорат қилувчи органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича.

Айрим назорат қилувчи органлар учун уларнинг мурожаатлари бўйича Кенгашнинг махсус қарорлари билан таклифлар тақдим этишнинг бошқа тартиби назарда тутилиши мумкин.
Назорат қилувчи органлар ёки уларнинг бўлинмалари томонидан Кенгашнинг, вилоят ёки туман комиссияларининг ишчи органларига тақдим этилган таклифлар, юқорида назарда тутилган муддатлар тугаганидан кейин, кўриб чиқилмайди.
Назорат қилувчи органларнинг таклифлари асосида Кенгаш томонидан йиллик текширишлар режа-жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Бунда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳолларда текширишлар режа-жадвалига киритилмайди:
тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш тегишли назорат қилувчи органнинг ваколатига кирмайдиган бўлса;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантиришнинг принтсиплари тўғрисидаги тасдиқланган қоидалар шартларига риоя этилмаган бўлса;
тадбиркорлик субъектлари тугатилган ёки тугатиш жараёнида бўлса, шунингдек улар банкрот деб эҳлон қилинган бўлса;
уларнинг режа-жадвалга киритилиши қонун ҳужжатларига, Кенгаш қабул қилган қарорларга зид бўлса.
Режадан ташқари текширишлар (шу жумладан қисқа муддатли текширишлар) назорат қилувчи органлар томонидан "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига биноан уларнинг
ўтказилишини асослаб берадиган сабаблар мавжуд бўлган қуйидаги алоҳида ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
текширишларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда (агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларида текшириладиган субъект номи аниқ белгиланган бўлса, бунда Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси розилигини олиш талаб қилинмайди);

@TDIU_ARM
назорат қилувчи органга тадбиркорлик субъекти томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳоллари тўғрисида қўшимча маҳлумотлар келиб тушганда (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролардан келиб тушган, аниқ далилланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўрсатилган ахборот қўшимча маҳлумот бўлиб хизмат қилиши мумкин);
фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш зарур бўлганда; санитария-епидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни
давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.
Шунингдек назорат қилувчи органларга тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини текширишни сўраб, асослантирилган илтимос билан мурожаат этган тақдирда ҳам режадан ташқари текшириш ўтказилиши мумкин.
Текширишлар режа-жадвалига риоя этилиши мониторингини Кенгашнинг ва унинг вилоят, туман комиссияларининг ишчи органлари олиб борадилар, улар Кенгаш барча даражадаги ҳудудий комиссияларининг жойлардаги назорат қилувчи органлар билан ўзаро доимий алоқасини таҳминлайдилар ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилган текширишларни махсус компғютер дастуридан фойдаланган ҳолда ойма-ой таҳлил қилиб борадилар.
Назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари йилнинг ҳар чорагида ўтказилган текширишлар тўғрисидаги маҳлумотларни белгиланган шаклда ва муддатларда тегишли вилоят, туман комиссияларига ҳамда ўзларининг юқори ташкилотларига тақдим этадилар, улар эса бу
маҳлумотларни умумлаштирадилар ва ҳисобот даври якунлари бўйича йиғма маҳлумотларни Кенгашнинг ишчи органига тақдим этадилар.
Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойнинг 3-кунигача, улар томонидан ўтган ойда ўтказилган текширишларнинг бошланган ва тугалланган санаси тўғрисидаги маҳлумотларни Кенгашнинг, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига компғютер маҳлумотлар базасига киритиш учун, тақдим этадилар.
Режадан ташқари текширишларнинг бошланганлиги, тугалланганлиги ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маҳлумотларни назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тегишинча Кенгашнинг, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига текшириш тамом бўлганидан кейин 10 кунлик муддат ичида тақдим этадилар.
Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилаётганда назорат қилувчи органлар ходимлари томонидан қонунга хилоф ҳаракатларни содир этиш ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли чора кўриш учун бу ҳақда прокуратура органларига зудлик билан хабар қилади.
Назорат қилувчи органлар якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини Кенгаш, унинг вилоят ва туман комиссиялари рухсатлари асосида текширадилар.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш улар томонидан маҳсулот ишлаб чиқарилаётган, товарлар савдо қилинаётган, турли хизматлар бажарилаётган ва/ёки хизматлар кўрсатилаётган турғун объектлар (бино, иншоотлар)да амалга оширилади. Муқобил текширишлар ва турғун объектлар (бино, иншоотлар)дан ташқарида ўз фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларда текширишлар ўтказиш бундан мустасно.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишда қуйидаги масалалар кўрилади:
а) солиқ ва ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши;
б) савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан
назорат-касса машинаси, ҳисоб терминаллари қўлланилиши, сотилаётган
мажбурий сертификатланадиган товарларга мувофиқлик сертификатлари, ўлчов асбобларида белгиланган тамғалари мавжудлиги;
в) пул маблағлари ҳисобини юритиш ва муомалалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши;
г) буюмларда Давлат асиллик тамғаси ўрни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси асиллик тамға белгисининг мавжудлиги;
д) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга доир меҳёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши;
е) санитария назорати, ветеринария назорати, ёнғин хавфсизлиги чоралари, энергетика ҳамда экология назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.

@TDIU_ARM
Лицензияланадиган фаолият билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларда лцензия талаблари ва шартларига риоя этилиши ҳам текширилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш фақатгина қуйидаги назорат қилувчи органлар томонидан:
Давлат солиқ хизмати органлари;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асллик даражасини белгилаш палатаси
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлат назорати органлари;
Давлат санитария, ветеринария, ёнғин хавфсизлиги, энергетика назорати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
Тегишли лцензияловчи органлар.
Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларни текширишлар қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти назорат қилувчи органлар
томонидан уларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида бир
кун давомида режадан ташқари қисқа муддатли, муқобил ёки назорат тартибида текширишлар шаклида амалга оширилиши мумкин.
Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда, камерал назорат натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари асосида, Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш ўтказиш кўзда тутилиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўтказилишини асослаб берадиган сабаблар мавжуд бўлган қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
текширишларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда;
назорат қилувчи органга якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида қўшимча маҳлумотлар келиб тушганда;
фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш зарур бўлганда; санитария-епидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни
давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини режадан ташқари ёки муқобил текшириш ўтказиш учун назорат қилувчи органнинг марказий аппарати Кенгашга, назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари эса тегишлича вилоят ва туман комиссияларига режадан ташқари текширишни ўтказиш учун уни ўтказишнинг зарурлигини асослаган ҳолда белгиланган шаклда буюртма ҳамда назорат органи раҳбари томонидан имзоланган текширишни ўтказиш режасини юборади.

    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish